Роя газетаси

Мустамлакачи кофир Ғарб Пароканда қалблар, ўзаро тўқнашувдаги манфаатлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мустамлакачи кофир Ғарб

Пароканда қалблар, ўзаро тўқнашувдаги манфаатлар

Трамп ва Европа раҳбарларини бир жойга тўплаган сўнгги учрашув Ғарб цивилизациясининг асосларини емириб бораётган чуқур парокандаликни яққол намоён қилди. Ғарб эса эркинлик ва адолат даъвоси билан мақтанса-да, бундай учрашувларда раҳбарларининг ҳаво-нафслари тебратиб турган, тор манфаатлари ўзаро тўқнашган заиф ва пароканда бир вужуд сифатида кўзга ташланади.

Бу парокандалик ҳозир пайдо бўлган ҳолат эмас, балки Ғарб муносабатларининг туб тузилишидаги асосий хусусиятдир. Бу ерда миллий манфаатлар ўзаро тўқнашиб, уларнинг бирдамлиги қанчалик заиф экани яққол кўринади. Ғарб мусулмонларга қарши ҳақиқий душманлик туйғуси билан бирлашади, аммо манфаатлари тўқнашган заҳоти дарҳол пароканда бўлиб кетади.

Бу учрашув ўз ичидаги ишоралари билан Ғарбнинг ҳақиқий қиёфасини очиб ташлади: қалблари пароканда, манфаатлари ўзаро тўқнашувда, даъво қилинаётган қадриятлардан эса асар ҳам йўқ. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:

تَحۡسَبُهُمۡ جَمِيعٗا وَقُلُوبُهُمۡ شَتَّىٰۚ

«(Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма-хилдир» [Ҳашр 14]

Уларни Исломга нисбатан асл душманлик ва манфаатпарастлик бирлаштиради, аммо эгоизм ва ҳукмронлик учун кураш уларни пароканда қилади. Ана шу парокандалик қаршисида Исломий Уммат ўз рошид давлатини тиклашга чорланмоқда. Аллоҳнинг изни ила бу давлат адолат ва шараф минорасига айланиб, мусулмонларнинг пароканда қисмларини бирлаштиради ҳамда ақидаси ва бирдамлиги билан Ғарбдан устун келади. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг қайтиши эса шунчаки орзу эмас, балки Аллоҳнинг ваъдасидир. Халифалик ила мусулмонлар душманларини мағлуб этиб, инсониятга адолат ва раҳмат нурини қайта олиб келадилар. Шунда бутун дунё инсониятни манфаатпарастлик ва парокандалик зулматидан қутқариб, цивилизацияни етаклай оладиган ягона дин – Ислом эканига гувоҳ бўлади.

Роя газетасининг 2025 йил 10 сентябр, чоршанба кунги 564-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button