Роя газетаси

Араб халқлари саммитига: Ғазонинг нажоти фақат армияларни ҳаракатга келтириш билан амалга ошади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Араб халқлари саммитига: Ғазонинг нажоти фақат армияларни ҳаракатга келтириш билан амалга ошади

Доктор Убода Ҳасан

Ғазо ҳалокатли очлик босқичига кириб борган, аҳолиси эса бомбардимон, қатл, қамал ва очлик азобидан қийналаётган бир пайтда «Араб халқлари саммити» «Ғазодаги оч болаларимизга ёрдам учун Умматни сафарбар этиш» шиори остида ўтказилди. Саммитда турли араб мамлакатларидан мутафаккирлар, сиёсатчилар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари видеоконференция орқали иштирок этдилар. Музокаралар чоғида Ғазога халқаро кузатувчиларни жойлаштириш, ёрдам етказиш учун хавфсиз йўлак очиш ҳамда яҳудий вужуди қўйган қамални тугатиш талаб қилинди.

Араб зиёлилари Ғазо қамалини бекор қилишга чақирдилар. Улар яхши англайдиларки, Ғазо фақат яҳудий вужуди томонидангина эмас, балки араб давлатларининг расмий сиёсий иродаси, хавфсизлик ишларининг шармандаларча мувофиқлаштирилиши ва ўзгармас халқаро тил бириктирув туфайли ҳам қамал остида қолган. «Қатъият карвони» билан боғлиқ воқеалар бунинг очиқ далилидир. Бу жиноят араб давлатларининг, аввало Миср ва Иорданиянинг расмий хиёнатлари рўйхатига яна бир қора саҳифа бўлиб қўшилди. Наҳотки Ғазода яҳудийлар томонидан содир этилаётган оммавий қирғинга жавоб фақат хавфсиз йўлак очиш илтимосидан иборат бўлса?! Йўқ, бу даҳшатли жиноят ва жирканч хиёнатни ювишнинг ягона йўли тахтларни ағдариш, армияларни қўзғатиш, чегараларни бузиш ва Аллоҳ йўлида умумий жиҳод сафарбарлигини эълон қилишдир. Токи Фаластин замини яҳудийлардан покланиб, яна Ислом Уммати бағрига қайтсин.

Шубҳасиз, «саммит» атамаси зеҳнда сиёсий саммитлар тушунчасини уйғотади. Яъни ер юзида ўзгаришларни амалга ошириш механизмлари таъсирчан қарорлар орқали муҳокама қилинадиган нуфузли учрашувларни назарда тутади. Аммо мазкур саммит кўп жиҳатдан воқеий манзарани туманлаштириш ва эътиборни чалғитиш воситаси сифатида намоён бўлди. Аввало, инсонпарварлик ниқоби олдинга сурилиб, Ғазо аҳолисининг эҳтиёжлари озуқа, сув, дори-дармон, ёқилғи ва электр каби асосий эҳтиёжлар билан чекланди. Шу билан бирга, можаро миллий кураш доирасида қолдирилиб, Ислом Уммати халқларининг иштироки маънавий қўллаб-қувватлаш ва дуо билангина чегаралаб қўйилди. Яна бир жиҳатдан эса, бутун масала халқаро кучлар ва БМТ каби ташкилотларнинг аралашуви орқали, гўё «халқаро қонунийлик» асосида ҳал қилиниши лозим деган қараш илгари сурилди.

Шубҳасиз, Фаластин масаласи Ислом Уммати ва унинг тирик кучлари учун энг муҳим масаладир. У, аслида, бутун Умматнинг умумий масаласи ҳисобланиб, ҳануз унинг қалбида тирик ҳолда яшаб келмоқда. Бироқ очиқ эътироф этиш лозимки, яҳудий вужуди билан тил бириктириб, Ғазо аҳлига хиёнат қилган режимлардан чегараларни очишни сўраш ёки инсонпарварлик карвонларини талаб қилиш билан на босқинчи вужуд ағдарилади, на замин озод этилади, на қон тўкилишлари тўхтайди ва на қамал бекор қилинади.

Албатта, Ислом очиқ-ойдин баён этганки, заиф ва эзилган мазлумларни ҳимоя қилиш – бу фақат шиордан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган кишиларнинг эмас, балки куч-қудрат ва салоҳият соҳибларининг зиммасидаги вожиб вазифадир. Аллоҳ таоло шундай деган:

وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ҳамда эркаклар, аёллар ва болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» [Нисо 75]

Ушбу оятда кимга хитоб қилинган? Албатта, қувват ва қудрат соҳибларига: Миср армиясига, Иордания армиясига, Туркия ва Покистон армиясига, шунингдек, сони 5 миллиондан ортиқ барча мусулмон армияларига. Агар холис ва садоқатли раҳбарият мавжуд бўлганида, ана шу мусулмон армиялари ихтиёрида яҳудий вужудини бир неча кун ичида йўқ қилишга етарли қурол-аслаҳа ва ҳарбий салоҳият бор эди. Аммо афсуски, бу армиялар Қуддус йўлига қараб ҳаракатланиш ўрнига ўз халқларини қамал қилмоқда, ёрдам карвонларини тўсмоқда ва ҳатто яҳудий вужуди чегараларини халқ ғазабидан ҳимоя қилмоқда.

Аслида, араб зиёлилари ва сиёсий арбоблар армияларни ҳаракатга келтириш талабини илгари суришлари вожиб эди. Чунки армиялар нафақат яҳудий вужудига қарши курашда, балки Умматнинг озодликка эришиши ва унинг ҳукмронлигини тиклаш йўлида ҳам энг самарали ва ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Энди армияларни Уммат ишларига, айниқса ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган Фаластин масаласига сафарбар этиш, шунингдек, уларни халқ сафида туриб юртларимиздаги золим режимларни ағдариш ҳаракатларига жалб қилиш кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифага айланди. Ана шундагина бу золим режимлар қулатилиб, уларнинг ўрнида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо этилади. Ушбу Халифалик Исломни ҳаётнинг барча соҳаларида тўлиқ татбиқ этади, Умматни бирлаштиради, куч ва салоҳиятини жамлайди ҳамда уни мустамлакачи Ғарб билан цивилизацион кураш майдонига самарали тарзда олиб чиқади. Шу боис, ушбу урушда армияларни ҳаракатга келтиришга қаратилган бу даъват тарихнинг ҳар қандай давридан кўра ҳам долзарб ва ҳаётий заруратга айланди.

Мустамлакачи Ғарб кучлари, айниқса, Америка томонидан яҳудий вужудига кўрсатилаётган очиқ ва чекловсиз қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Фаластин аҳлига ёрдам бериш уринишларининг оқибатлари билан Уммат халқларини қўрқитиш ҳаракатлари — армияларни ҳаракатга келтириш ва улардан ёрдам сўраш даъватини энг устувор ва кечиктириб бўлмайдиган вазифага айлантирмоқда. Шу боис Ислом Уммати ва унинг фаол кучлари умидсизликка тушмаслиги, ҳеч қачон ноумид бўлмаслиги, балки армияларга мурожаат қилишда доимийлик ва қатъият билан давом этиши шарт. Зеро, армиялар сафидаги аскарлар – бизнинг биродарларимиз ва фарзандларимиздир. Уларда яхшилик ва фазилатлар жуда кўп. Шу боис уларнинг жавоб беришидан умид узилмайди. Шундай экан, уларни Уммат сафида туришга ҳамда дин ва Уммат манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишимиз зарур.

Гарчи Фаластин масаласи Исломий ҳаётни қайта тиклаш масаласидан алоҳида бўлса-да, уларни бирлаштирувчи умумий омил — армиялардир. Воқеликни таҳлил қилсак, Фаластинни озод қилиш учун мусулмон армияларини ҳаракатга келтиришга тўсқинлик қилаётганлар айнан мусулмон диёрларидаги ҳукмрон режимлардир. Зеро, улар яҳудий вужуди учун ҳимоя девори вазифасини ўтамоқда. Шу боис, бу деворни қулатиш заруратга айланди. Шу муносабат билан «Араб халқлари саммити»нинг шиори «Тахтларни ағдариш ва армияларни ҳаракатга келтириш» бўлиши лозим эди. Ана шунда даъват куч-қувват ва ҳимоя эгалари ҳаракати орқали Умматнинг занжирлардан озод этилишига қаратилган бўлар эди. Шунда Уммат ўз ҳукмронлигини қайта тиклаб, Роббиси буйруғи асосида шариатни татбиқ этиш ва муқаддас масканларни озод қилиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда ўз куч ва салоҳиятини тўлиқ намоён этади. Буларнинг барчаси Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида амалга ошади. Бу эса Аллоҳ учун қийин эмас. Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

Роя газетасининг 2025 йил 3 сентябр, чоршанба кунги 563-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button