Халқларни зулм остида ушлаб, қул қилишга асосланган йиртқич ҳазорат омон қолмайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Халқларни зулм остида ушлаб, қул қилишга асосланган йиртқич ҳазорат омон қолмайди
Ғарб ҳазорати ўз тақдири устидан ҳеч қандай ихтиёри қолмаган ва муҳтожлик хандақларида кун кечираётган мазлум халқларни қул қилиб, улардан инсониятни ютиб юборадиган, инсон қонини нефть билан, қадр-қийматини эса бозор акциялари билан айирбошлайдиган шафқатсиз машина яратди!
Халқларни зулм остида ушлаб қул қилишга асосланган ҳазорат омон қолиши мумкинми? Тарих бизга шуни ўргатганки, золимликнинг умри маълум муддат билан чегараланган. Ботил эса қанчалик ўзини безаб кўрсатмасин, у ўз ичида ҳалокат уруғини олиб юради.
Олдинги ҳазоратлар қулаганидек, ушбу жирканч ҳазорат ҳам қулайди. Унинг вайроналари орасида янги инсон юзага чиқади ва унинг қадри чўнтаги билан эмас, балки Аллоҳ ато этган ва сийлаган неъматлар билан ўлчанади. Уларнинг қора бозорлари вайроналари устида хайру саховат байроқлари кўтарилади ва Ислом низоми ҳукмрон бўлади; бу орқали азоб чеккан инсоният ифлос капитализмнинг зўравонлигидан халос этилиб, бутун дунё бўйлаб адолат ва эзгулик тарқатилади.
Бу низом закотни кўрсатиладиган мурувват эмас, балки олиниши шарт бўлган ҳақ қилиб жорий этади, рибони жиноят деб белгилайди ва адолатни асос қилиб олади. Инша Аллоҳ, у ўз манҳажи билан қайтиб келиб, адолатни ўрнатади, заифларни қутқаради, бутун инсониятни бахтиёр қилади ва инсонни бандаларга қулликдан бандалар Роббисига қуллик қилишга олиб чиқади. Бу Аллоҳ учун асло қийин эмас.
ٱلَّذِينَ إِن مَّكَّنَّٰهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَوُاْ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَمَرُواْ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَنَهَوۡاْ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۗ وَلِلَّهِ عَٰقِبَةُ ٱلۡأُمُورِ
«Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак, улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» [Ҳаж 41]
Роя газетасининг 2025 йил 17 сентябр, чоршанба кунги 565-сонидан




