Россия ўзбекистонлик мусулмонларни “тўп еми” қилишда ҳаддидан ошмоқда

Россия ўзбекистонлик мусулмонларни “тўп еми” қилишда ҳаддидан ошмоқда
Хабар:
Сирдарё вилоятида Россия армиясига ёлланган йигит жиноий жазога тортилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. (kun.uz 09.01.2026й)
Изоҳ:
Суд ҳужжатларига кўра, йигит Красноярск шаҳрида полиция томонидан ушланиб, “депортация қилиш” боҳонасида ҳарбий қисмга олиб борилган. У ерда ҳарбий командирлар унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, қўлини олов билан куйдиришган ва “Сен гўштсан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники” дея руҳий тазйиқ ўтказишган. Сўнг у “Вассабий” тахаллуси билан жанг майдонига ташланган. Фронтдан қочиш учун у граната билан ўзига жароҳат етказишга мажбур бўлган ва дрон ҳужумидан оғир яраланиб, госпиталга тушган. Кейинчалик таътил ҳужжатини расмийлаштириб, Ўзбекистонга қайтиб келган.
Бу воқеа Россияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик миллионлаб меҳнат муҳожирлари аччиқ қисматининг биргина мисоли холос. Яқинда чиққан хабарларга кўра эса, энди нафақат эркаклар, балки ишлаш учун Россияга борган ўзбекистонлик аёллар ҳам урушга жўнатилмоқда. Гарчи ҳозирда бу террорчи давлат мусулмон меҳнат муҳожирлари учун ўлим хавфи чўққисига чиққан “қабристон”га ўхшаб қолган бўлса-да, улар ўз юртидаги ишсизлик ва ноиложликдан ризқ топиш умидида кетишга мажбур бўлишяпти. Бинобарин, айнан улар Ўзбекистонга юбораётган миллиардлаб долларлар юрт иқтисодини чўкишдан асраб келмоқда. Ўзбек режими буни ниҳоят тан олган бўлса-да, аммо ўз фуқароси олдидаги мажбуриятларини бажармаяпти, ҳатто улар чекаётган азоб-уқубатларни кўриб туриб ҳам ўзини кўрмасликка оляпти. Ҳолбуки, ўз яқинларини Украина урушидан қайтариш учун шахсан президент Мирзиёевдан ёрдам сўраётган одамларнинг ялиниб-ёлвориб қилаётган мурожаатлари ижтимоий тармоқларни тўлдирди. Аммо режимнинг уларга нисбатан “пули ҳалолу, ўзи ҳаром” қабилидаги муносабати ўзгаргани йўқ.
Путин режимига келсак, унинг учун марказий осиёлик мусулмонлар шунчаки арзон ишчи кучи эмас, балки Украинадаги қонли урушда фронтдаги тешикларни ёпиш ва рус аскарларининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ишлатиладиган “тирик қалқон” ёки рус командири таъбири билан айтганда “арзон гўшт” холос. Бугун тарих яна такрорланмоқда, яъни Иккинчи жаҳон уруши вақтида бўлганидек бугун ҳам руслар мусулмонларни “тўп гўшти” қилиб қурбон қилиб юборяпти, қанчасини майиб-мажруҳ қиляпти. Ҳозир ўзини мустақил дея номлаётган ўзбек режими эса, худди аввалгидек Кремлга бош эгишда давом этяпти. Бўлмаса нега ўз юртига ярадор ҳолда қайтган мазлум йигитларни дарҳол жиноятчи сифатида суд қилишга кучи етяпти-ю, аммо негадир уларни урушга мажбурлаган золим рус режимига қарши ҳеч қандай даъво илгари сурмаяпти?! Расмий Тошкентнинг Россиядаги миллионлаб юртдошларимиз тақдирига бефарқлиги, уларни иқтисодий қарамлик қурбони сифатида золимлар ихтиёрига ташлаб қўйгани унинг нақадар заиф позицияда эканидан далолат беради. Балки, шунингдек, ўз фуқаросини иш билан таъминлай олмаган, чет элда эса уни ҳимоя қилишга журъати етмаган режимнинг амалда ўз халқини бегона юртларда қул ва ўлжа бўлишига рози эканлигини англатади.
Инсоннинг жони ва обрўси фақатгина уни ҳимоя қиладиган қудратли давлат бўлгандагина қадр топади. Бугун мусулмонларнинг хорлиги ва кофирлар қўлида “гўшт”га айланишининг асл сабаби – уларни ҳимоя қилувчи Халифалик давлатининг йўқлигидир. Бу муборак давлатимиз ўз халқини Россия каби золим давлатлар қўлида хорлатиб қўймайди. Ҳатто биргина мусулмоннинг ноҳақ тўкилган қони Халифалик армиясининг сафарбар қилинишига ва золим давлатга нисбатан қатъий сиёсий-ҳарбий чоралар кўрилишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз ﷺ ўзларининг ушбу машҳур сўзларини айтганларида нақадар ҳақ эдилар:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
“Имом (Халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”. (Муслим ривояти).
Демак, мусулмон халқимиз ўзбек режимини ўз халқи ҳимояси борасида қаттиқ ҳисобга тортиш билан бирга, мусулмонларнинг жони, моли ва обрўсини кафолатли ҳимоя қилувчи Халифаликни тиклаш учун бор куч-ғайрати ва имкониятини сарфлаши ҳам вожибдир!
يا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
– “Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг”. (Анфол:24)
Ислом Абу Ҳалил




