Эй мусулмонлар армиялари! Ғазога ёрдам кўрсатиш учун хоин ҳукмдорларингиз рухсатини кутманглар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй мусулмонлар армиялари! Ғазога ёрдам кўрсатиш учун хоин ҳукмдорларингиз рухсатини кутманглар
Ал-Жазира нет, чоршанба, 1447 йил 26 сафар – 2025 йил 20 август, ўзгартирилган тарзда: Эрон мудофаа вазири Азиз Насирзоданинг маълум қилишича, Теҳрон яҳудий вужуди ҳужумидан сўнг устун имкониятларга эга янги турдаги ракеталарни ишлаб чиқди. У бу ҳақда чоршанба куни пойтахт Теҳронда ўтказилган мудофаа саноати кунига бағишланган тадбирдаги нутқида баён этди. Бу хабарни Эроннинг «Тасним» ахборот агентлиги тарқатди. Насирзоданинг таъкидлашича, 12 кунлик уруш давомида қўлланилган ракеталар мудофаа вазирлиги томонидан бир неча йил аввал ишлаб чиқилган. У нутқида: «Бугун эса биз аввалгилардан устун имкониятларга эга янги ракеталарни ишлаб чиқдик», дея қўшимча қилди. Шу билан бирга, мамлакатга қайта ҳужум қилинса, ушбу ракеталар қўлланилишини алоҳида таъкидлади.
Роя: Ушбу хабар ва шу каби маълумотлар Ислом Уммати улкан салоҳиятга эга эканини ҳамда уни асло камситиб бўлмаслигини кўрсатмоқда. Уммат яҳудийларга, ҳатто юртлари ёки номусларига тажовуз қиладиган ҳар қандай душманга қарши уруш олиб бориш ва уларни мағлуб этиш қобилиятига эга.
«Бироқ мусулмонларнинг хиёнаткор ҳукмдорлари армияларни Умматга ёрдам бериш ва босиб олинган юртларни озод этишдан тўсиб турибди. Масалан, Эрон мудофаа вазири янги ракеталар фақат Исроил давлати унинг юртига яна ҳужум қилган тақдирда ишлатилишини таъкидламоқда. Демак, у ва бошқа мусулмон ҳукмдорлари яҳудий давлатининг ҳозир Ғазо аҳлига қилаётган ҳужумини ўзларига қилинган ҳужум деб ҳисобламайди. Ҳолбуки, Росулуллоҳ ﷺ
«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِى تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»
«Мўминлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат ва ҳамдардликда худди бир тана кабидирлар. Агар унинг бирор аъзоси оғриб қолса, бутун тана иситмалаб, бедор бўлиб чиқади», деганлар. Шу сабабдан Уммат ичида таъсир ва қудрат соҳиби бўлган кучлар яҳудий вужудини йўқ қилиш йўлида шошилинч ҳаракатга келишлари зарур. Улар Америкага итоат этиш ва яҳудий вужудини ҳимоя қилишдан бошқа ташвиши йўқ ҳукмдорларнинг изидан эргашмасликлари керак.
Роя газетасининг 2025 йил 27 август, чоршанба кунги 562-сонидан