Омбудсман институти қамоқхонадаги ноқонуний ҳаракатларни фош этди

Омбудсман институти қамоқхонадаги ноқонуний ҳаракатларни фош этди
Омбудсман институтига қарашли қийноқларнинг олдини олиш маркази Жазони ижро этиш давлат хизматининг 27-сонли муассасасида маҳкумлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи бўйича мониторинг ўтказди. Муассаса матбуот хизматининг 17 мартдаги хабарига кўра, текширув давомида бир қатор қонунбузарликлар аниқланган.
Маълумотларга қараганда, айни пайтда мазкур қамоқхонада 1102 нафар фуқаро жазо муддатини ўтамоқда. Бу эса маҳбуслар учун ажратилиши лозим бўлган майдон меъёрлари бузилаётганидан далолат беради. Мазкур муассаса 2023 йилга қадар фақат 750 кишига мўлжалланган эди. 2026 йилга келиб, қўшимча бинолар қурилмаган ҳолда колониядаги ўринлар сони яна 2000 тагача кўпайтирилди.
Мониторинг давомида институт ходимлари маҳкумлар билан яккама-якка суҳбатлашганда, кўплаб маҳбуслар қамоқхонадаги ҳолатдан шикоят қилишган. Шунингдек, маҳбусларнинг яқинлари берган маълумотларга кўра, қамоқхонадаги жигарбандлари муассаса ходимлари томонидан калтакланиб, турли камситишларга дуч келишмоқда. Ҳатто бир маҳкум учрашувга қонга ботган кийимда чиқишга мажбур бўлган.
Бундан ташқари, муассасага қарашли вақтинчалик тергов ҳибсхоналарида электр токи билан қийнаш ва уриб-сўкиш орқали сохта жиноятларни бўйинга қўйиш ҳолатлари тез-тез такрорланмоқда. Айниқса, бу каби ноқонуний ҳаракатлар муассаса раҳбарлигига Чингиз Кожошев келганидан сўнг янада авж олган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, вақтинчалик амал курсисига маҳлиё бўлган айрим мулозимларга ва уларнинг буйруқларини ижро этувчиларга шундай моурожаат қиламиз: Аллоҳ Таоло синов учун берган қисқа умрни зулм билан ўтказиб юборишдан эҳтиёт бўлинг! Зеро, бунинг оқибати шубҳасизи, бу дунёда шармандалик, охиратда эса қаттиқ азобдир.
Расулуллоҳ ﷺ бу ҳақда шундай марҳамат қилдилар:
صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا: قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ
«Дўзах аҳлидан икки тоифа борки мен уларни кўрмаганман: бир қавмки уларнинг қўлларида сигирнинг думларидек қамчилар бўлади, улар билан одамларни уриб калтаклашади…».
Қирғиз жамияти ҳам бу каби адолатсизликларга бефарқ қараб турмаслиги лозим. Ҳукуматни ёмон ишлардан қайтариб, яхшиликка чақириш — бу Умматнинг асл вазифасидир.
Пайғамбаримиз ﷺ шундай дедилар:
«كَلَّا، وَاللَّهِ لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ، وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، وَلَتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدَيِ الظَّالِمِ، وَلَتَأْطُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْرًا، وَلَتَقْصُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ قَصْرًا، أَوْ لَيَضْرِبَنَّ اللَّهُ بِقُلُوبِ بَعْضِكُمْ عَلَى بَعْضٍ، ثُمَّ لَيَلْعَنَنَّكُمْ كَمَا لَعَنَهُمْ»
«Йўқ, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, золимнинг қўлидан ушлаб, уни мажбуран ҳаққа бўйсундириб, ҳаққа чеклаб қўясизлар. Ёки Аллоҳ айримингиз билан айримларингизнинг дилларига зарба беради. Сўнгра уларни лаънатлагандек, сизларни ҳам лаънатлайди!».
Мумтоз Мовароуннаҳрий




