Хабар ва изоҳ

Президент Ажиевга афв берганига изоҳ берди

Президент Ажиевга афв берганига изоҳ берди

Президент Садир Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига берган интервюсида жамоатчиликда кенг муҳокама қилинаётган, вебкам иши бўйича судланган Даниел Ажиевнинг афв этилиши юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ унинг қамоқхонадан вертолётда учиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларга сабаб бўлган эди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, Ажиевнинг онаси президентнинг шахсий WhatsApp рақамига видеомурожаат қилиб, ўғлини афв этишни сўраган. У ўғлисиз ҳаёти оғирлашиб қолганини айтгани сабабли, президент унга раҳм-шафқат кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Бишкекнинг Первомайский туман суди 2024 йил 31 июл куни Ажиевни Жиноят кодексининг «Интернет тармоқлари (вебкам-студиялар) орқали фоҳишабозлик ва ахлоқсизликни ташкил этиш ҳамда уларга ёрдам бериш», «Порнографик характердаги материалларни тарқатиш», «Уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш» ва «Фирибгарлик ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш» моддалари бўйича айбдор деб топиб, унга 220 минг сом жарима солиш ва мол-мулкини мусодара қилиш билан бирга 9 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарган эди. Кейинги инстанция судлари ҳам бу ҳукмни ўз кучида қолдирган эди.

Изоҳ:

Ажиев ҳибсга олинишидан олдин бир нечта нуфузли давлат арбобларининг исмларини тилга олиб, кўплаб амалдорларга оид компромат маълумотларга эгалигини, шу сабабли унга ҳеч ким зарар етказа олмаслигини даъво қилганди. Бу билан у «элита»нинг бузуқ ишларига билвосита хизмат қилиб келганини тасдиқлаган эди.

Ажиевнинг ҳаракатларини ҳозирда бутун дунёни ларзага келтирган «Эпштейн воқеаси»нинг кичикроқ кўриниши сифатида таққослаш мумкин. Эпстеин можаросида Трамп ва Клинтон каби президентлардан тортиб, Ғарбнинг кўплаб «элита» вакиллари иштирок этгани маълум.

Демак, Эпштейн воқеаси капиталистик дунёнинг асл башарасини кўрсатишга етарли мисол бўлса, Қирғизистондаги вебкам ишлари унинг кичик бир кўринишидир. Буларнинг барчаси фақат фойдага асосланган капиталистик тизимнинг меваларидир.

Худди шу воқеа фонида, Қирғизистонда қанчадан-қанча даъватчи йигит-қизларимиз ўнлаб йиллар давомида қамоққа олинди. Бу ёлғон айбловлар ҳанузгача давом этиб келмоқда.  Масалан, Ноокен туманида Исломдан таълим бергани учун ҳибсга олинган беш нафар опа-сингилларимиз ҳали ҳам ҳибсда сақланмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз раҳбарларини рози қилиш иштиёқида уларни қурбон қилишди.

Шунингдек, мамлакатда даъвати учун судланган даъватчилар — тегишли қонунларга мувофиқ — амнистияга ҳам тушмайди, муддатидан олдин ҳам озодликка чиқарилмайди(!). Бу эса, халқи мусулмон бўлган Қирғизистонда капитализм татбиқ этилишининг оқибатидир!  Натижада ахлоқсизликлар одатий ҳол саналиб, ҳақиқий даъват эса оғир жиноят саналанадиган бўлиб қолди!!! Бундан ташқари, ушбу холис даъватчилар қамоқхоналарда бошқа маҳбуслардан алоҳида ажратилган ҳолда сақланади. Мақсад — бошқа маҳбусларга даъват етиб боришига йўл қўймасликдир.

Даъватчилар билан ҳукумат ўртасидаги бундай вазият Макка мушриклари Росулуллоҳ (с.а.в) ва у зотнинг қариндошлари ва саҳобаларини қамал (блокада) қилган кунлардаги вазиятни эслатади. Ўшанда мушриклар ўзаро келишиб, Росулуллоҳ (с.а.в)нинг даъвати билан халқ ўртасини ажратиб қўйишга уринишган эди. Улар ушбу келишувни терига ёзиб, Каъба деворига осиб қўйишди. Бироқ, Аллоҳнинг изни билан, уч йилдан сўнг, халқ орасидан чиққан холис одамлар ўз қўллари билан у битимни йиртиб ташлади. Шу тарзда, даъват билан халқнинг ўртасидаги битта тўсиқ олиб ташланди. Шунинг учун, Қирғизистоннинг мусулмон халқи ҳам тарихда қолган ўша холис одамларнинг ишини қилишлари лозим.

Шунингдек, ҳақиқатни етказаётган даъватчиларнинг чақириғини қабул қилиб, фоҳишабозликни ёяётган сутенёрларнинг хатарига жиддий эътибор қаратилишини ҳамда диний адабиёт учун ҳибсга олинган ожиза аёлларни ҳимоя қилиб, уйларидан миллионлаб доллар маблағ топилган порахўр амалдорларнинг иши адолатли кўриб чиқилишини талаб қилиш зарур.

Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button