Янгиликлар

Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

18-мартдан 19-мартга ўтар кечаси шаввол ойининг ҳилолини кузатиш натижасида, бир қатор мамлакатларда янги ҳилолнинг шаръий жиҳатдан кўрилгани тасдиқланди. Шунга кўра, 18-март Рамазон ойининг охирги куни ва 19-март Рўза ҳайити деб ҳисобланади.

Бухорий ўз «Саҳиҳ»ида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирган. Муҳаммад ибн Зиёд айтади: «Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитганман: Набий ﷺ айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар осмон булутли бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўлиқ ўттиз кун қилинглар».

Шу муносабат билан бутун дунёдаги мусулмонларни, шу жумладан қирғизистонликларни ва «Бурана» сайти ўқувчиларини Рўза ҳайити байрами билан табриклаймиз. Аллоҳим тутган рўза-ибодатларимизни қабул қилсин! Айни пайтда тарихий ўзгариш остонасида турган Умматга Ўз нусратини (ёрдамини) яқин қилсин! Бу йўлда меҳнат қилаётган даъватчиларнинг қадамларини собит қилиб, Қиёматда Пайгамбаримиз ﷺ билан бирга бўлишни насиб этсин!

Бурана

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button