Санодаги ҳусийлар ва Адандаги Зубайдийлар… бизга нимани ваъда қилиб, бизни нимадан умидвор қилмоқда?!

Санодаги ҳусийлар ва Адандаги Зубайдийлар… бизга нимани ваъда қилиб, бизни нимадан умидвор қилмоқда?!
Хабар:
«Sky News Arabia» веб-сайти жорий йилнинг 11 феврал, Чоршанба куни “Зубайдий жануб халқини конституциявий декларация тамойилларига риоя қилишга чақирди” сарлавҳали хабар тарқатди. Унда шундай дейилади: “Ямандаги Жанубий ўтиш кенгашининг раиси Айдрус аз-Зубайдий чоршанба куни жанубий минтақа халқини майдонларда ва далаларда курашни давом эттиришга ва Жанубий ўтиш кенгаши атрофида бирлашишга чақирди. Шунингдек, Аз-Зубайдий жануб халқини Жанубий Яман давлатининг конституциявий декларацияси тамойилларига риоя қилишга чақирди”.
Изоҳ:
Албатта, Зубайдий бундай гапни Британиянинг малайи бўлган Бирлашган Араб Амирликларидан бошқа ҳеч қаерда айта олмайди. Бироқ, биз унинг кимга мурожаат қилаётганини ва уларга нима ваъда қилаётганини билмаймиз. У ақл эгаларига мурожаат қилдими ёки бефарқлик ичида адашиб юрганларгами? У уларни нима билан ўзига жалб қиляпти? Бу ўнлаб йиллар давомида айтилган сўзларнинг ўзгинасидир. Бу сўзлар тушунилиб, таъсир этадиган, ички тушунчаларини ўзгартириб, уларни бахтли қиладиган мабдаий фикрлар эмас! Бу сўзлар эришиш учун жонларни фидо қилишга ва ўзини хатарга қўйишга арзийдиган мақсадлар ҳам эмас!
Ҳусийлар 2014 йилда конституциявий декларацияни эълон қилиш билан бизни ҳайратда қолдирган эди. У бизни тўғри йўлга солиш ўрнига, вазиятни янада қийинлаштирди. Бир ойдан кўпроқ вақт олдин Зубайдийлар ҳам 2026 йил бошида яна бир декларация эълон қилди! Уларнинг иккаласи ҳам Яман ичида жанг қилиб, ўзларидан олдинги биродарларига, яъни қонлари дахлсиз бўлганлар кишиларга қарши курашганлар сафига қўшилишди!
Сано ва Адендаги ҳукмдорлардан бирортаси конституциявий декларацияларидан сўнг аввалги конституциядан бутунлай воз кечганлигини эълон қилиб, унинг ўрнига ундан тубдан фарқ қиладиган ва одамларни юксалтирадиган ғояларни ўз ичига олган янги конституцияни таклиф қилдими? Ҳукмдорларимиз ўнлаб йиллар давомида қўлланиб келаётган конституциялар уларнинг инсон, коинот ва ҳаёт ҳақидаги чириган тушунчаларининг намунасидир. Уларнинг инсоний муаммоларга берган бузуқ ечимлари динни ҳаётдан ажратиш эътиқодидан келиб чиқади, бу эса бизнинг заифлашиб қолишимизга, хўрланишимизга ва халқлар орасидаги таназзулимизга сабаб бўлди.
Исломий ўлкалар ҳукмдорларининг мисоли эса Эпстейн оролида кўринди. У ерда инсонларнинг энг қолдиқларини тайёрлаб, одамлар устига ҳукмрон қилиб қўйилади. Халифанинг нима учун мусулмон, эркак, одил, ҳур, оқил, болиғ, лаёқатли ва Уммат томонидан маъқулланган киши бўлиши шартлиги балки энди яна ҳам тушунарлироқ бўлгандир! Бу шартларнинг ҳеч бири бизни бошқараётганларда ҳам, (Айдрус аз-Зубайдий каби) раҳбарликка ўз номзодини кўрсатаётганларда ҳам мавжуд эмас. Бундан ташқари, уларнинг субутсизлиги ва саёз билимлари ҳукмронлик қилиш учун лаёқатга мос келмайди.
Буларнинг барчасидан кейин ҳам, одамлар қалбида фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини тиклашга чақирувчи Ҳизб ут-Таҳрир партиясининг даъватчилари тўлиқ Исломий конституцияга ва тўлиқ лойиҳага эга эканлигига ва одамларни бошқаришга қодир эканлигига шубҳа қолиши мумкинми? Улар ер юзи зулм ва адолатсизликдан тозалаб, адолат ва нур билан тўлдирадилар.
Пайғамбаримиз ﷺ шундай марҳамат қилдилар:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Кейин пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади.»
Шафиқ Хамис – Яман вилояти




