Яҳудийлар ҳужумига жавобан ўтказилган Давҳа саммити омадсиз малайлар саммитидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яҳудийлар ҳужумига жавобан ўтказилган Давҳа саммити омадсиз малайлар саммитидир
2025 йил 15 сентябр куни Қатар пойтахти Давҳада «Араб-Ислом фавқулодда саммити» бўлиб ўтди. Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Оли Соний ташаббуси билан ўтказилган ушбу саммитда хиёнаткор яҳудий вужудининг Қатар пойтахти марказида ҲАМАС ҳаракати раҳбарларини нишонга олган ва беш нафар фаластинликнинг ҳалок бўлишига олиб келган ҳужуми муҳокама қилинди. Ҳалок бўлганлар орасида ҲАМАС ҳаракатининг Ғазодаги раҳбари Халил Ҳайянинг ўғли ва ҳаракатнинг Қатардаги бюроси бошлиғи, шунингдек, Қатар хавфсизлик хизмати ходимларидан бири ҳам бор эди. Бу ошкора ҳужум араб ва араб бўлмаган мусулмонлар томонидан кенг қораланди.
Саммит Араб Давлатлари Лигаси, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва Кўрфаз Ҳамкорлик Кенгашига аъзо кўп сонли давлат ва ҳукумат раҳбарларини бир жойга тўплади.
Саммитнинг якуний баёноти тажовузкор ва хиёнаткор ҳужумга қарши амалий чоралардан холи, безакли оғзаки қоралов баёнотларидан иборат бўлди. Унда Қатарга нисбатан сохта ҳамдардликка катта ўрин ажратилди. Шунингдек, баёнот муваффақиятсиз халқаро ҳамжамиятни қораловчи сохта баёнотларни чиқариш учун дарҳол ҳаракатга келишга чақирди.
Ушбу бузғунчилар саммитининг натижалари беҳуда қоралашлар ва маъносиз ҳамдардлик, шунингдек, тажовузга ҳомийлик қилиб, уни маблағ билан таъминлаган, Уммат ва дин душмани бўлган мутакаббир золимлардан мазлумларга адолат қилишни талаб этиш бўлди.
Бундай омадсиз саммит тилга олишга ҳам арзимайди. Уни фақат ошкор этиш, фош қилиш ва ундан бутунлай воз кечиш мақсадида тилга олиш мумкин, холос. Чунки у ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас, ундан амалий ҳаракатлар келиб чиқмайди. У фақат беҳуда гап-сўзларни ва оммавий ахборот воситаларидаги шовқин-суронни келтириб чиқаради. Биз олдин ҳам ўнлаб шундай саммитларга гувоҳ бўлганмиз. Саксон йилдан буён ўтказиб келинаётган бу саммитлар амалий натижа бермаган ва ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Энди эса барча англаб етди: бу саммит ҳам аввалги араб саммитларидан фарқ қилмайди. У фақат зарар етказади, мусибатни оғирлаштиради ва халққа бузғунчиликдан бошқа нарса келтирмайди.
Йиллар ўтиши билан бу саммитлар халқлар учун масхарага ва душманлар учун кулгига айланди. Улардан ҳеч қандай фойда кутилмайди, уларга умид боғлаб бўлмайди ва улар зарарни даф эта олмайди.
У ҳолда, нима учун бундай беҳуда саммитларни ўтказишда ҳали ҳам қатъий турилади? Нима учун унга пул ва меҳнат беҳуда сарф қилинади? Бу ўғрилар ўз халқларининг пешона тери билан топган молларидан ўғирлаган ўша молларни тежаб, самарасиз ҳаракатлар ва вақтни исроф қилишдан тўхтасалар, улар учун бундай саммитларни ўтказишдан кўра яхшироқ бўлади. Агар бу режимлар ҳақиқатан ҳам душманларга қарши жиддий бўлганларида, имкони борича куч тўплаб, зарур чораларни кўрган, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлаб, ортида туриб жанг қилинадиган ва у билан ҳимояланиладиган имомга байъат берган бўлар эдилар. Шундан кейин армияларни ҳаракатга келтириб, золим тахтларни ағдариш, Росулуллоҳ ﷺнинг суннатини намуна қилиш ва саҳобаларнинг изидан юриш билан ўзларини шарафлаган ва Умматга ҳам шараф бағишлаган бўлар эдилар.
Аммо бу зараркунанда давлатчаларнинг пасткаш ҳукмдорлари мустақил қарор қабул қилиш салоҳиятидан маҳрум. Улар Ғарбдаги хожаларига мутлақ тобе ҳолда яшайдилар. Улар ўз ишлари устидан ҳеч қандай ихтиёрга эга бўлмаган ёлланган малайлардир. Шунинг учун уларни ҳокимиятдан четлатиб, бартараф этиш ва уларнинг ўрнига Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ ﷺнинг суннати асосида ҳукм юритадиган ягона ҳукмдорни тайинлаш Умматга вожибдир. Бу ҳукмдор Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ ﷺнинг суннати асосида ҳукм юритади, шариатни татбиқ этади ва шаръий йўлга қатъият билан амал қилади. У Ислом рисолатини даъват ва Аллоҳ йўлидаги жиҳод билан олиб боради, золимларни итоатга келтиради ва Аллоҳнинг душманларини қўрқувга солади. Шунда Ислом нури барча инсонлар орасида ёйилади, уқоб байроғи барча байроқ ва рамзлардан юқори кўтарилади, чегаралар синдирилади ва тўсиқлар йўқотилади. Юртлар бирлашади, шаҳарлар ягона марказга қўшилади ва барча диёрлардан ёрдамчилар йиғилади. Улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясида Ислом адолати ва Дарул Исломнинг ҳайбатида бахтиёр ҳаёт кечирадилар. Шу тариқа Аллоҳнинг ваъдаси рўёбга чиқиб, Пайғамбар ﷺнинг хушхабарлари амалга ошади, кофирларнинг қуввати йўқ қилинади ва куч-қудрат Аллоҳга, Унинг Росулига ﷺ ва мўминларга тегишли бўлади.
Роя газетасининг 2025 йил 24 сентябр, чоршанба кунги 566-сонидан