Хабар ва изоҳ

Санкт-Петербургда тожик миллатига мансуб аёл Ҳизбут-Таҳрирга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинди

Санкт-Петербургда тожик миллатига мансуб аёл Ҳизбут-Таҳрирга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинди

Хабар:

Санкт-Петербург шаҳрининг Петроград туман суди тожик миллатига мансуб аёлни 40 кунга ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Санкт-Петербургдаги қўшма матбуот хизмати раҳбари Даря Лебедеванинг сўзларига кўра, у аёлни ватанига экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Лебедева ўзининг Телеграм каналида шундай деб ёзди:

«Шаҳримизнинг Петроград туман суди тергов давомида Нигора Самиевага нисбатан ҳибсга олиш чорасини қўллади ва уни Тожикистонда жиноий гуруҳ тузиш ва экстремистик фаолиятни ташкил этишда айбдор деб топди».

Нигора Самиева бундан аввал Болшая Монетная кўчасида ҳибсга олинган эди. Суд уни “Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг талабига биноан Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган”, деб топди. Сўнг Самиева 2025 йил март ойида жиноий иш бўйича айбланувчи сифатида судга чақирилди.

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, ҳибсга олинган аёл Туркияда бўлганида инсонларни Тожикистонда тақиқланган Ҳизбут-Таҳрир исломий партиясининг қарашларига тарғиб қилиб, унинг материалларини интернет орқали тарқатган.

Изоҳ:

Тожикистон махсус хизматлари ўз эътиқодларига амал қилиб келаётган одамларни таъқиб қилишда давом этмоқда. Улар динида мустаҳкат мусулмонларга босими ўтказишни ҳатто мамлакатдан ташқарида ҳам олиб бормоқда. Тожикистон махсус хизматлари Туркия, Украина ва Европа Иттифоқи давлатларида яшовчи тожик муҳожирларининг фаолиятини кузатиб, улардан исломий ибодатни тўхтатишни ва ҳукумат билан ҳамкорлик қилишни талаб қилмоқда. Масалан, Германиядаги Тожикистон консуллиги ходимлари тожик диаспораси томонидан очилган масжидга бориб, ташкилотчиларнинг Тожикистондаги қариндошлари учун жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантириб, масжидни ёпишни талаб қилди. Натижада, диаспора раҳбарияти бу талабни бажаришга мажбур бўлди.

Шуни таъкидлаш керакки, Тожикистонда ҳижоб кийиш таъқиқланган. 2024 йилда «миллий қадриятлар» ва мамлакатнинг дунёвий йўналишини ҳимоя қилиш баҳонасида жамоат жойларида ҳижоб ҳамда юзни тўлиқ ёпадиган ниқоблар каби «маданиятга зид» деб ҳисобланган кийимларни кийиш, импорт қилиш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button