Роя газетаси

Фақат Исломгина одамларни ягона уммат сифатида бирлаштириш қудратига эга

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фақат Исломгина одамларни ягона уммат сифатида бирлаштириш қудратига эга

Албатта, улуғ Исломгина инсоният тарихида турли халқлар, ирқлар ва қабилаларни ягона Уммат сифатида бирлаштирди. У Мадинаи Мунаввара ичида чекланиб қолмади, балки бутун Арабистон яриморолига ёйилди. Исломни ёйиш учун исломий фатҳлар амалга оширилди: мусулмонлар Ироқни фатҳ этишди, у ерда насронийлар, маздакийлар ва зардуштийлардан иборат араб ҳамда форслар истиқомат қиларди. Кейин Форс фатҳ этилди, у ерда ажамлар, яҳудийлар ва румлар яшарди. Шунингдек, мусулмонлар румлар ҳукмронлигидаги Шомни фатҳ қилдилар, у ерда сурияликлар, арманлар, румлар ва араблар истиқомат қиларди. Шундан кейин Шимолий Африка фатҳ этилди, у ерда барбарлар яшарди. Сўнгра Синд, Хоразм, Самарқанд ва Андалус ҳам фатҳ этилди. Ислом ушбу халқларнинг барчасини ягона Уммат қаторида бирлаштирди ва улар орасида ҳеч қандай фарқ қолмади. Қисқа муддат ичида Ислом нури дунёнинг барча тарафларига ёйилди. Бунинг сабаби шундаки, Ислом ҳукмлари раиятга нисбатан ирқчилик, тоифачилик ёки мазҳабчилик билан эмас, балки инсоний назар билан қарашни талаб этади. Ислом ҳукмлари барчага татбиқ этилганда, одамлар – мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъий назар – Ислом давлати фуқароси сифатида танилди. Ҳеч ким бошқасига зулм қилмас, агар шундай ҳол юз берса, унинг олдини олувчи ва уни қайтарувчи куч Исломнинг ўзи бўлар эди. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:

وَلَا يَجۡرِمَنَّكُمۡ شَنَ‍َٔانُ قَوۡمٍ عَلَىٰٓ أَلَّا تَعۡدِلُواْۚ ٱعۡدِلُواْ هُوَ أَقۡرَبُ لِلتَّقۡوَىٰۖ

«Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир» [Моида 8]

Барча одамлар қонун ва адолат олдида тенг ҳисобланади. Давлат бошқарув тизими эса унинг барча қисмлари ўртасида узвий бирликни таъминлашни назарда тутади. Шу билан бирга, ҳар бир вилоятнинг эҳтиёжлари унинг Байтулмолга қўшган ҳиссасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кафолатланади. Бу эса давлатнинг барча вилоятлари аҳолисининг тўлақонли интеграциясини муқаррар ҳақиқатга айлантиради.

Шу боис ҳар бир мусулмон эркак ва аёл зиммасига ҳозирда мавжуд бўлмаган улуғ фарз – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлида саъй-ҳаракат қилиш мажбурияти юкланган.

إِنَّ هَٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُونِ

«(Эй инсонлар), сизларнинг умматингиз ҳақиқатда бир умматдир. Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!» [Анбиё 92]

Роя газетасининг 2025 йил 24 сентябр, чоршанба кунги 566-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button