Сиёсий

Америкача стратегия ва икки давлат ечими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Америкача стратегия ва икки давлат ечими

Савол: Биз биламизки, Американинг исломий юртлар қоқ юрагида яҳудий вужудини мустаҳкамлашга оид стратегияси аксар вақтда икки давлат ечимига асосланган.. Бироқ Трамп даврида бу стратегиядан чекиниш бошланди ёки ҳеч бўлмаганда, у ҳақда сукут сақлаш кузатилди. Бу эса уни савол остига қўйиб қўйди. Масалан, Трамп бундай деди: (Мен Яқин Шарқ харитасига боқар эканман, «Исроил»ни жуда кичик нуқта ҳолида кўраман. Мен, тўғрисини айтганда: «қўшимча ер майдонларини қўлга киритишнинг бирон йўли борми? дедим. Чунки у жуда кичик… Sky News, 2024 йил 19 август). Хўш, бу нарса Американинг икки давлат лойиҳаси ўлганини, иши тугаб-битганини англатадими ёки у ҳамон сақланиб қолмоқдами? Жавоб учун ташаккур.

Жавоб: Саволга аниқ жавоб бериш учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:

  • 1959 йилда, Эйзенхауер маъмурияти бошқаруви охирида Америка икки давлат лойиҳасини қабул қилди. Уни қисқача қуйидагича ифодалаш мумкин: «яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва унинг ёнида фаластинликлар учун бир вужудни қуриш». Шундан кейин унинг минтақадаги малайлари, биринчи навбатда, Миср режими бу лойиҳани амалга оширишга киришди ва шу мақсадда Фаластин Озодлик Ташкилоти тузилди. Фақат, бу лойиҳага Британия Иордания режими орқали кескин қарши чиқди ва Фаластиндаги бошқарув учун – христианлар ҳукмронлик қиладиган секуляр Ливан давлати моделига ўхшаш – яҳудийлар назорати остида бўладиган секуляр Фаластин давлати лойиҳасини қабул қилди.
  • Бунинг барчаси Ғарбий соҳил Иордания назорати, Ғазо эса Миср назорати остида бўлган кунларда содир бўлди. Аммо 1967 йил июн ойида уюштирилган «театр» уруши натижасида Ғарбий соҳил ва Ғазо – Синай ва Жўлон тепаликлари билан бир қаторда – яҳудий вужуди назорати остига тушиб қолгач, гап Фаластин давлатини қуриш ҳақида эмас, балки яҳудий вужуди босиб олган минтақалардан Хавфсизлик Кенгашининг 242 резолюциясига кўра чиқиб кетиши борасида бўлиб қолди. Шундан кейин Америка Фаластин масаласини бир четга суриб қўйди ва мультипликацион (кулгини қўзғайдиган) урушга ҳозирлик кўра бошлади. Бас, 1973 йил октябр ойида уруш бошланди. Мақсад – тинчликка эришиш амалиётини илгари суриш эди. Анвар Садат бошчилигидаги Миср режими 1978 йил сентябрда Кемп-Девид келишувини имзолади. Бу келишувга мувофиқ, яҳудий вужуди Синайдан чиқиб кетди ва Синай яҳудий вужуди чегараларини ҳимоя қилувчи буфер зона сифатида чекланган қуролли минтақа бўлиб қолди. У ҳозиргача шундай бўлиб қолмоқда, ваҳоланки, унга чегарадош Ғазода жиноятчи яҳудий вужуди қутурганча геноцидни амалга оширмоқда!
  • Шундан кейин Америка шимолий фронтга ўтиб, яҳудий вужудига 1982 йилда Ливанга бостириб киришни – у ердан Фаластин Озодлик Ташкилотини қувиб чиқариш, уни яҳудий вужудини тан олишга ва у билан тинчлик битими тузишга мажбурлаш учун – бостириб киришни секингина уқтирди. Натижада ташкилот раиси Ёсир Арофат 1982 йил 25 июлда битимни имзолади. У тарихга «Макклоски ҳужжати» деган ном билан кирди. Унда бундай деган: «Ташкилот эндиликда «Исроил»нинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олади»… 1988 йилда Aрофат Жазоирда бўлиб ўтган Фаластин Миллий Конгрессида ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги ассамблеясида Фаластин давлати қурилишини қабул қилишини эълон қилди… Шундан сўнг Британия ва унинг малайи Иордания қироли ўша йилнинг ўзида Ғарбий соҳил билан алоқаларни узишга розилик берди.
  • 1991 йилда Қўшма Штатлар Мадрид конференциясини ўтказди, мақсад – ўзининг «икки давлат ечими» лойиҳасини амалга оширишга уриниб кўриш эди. 1993 йилда эса Фаластин Озодлик Ташкилоти билан яҳудий вужуди ўртасида Ташкилот яҳудий вужудини расман тан олиши учун Осло келишуви имзоланди.. Шунингдек, 1994 йил 26 октябрда яҳудий вужуди билан Иордания ўртасида Водий Aраба келишуви тузилди. Унга кўра, Иордания ўзига тобе Ғарбий соҳилдан воз кечадиган ва яҳудий вужудини тан олганини эълон қиладиган бўлди.. «Икки давлат ечими» лойиҳасини амалга ошириш учун мазкур келишувларни айнан Американинг ўзи уюштирди ва назорат қилиб борди.. Бушнинг иккинчи муддати 2008 йил охирида тугаганидан кейин Обама Вашингтонда ҳокимият тепасига келди. У 2010 йил 2 сентябрда Фаластин маъмурияти билан яҳудий вужуди ўртасида Aмерика ҳомийлигида бевосита музокаралар ўтказишни талаб қилди, у бир йил ичида икки давлат ечимини амалга оширишни умид қилган эди.. Бироқ музокаралар бирон келишувга эришилмай якунланди.
  • Обаманинг иккинчи президентлик муддати 2016 йил охирида якунланганидан кейин 2017 йил бошида Трамп ҳокимият тепасига келди. Унинг биринчи муддати тугаб, сайловларда мағлуб бўлди ва 2021 йил бошида ўрнини Байден эгаллади. Байденнинг ваколати тугаганидан кейин Трамп сайловларда яна ғалаба қозонди ва 2025 йил бошида президент бўлди.

Ана шу икки даврда, яъни Трамп ва Байден даврида Aмериканинг аввалги президентларидан фарқ қиладиган бир услуб пайдо бўлди. Чунки аввалгилар – Aмерика ўзининг икки давлат ечими лойиҳасини эълон қилганидан бери – фаластинликлар давлати қандай бўлиши тафсилотларига киришмасди, балки ечимни тилга олиш билангина чекланишарди… Шунинг учун узоқни кўролмайдиганлар, Фаластиннинг бир қисмида фаластинликлар учун суверен давлат қилиб берилади, деб ўйлашган эди.. Трамп ва Байден келгач, иккаласи ҳам ечимнинг баъзи тафсилотларига тўхталиб, фаластинликлар учун ҳеч қандай (ҳарбий) куч-қудратга эга бўлмайдиган, аксинча, яҳудийлар назорати остидаги автоном бошқарувга ўхшаш қуролсизлантирилган давлат қилиб берилиши ҳақида гапира бошлади. Уларнинг гаплари бир-бириникидан баёнотнинг кучи ва ноаниқлиги билангина фарқ қиларди! Шу ўринда бир неча саволлар туғилади: Aмериканинг икки давлат лойиҳасига барҳам берилдими ёки у ҳали ҳам давом этмоқдами? Айтиш жоизки, яҳудийларнинг Фаластин ҳақидаги баёноти – одамлар (яъни, Aмерика) томонидан бўлган «арқон» (қўллаб-қувватлов) бўлмаса – ҳеч бир салмоғи йўқ. Шунинг учун муҳокама мавзуси Aмерика баёнотидир:

  • Бу мавзуни диққат билан атрофлича ўрганиб чиқилса, қуйидагилар аён бўлади:

а)   Биз 2017 йил 23 февралда, Трамп биринчи президентлик муддатига киришганидан кейин, икки давлат ечими ҳақидаги саволга жавоб берган эдик. Унда, жумладан, қуйидагилар келган:

(1 – Америка президенти Трампнинг барча жаҳон ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилган ва жонли эфирга узатилган баёнотлари матни: «АҚШ президенти Дональд Трамп Американинг Яқин Шарқ бўйича сиёсатида янгича, фарқли жиҳат борлигини қайд этди, у бундан олдин икки давлат ечими «Исроил»-Фаластин можаросига барҳам беришнинг ягона йўли эмаслигини таъкидлаган эди. Трамп бу масала муқобил ечимларга – агар улар, чиндан ҳам, тинчликка олиб борадиган бўлса – очиқ эканлигига эътиборни қаратди. Аввалги Америка президентлари – республикачилар бўлсин, демократлар бўлсин – барчаси икки давлат ечимини ҳимоя қилиб келишганди»… (Франс 24, сайти 2017 йил 16 феврал). У бундай деди: («Мен икки давлат ечимини ҳам, битта давлат ечимини ҳам қараб кўряпман… Агар «Исроил» ва фаластинликлар бахтиёр бўлсалар, улар танлаган «ечим»дан мен ҳам мамнун бўламан, мен учун иккала ечим ҳам муносиб кўриняпти»… Al Jazeera Live сайти, 2017 йил 16 феврал)». Америка, Трамп тилида илк марта сўз юритган битта давлат ечимига Трамп ҳеч қандай изоҳ бермади. Хўш, бу нарса ягона яҳудий давлати таркибида фаластинликларга автоном бошқарув (мухторият) ҳуқуқи беришни англатадими?! Ёки яҳудий давлати бошқарувида фаластинликлар ҳам иштирок этадиган секуляр бир давлат бўлишини англатадими? Ваҳоланки, бу – Британия 1939 йилда, Оқ китоб чиқарган пайтда таклиф қилган Ливан моделига асосланган инглиз лойиҳасининг ўзгинаси-ку? Маълумки, икки давлат ечими – Aмерика лойиҳаси бўлиб, уни 1959 йилда республикачи президент Эйзенхауер давридан бошлаб тақдим этиб келинади. Америка халқаро ҳамжамиятни уни қабул қилишга мажбурлади ва Британия таклиф қилган битта давлат ечимига зарба берди. Қандай бўлмасин, бу баёнотлар ва юзага келган ҳолатларни атрофлича ўрганилса, Aмерика ўзининг «икки давлат» лойиҳасидан ҳануз воз кечмаганлиги маълум бўлади. Зотан, Американинг БМТдаги вакили Никки Хейли буни урғулаб, бундай деди: («Aввал бошдан ва барчасини четга суриб, биз фақат икки давлат ечимини қўллаб-қувватлаймиз. Шунинг учун кимки, Қўшма Штатлар икки давлат ечимини қўллаб-қувватламайди деса, хато қилади… Биз, албатта, икки давлат ечимини қўллаб-қувватлаймиз, лекин биз ҳам ташқаридан туриб ҳам фикрлаймиз… бу – ҳар икки томонни музокаралар столига тортиш учун керакли иш, бу – ҳар икки томонни келишишга мажбурлаш учун бизга ҳам керакли нарса»… Reuters, 2017 йил 16 феврал)». Демак, бу Трампнинг икки давлат ечимидан воз кечмаганини тасдиқлаб турибди. Зеро, у Американинг 1959 йилдан бошлаб эълон қилинган сиёсатидир. Фақат, Трамп – унинг вакили: «Биз, албатта, икки давлат ечимини қўллаб-қувватлаймиз, лекин биз ҳам ташқаридан туриб ҳам фикрлаймиз…» деб таъкидлаганидек – босим ўтказишнинг бошқача услубини синаб кўрмоқчи бўляпти, яъни бошқа услубларни ишга солиш орқали.

б)   Республикачи Трампнинг яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотлари президентлигининг биринчи ва иккинчи муддатларида тез-тез янграйдиган бўлди:

  • (AҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Қуддусни «Исроил»нинг пойтахти сифатида тан олишини маълум қилди. Шунингдек, у айни пайтнинг ўзида, агар исроилликлар ва фаластинликлар томонидан маъқулланса, AҚШ икки давлат ечимини қўллаб-қувватлашини ҳам таъкидлади. ВВC, 2017 йил 6 декабр).
  • Aмерика президенти Трамп БМТ Бош Aссамблеяси кулуарида «Фаластинликлар ва «Исроил» учун энг яхши вариант икки давлат ечими эканига ишонишини» айтар экан «Орзуим биринчи муддатим тугагунча бунинг уддасидан чиқиш», деб қўшимча қилди. ВВC, 2018 йил 26 сентябр).
  • AҚШ президенти Трамп бундай деди: (Яқин Шарқ харитасига боқар эканман, «Исроил»нинг жуда кичик нуқта эканини кўраман. Тўғрисини айтганда, мен «қўшимча ер майдонларини қўлга киритишнинг бирон йўли борми? – дедим. Чунки у жуда кичик… Sky News, 2024 йил 19 август).
  • (Олдинроқ Америка президенти Доналд Трамп Ғазо устидан AҚШ назоратини ўрнатиш ва у ердан фаластинликларни кўчириш режаси борлигини яна бир бор таъкидлаб «Ғазони сотиб олиб, унга эгалик қилиши лозимлигини» айтган эди. ВВC, 2025 йил 10 феврал). Ўн кундан кейин эса у (Фаластинликларни Ғазодан кўчириб юбориш режасини мажбуран юкламаслигини, балки фақат «таклиф қилишини» айтди. CNN, 2025 йил 21 феврал). Бу эса сўз ўйини орқали манипуляция қилишдир!

в)   Бошқа томондан эса, демократ Байденнинг яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотлари баъзан Трампникидан ҳам ошиб тушди:

  • 2021 йил бошида Трамп сайловда ютқазиб, ўрнини Байден эгаллагач, Aмерика яна Фаластин давлатининг бирон бир шаклда қурилиши ҳақида сўз юрита бошлади, лекин қандай қурилиши ва жойлашувини аниқ кўрсатмади. Бу тўғрида Америка президенти Жо Байден 2024 йил 3 сентябрда журналистларга берган интервюсида: (Бу ерда икки давлат ечимига оид бир нечта моделлар борлигини» айтар экан, бир қанча давлатлар БМТга аъзо бўлишига қарамай, ўз қуролли кучларига эга эмаслигига) ишора қилиб ўтди. Яъни, Байден фаластинликлар учун айни шу моделдаги – ҳеч қандай қуролли кучлари бўлмаган давлатча бўлишига ишора қилмоқда, яъни у автоном бошқарув ёки шунга ўхшаш нарса бўлади!
  • Aмерика президенти Байден 2023 йил 18 октябрда «Ақсо Тўфони» операциясидан кейин Тел-Aвивга бориб, у ердаги расмийлар билан учрашди ва деди: («Исроил» яна яҳудийлар учун хавфсиз жойга айланиши лозим. Агар «Исроил» мавжуд бўлмаганида, биз уни пайдо қилишга, албатта, ҳаракат қилган бўлардик… Al-Jazira, 2023 йил 18 октябр).
  • Байден Оқ уйда яҳудийларнинг ҳанукка байрамини нишонлаш пайтида қилган мурожаатида бундай деди: («Сионист бўлиш учун яҳудий бўлишингиз шарт эмас, мана мен сионистман». The Middle East, 2023 йил 12 декабр).
  • Олдинги саволнинг жавобини, шунингдек, юқоридаги баёнотлар ва позицияларни атрофлича кўриб чиқсак, аён бўладики, Трамп ва Байденнинг ёндашувлари ўртасида моҳиятан ҳеч қандай фарқ йўқ, фақат баъзи услубларни ҳисобга олмаганда. Ҳолбуки бундай услублар масаланинг моҳиятидан бирон нарсани ўзгартирмайди.. Чунки ушбу масалани икки давлат ечими асосида бошқараётган томон – Қўшма Штатларнинг ўзидир: Фаластиннинг катта қисмида яҳудий давлати бўлади. Америка уни нафақат молиявий, ҳарбий ва халқаро жиҳатдан, балки мусулмонлар юртларидаги ҳокимлардан иборат малайлари ва тобелари орқали минтақавий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлайди… ҳамда Фаластиннинг бир бўлагининг кичкина бир қисмида фаластинликлар учун қуролсизлантирилган (автоном) давлатча бўлади, унинг устидан яҳудийлар назорати ўрнатилади!! «Фаластин маъмурияти ва малай ҳукмдорлар» уни «Фаластин давлати» деб аташни истасалар-да, бу нарса унинг (бугунги реал) воқелигидан ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Чунки Америка фаластинликларнинг, гарчи у Фаластиннинг кичкина бир қисмида бўлса ҳам, суверен давлати бўлишини истамайди, аксинча у қуролсиз – (бундан фақат полиция учун зарур бўлган қуроллар мустасно, улар ҳам яҳудийлар назорати остида бўлади) –автоном бошқарувга ўхшаш бир нарса бўлиши керак!! Трамп ва Байден даврида яҳудий вужудини мустаҳкамлайдиган икки омил юзага келди. Унинг иккиси ҳам юқорида айтганларимизни тасдиқлайди. Гарчи бу икки омил Трамп даврида кўпроқ кўзга ташланган бўлса ҳам. Улар қуйидагилар:

Биринчиси: АҚШ бугунги кунда яҳудий вужудини – у ўз атрофидаги бирча давлатлардан ҳарбий жиҳатдан устун йирик куч бўлиб қолиши учун – пул ва қурол-яроғ билан таъминлаб, кучайтирмоқда.

Иккинчиси: алоқаларни нормаллаштириш, бу эса Трамп «Иброҳим келишувлари» деб атаган режа бўйича бормоқда. Трамп бу борада ўзининг биринчи муддатида йўлнинг яримини босиб ўтганди, бугун уни тамомига етказмоқчи. Шу мақсадда америкалик вакиллар минтақа бўйлаб изғимоқда. Улар, нафақат Саудияни «Иброҳим келишувлари» деган нарсага қўшилишга кўндириш учун, балки бугун Сурия ва Ливан билан яҳудий вужуди ўртасидаги мавжуд музокараларга амалий замин тайёрлаш ва йўл очиш учун ҳам изғишмоқда. Америка, бу ҳолат мусулмонлар юртларидаги бошқа малай ҳокимларга қадар етиб бориши учун унга зўр бермоқда!

Хулоса: Aмерика икки давлат ечимидан воз кечгани йўқ. У Трамп даврида ҳам, Байден даврида ҳам Фаластин давлати дейилганда, яҳудийлар назорати остида бўладиган автоном бошқарувга ўхшаш бир нарса кўзда тутилишини эълон қилиб келди… Олдинги президентлар эса, фаластинликлар учун ўзлари истаётган давлатнинг моҳияти (тафсилоти)га киришмай, фақат икки давлат ечими ҳақида сўз юритишган холос!

  • Якунда шуни айтамизки, Фаластин мусулмонлар тарихида Аллоҳ субҳанаҳу уни Ўзининг Байтул Ҳароми билан бир риштага тизганидан буён, бебаҳо дур бўлиб қолди. Зотан, У Ўзининг Росули ﷺни Исро кечасида Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога сайр қилдирди.

﴿سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ﴾

«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир» [Исро 1]

Аллоҳ субҳанаҳу уни пок ва муборак Ер қилиб қўйди. Аллоҳ субҳанаҳу мусулмонларни ҳижратдан ўн икки ой ўтиб, иккинчи қиблалари – Каъбаи Шарифга буришдан олдин, мусулмонларнинг қалбларини Фаластиннинг қоқ юраги – Байтул Мақдисга боғлаб қўйди. Бу – Фаластин иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу томонидан ҳижратнинг 15 йилида фатҳ қилинган пайтда, Исломий салтанат қўл остига киришидан олдин бўлган эди. Умар уни Сафрониос (Спарниос)дан қабул қилиб олган ва унга «Умарий аҳд» номи билан машҳур аҳдни берган эди. Унинг матнларидан бирида насронийларнинг талабига биноан: «У ерда биронта яҳудий яшамаслиги» ҳақидаги банд бор… Кейинчлик Фаластин салибчилар ва мўғул-татарлар учун қабристон бўлди.. У ерда салибчилар ва мўғул-татарлар билан ҳал қилувчи жанглар – Ҳиттин жанги (583ҳ-1187м йил) ва Айн Жолут жанги (658ҳ-1260м йил) бўлди. Аллоҳнинг изни ила Фаластин яна соф, тоза Ислом диёрига айланиши учун яҳудийлар билан яна бир ҳал қилувчи жанглар бўлади.

Албатта, яҳудий вужудининг Фаластинда бугунгача мавжуд бўлиб турганлиги улардаги куч-қудрат сабабли эмас, чунки улар жанг-жадал ва ғалаба аҳли эмас. Аксинча, улар Аллоҳ субҳанаҳу

لَنْ يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى وَإِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنْصَرُونَ

«Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан уришсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди» [Оли Имрон 111]

деб сифатлаган кимсалардир. Уларнинг бугунгача Фаластинда қолиб кетаётгани мусулмонлар юртларидаги ҳукмдорларнинг тарқоқлиги, хорлиги сабаблидир. Демак, мусулмонларнинг мусибати уларнинг ҳукмдорларида. Чунки бу ҳукмдорлар Ислом ва мусулмонларнинг душманлари бўлмиш мустамлакачи кофирларни дўст тутишмоқда.. Улар яҳудийларнинг Фаластинни босиб олиб, турли-туман ваҳшиёна жиноятларини ва геноцидларини амалга ошираётганини кўриб, эшитиб туришибди. Шунга қарамай, ўзларини кўрмаганга ва эшитмаганга солишяпти!

صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لَا يَرْجِعُونَ

«(Улар) кар, соқов, кўрдирлар, демак (йўлларидан) қайтмайдилар» [Бақара: 18]

Улар армияларни таналари бурда-бурда қилинаётган Ғазодаги биродарларига ёрдам беришдан бугунгача ман қилиб келишмоқда. Ҳолбуки, шаҳидлар сони борган сари кўпаймоқда, ярадорлар сони яна-да ортмоқда… Ҳокимлар эса бўлаётган геноцидга томошабин бўлиб туришибди, уларнинг сал «тузукроғи» ўлдирилган деган ном остида шаҳидлар сонини, сўнгра ярадорлар сонини санамоқда, гўё улар бетараф томондек, балки улар яҳудийларга яқинроқдир! Улар «тож-тахт»ни юртлари ва халқларидан устун қўйган кимсалардир! Шунга қарамай, бу Уммат одамлар учун чиқарилган энг яхши умматдир. Шундай экан у, Аллоҳнинг изни ила, ана шу рувайбизалар томонидан бўлаётган бу зўравон бошқарувга узоқ вақт асло сукут қилиб турмайди. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ бизга мана шу зўравон подшоҳликдан кейин рошид Халифалик ҳаётга қайтиши ҳақида хушхабар берганлар. Имом Аҳмад ва Таёлисий муснадида Ҳузайфа ибн Ямондан ушбу ривоят келтирилади:

«ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خـ ِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ نُبُوَّةٍ»

«… Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

Ўшанда мусулмонлар азиз, кофирлар эса хор бўлади.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

Ўта ажабланарли нарса шуки, кофирлар, хусусан, яҳудийлар буни бугунги аксар мусулмонлардан кўра яхши билишяпти.. Чиндан ҳам яҳудийлар ўзларининг ҳалокатлари Халифаликда эканини яхши билишяпти. Уларнинг бош вазири, ахборот воситалари, жумладан, Ал-Жазира 2025 йил 21 апрелда эфирга узатган матбуот конференциясида «Ўрта ер денгизи соҳилида Халифалик тикланишига асло йўл қўймаймиз» деди. У яна қўшимча қилиб айтди: «Бу ерда ёки Ливанда Халифалик давлати бўлишини асло қабул қилмаймиз ва «Исроил» хавфсизлигини кафолатлаш устида ишлаймиз».. Лекин Халифалик, улар истамаса-да, Аллоҳнинг изни ила, албатта, тикланади ва уларни бу Пок Ердан йўқ қилади.. Айниқса, Ҳизб ут-Таҳрир – Аллоҳ субҳанаҳуга холис, Росулуллоҳ ﷺ га содиқ Ҳизб Халифаликни тиклаш амалиётига Аллоҳга берган аҳдларига содиқ рижоллар орқали бош-қош бўлаётган, етакчилик қилаётган экан, у албатта тикланади. Бу рижоллар Аллоҳнинг нусрати келишига амин ва хотиржамдирлар.

وَاللّٰهُ غَالِبٌ عَلَى أَمرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф: 21]

 10 Робиулаввал 1447ҳ

 2 сентябр 2025м

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button