Роя газетаси

Умматни азоб-уқубатлардан қутқаришнинг ягона йўли

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Умматни азоб-уқубатлардан қутқаришнинг ягона йўли

Албатта, Умматни азоб-уқубатлардан қутқаришнинг ягона йўли унинг шаъни ва куч-қудратини тиклашдир. Шу орқали Уммат Ғарбнинг қуллик чангалидан қутулиб, ўз Роббисининг шариатига қайтиши мумкин. Ҳақиқат шуки, мусулмонларнинг қудрати уларнинг бирлигида эди. Улар бир сафда, ягона байроқ остида, Аллоҳнинг шариати етакчилигида ва ҳукми ернинг шарқу ғарбига етиб турган Халифалик соясида ҳаёт кечиришди. Бироқ уларнинг бирлиги парчалангач, душманлари уларга барча тарафдан ташланди. Улар ҳақида Росулуллоҳ ﷺнинг сўзлари тасдиғини топди:

«يُوشِكُ الْأُمَمُ أَنْ تَدَاعَى عَلَيْكُمْ كَمَا تَدَاعَى الْأَكَلَةُ إِلَى قَصْعَتِهَا فَقَالَ قَائِلٌ: وَمِنْ قِلَّةٍ نَحْنُ يَوْمَئِذٍ؟ قَالَ: بَلْ أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ كَثِيرٌ وَلَكِنَّكُمْ غُثَاءٌ كَغُثَاءِ السَّيْلِ وَلَيَنْزَعَنَّ اللَّهُ مِنْ صُدُورِ عَدُوِّكُمْ الْمَهَابَةَ مِنْكُمْ وَلَيَقْذِفَنَّ اللَّهُ فِي قُلُوبِكُمْ الْوَهْنَ فَقَالَ قَائِلٌ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَمَا الْوَهْنُ؟ قَالَ: حُبُّ الدُّنْيَا وَكَرَاهِيَةُ الْمَوْتِ»

«Яқин келажакда еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби сизларнинг устингизга барча тарафдан ташланади, дедилар. Шунда бир киши: «Эй Росулуллоҳ, бу ўша пайтда сонимиз кам бўлгани учунми?» деб сўради. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Йўқ, ўша вақтда сизлар кўп бўласизлар, аммо селнинг кўпиги каби (қийматсиз) бўласизлар. Аллоҳ таоло душманларингиз қалбидан сизлардан бўлган қўрқувни суғуриб олади ва қалбларингизга ваҳнни солиб қўяди». Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Росули, ваҳн нима?» деб сўради. У зот ﷺ: «Дунёни яхши кўриш ва ўлимни ёмон кўриш» деб жавоб бердилар».

Куч-қудрат ва шараф йўлига қайтиш бу шунчаки такрорланадиган шиор эмас, балки Умматни қутқаришга қаратилган буюк лойиҳадир. Чунки у адолат, қадриятлар, қадр-қиммат ва ахлоқ асосида шаклланган тизимдир. Мусулмонлар ўзларининг нажот топиши ва азизликка эришиши уларни ҳимоя қиладиган давлатнинг қайта барпо этилишига боғлиқ эканини англаб етиши лозим. Ҳизб ут-Таҳрир ўзини Аллоҳ ва Унинг Росули ﷺнинг чақириғига бағишлади ва унга ижобат этиш учун йўлни ҳозирлади. Шундай экан, эй мусулмонлар, сизларни алдамайдиган ушбу етакчи ортидан эргашинглар. Зеро, сизларнинг азизликка эришишингиз ҳамда Ғарб ва унинг сохта ҳазорати ҳукмронлигидан халос бўлишингиз ана шу мақсаднинг амалга ошишига чамбарчас боғлиқдир.

Роя газетасининг 2025 йил 24 сентябр, чоршанба кунги 566-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button