Роя газетаси

Эй мусулмон ёшлар! Аввалги шонли ҳолатингизга қайтмайсизми?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй мусулмон ёшлар! Аввалги шонли ҳолатингизга қайтмайсизми?!

Эй ёшлар! Сизлар Умматнинг уриб турган юраги, оқиб турган қони, ҳаётининг асаб толаси ва унинг юксалиш сири ҳисобланасиз. Сизлар тараққиёт рамзи, келажак умиди ва тошиб турган илм денгизисиз. Сизлар олий ҳиммат соҳиблари, пок ва соф нафс эгаларисиз. Ислом сизларни энг гўзал тарбия билан эъзозлади. Зеро, жамият қатламлари орасида Росулуллоҳ ﷺнинг даъватига энг тез жавоб берганлар ҳам айнан сизлар бўлгансиз.

Бир ҳақиқатни алоҳида таъкидлаш зарур: сизларнинг аждодларингиз ёшлик чоғларида ҳарбий соҳада ҳам маҳоратли эдилар. Али ибн Абу Толиб, Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Жаъфар ибн Абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса, Абдуллоҳ ибн Равоҳа, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Холид ибн Валид, Амр ибн Ос, Саъд ибн Абу Ваққос ва яна кўпгина саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бунинг ёрқин намунасидир. Ана шу қаҳрамонлар Ярмукда Рум қайсарларини, Қодисияда эса Форс подшоҳларини мағлуб этдилар. Улар Парвардигорнинг изни билан одамларни зулматдан нурга олиб чиқиш учун Исломни дунё бўйлаб ёйдилар.

Нега сизлар ҳам аждодларингиз каби Ислом давлати соясида яшамайсиз?! Ахир, Ислом давлати уларнинг елкаларида қад кўтарган эди. Улар даъватни кўтардилар, ҳақни очиқ баён қилдилар ва Ислом давлатини барпо этиш йўлида хизмат қилдилар. Улуғ Пайғамбаримиз ﷺ учун ҳукумат қароргоҳини қурдилар, қўшинлар билан сафарларга чиқдилар, фатҳларни амалга оширдилар ҳамда адолат, раҳмат ва тараққиёт дини бўлмиш Исломни дунё бўйлаб ёйдилар. Улар омонатни ҳақиқий маънода елкаларида кўтариб юрдилар. Сизларда ҳам ана шу яхшилик мавжуд. Эй мусулмон ёшлар! Аввалги шон-шавкатингизга қайтишга интилмайсизми?!

Роя газетасининг 2025 йил 3 сентябр, чоршанба кунги 563-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button