Хабар ва изоҳ

Саудияда ўтган йиғилиш: Минтақадаги урушнинг асосий сабабчиси айбланмади

Саудияда ўтган йиғилиш: Минтақадаги урушнинг асосий сабабчиси айбланмади

2026 йилнинг 18 мартида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида 12та араб давлатлари ва исломий ўлкалар ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш якунида томонларнинг қўшма баёноти эълон қилинди.

Баёнот Озарбайжон, Баҳрайн, Миср, Иордания, Қувайт, Ливан, Покистон, Қатар, Саудия Арабистони, Сурия, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари номидан эълон қилинди.

Баёнотнинг асосий бандлари қуйидагилардан иборат:

  • Эрон томонидан баллистик ракеталар ва дронлар воситасида фуқаролик объектларига уюштирилган ҳужумлар кескин қораланди.
  • БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ давлатларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи қайта тасдиқланди.
  • Эрон ҳужумларни тўхтатишга ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя қилишга чақирилди.
  • Келгусидаги муносабатлар Эроннинг бошқа давлатлар суверенитетини ҳурмат қилишига бевосита боғлиқ экани таъкидланди.
  • Эроннинг қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши зарурлиги қайд этилди.
  • Ҳурмуз бўғози ва Қизил денгиздаги кемалар қатновига хавф туғдириш қабул қилиб бўлмас ҳолат деб баҳоланди.
  • Ливан суверенитети қўллаб-қувватланиб, қурол-яроғ фақат давлат қўлида бўлиши кераклиги алоҳида қайд этилди ва (Исроил)нинг Ливанга қарши ҳаракатлари ҳам танқид остига олинди.
  • Минтақада барқарорликни таъминлаш йўлидаги ҳамкорлик давом эттирилиши маълум қилинди.

Шарҳ:

Эътиборли жиҳати шундаки, баёнотнинг ҳеч бир ерида АҚШ тилга олинмади. (Исроил)нинг фақат Ливандаги ҳаракатлари қораланиб, унинг Эрондаги инсонлар умрига зомин бўлаётган зарбалари умуман тилга олинмади. Расмий маълумотларга кўра, Америка-(Исроил) ҳужумлари оқибатида Эронда 1300дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 17 мингдан зиёд инсон жароҳатланган. Минаб шаҳридаги биргина мактабга берилган ракета зарбасидан 168 кишининг ёстиғи қуриди, уларнинг 100 дан ортиғи ўқувчилардир. Уруш бошланганидан буён Эронда 61 мингдан ортиқ фуқаролик объектлари вайрон қилинди. Бироқ ўз хўжайинларининг буйруғи билан тўпланган бу хоин ҳукмдорлар АҚШнинг жиноятларини қоралашга ҳатто журъат ҳам қила олишмади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button