Савол-жавобларФиқҳий

Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром (ман) бўлади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром (ман) бўлади

Ahmad Agus S Jember га

Савол: Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Шайхим, Ҳизб ут-Таҳрир амири, шайх Ато ибн Халил Абу Рошта, сизни Аллоҳ Ўз ҳифзу ҳимояси ва иноятида сақласин.

Индонезиядаги йигитлардан бири ўз фатвосида айтишича, Рамазон ойида, субҳ содиқ азони асносида еб-ичиш жоиз, ваҳоланки субҳ содиқ кириб бўлган. У қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирди:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: (إِذَا سَمِعَ أَحَدُكُمْ النِّدَاءَ وَالإِنَاءُ عَلَى يَدِهِ فَلا يَضَعْهُ حَتَّى يَقْضِيَ حَاجَتَهُ مِنْهُ(

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Биронтангиз (таом ёки сув) идиши қўлида  бўлгани ҳолда азон нидосини эшитиб қолса, то ундан эҳтиёжини ўтамагунча қўлидан қўймасин”.

У йигит ҳадисдаги “нидо” лафзи Абдуллоҳ ибн Мактум нидосидир, у субҳ содиқ киришидир, деб далил келтирди.

Унинг фатвоси Ҳизб табанний қилган нарсага қуйидаги икки сабабга кўра хилоф эмасми?

  1. У оғиз беркитиш чегараси борасидаги ғоя мафҳуми маъноси га хилофдир. Исломий шахсийя китобининг учинчи жузъида қуйидагилар айтилган: Мафҳумул ғоя (ғоя мафҳуми) ҳукмни ғоя билан боғлашдир. Ҳукм ғоя билан қайдланган бўлса, у ғоядан кейинги нарсада (ўша) ҳукмнинг йўқлигидан далолат беради…”.
  2. У далиллар бир-бирига зид келиб қолса, уларни жамлаш қоидасига ҳам хилофдир. Набаҳоний раҳимаҳуллоҳ Исломий шахсийянинг учинчи жузъида бундай деган: “Икки насс бир-бирига зид келиб қолса ва уларнинг ҳар иккисига ҳам амал қилиш имкони бўлмаса, бирини бошқасидан таржиҳ қилинади, агар бирон бир жиҳатдан амал қилиш имкони бўлса, таржиҳга ўтилмайди. Чунки иккала далилни ҳам ишлатиш, бирини эҳмол (бекор)қилишдан кўра авлороқдир …”.

Сиздан илтимос, шунга ойдинлик киритиб берсангиз, Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.. Аҳмад Ағус.

 

Жавоб: Ва алакумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

  1. Ҳеч шак йўқки, рўза субҳ содиқ аниқ бўлиши билан бошланади. Аллоҳ таоло деди:

 وَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الْأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الْأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ

“…Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар. Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар!”

 Набий ﷺ Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда бундай дедилар:

إِنَّ بِلَالاً يُؤَذِّنُ بِلَيْلٍ فَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يُؤَذِّنَ أَوْ قَالَ حَتَّى تَسْمَعُوا أَذَانَ ابْنِ أُمِّ مَكْتُومٍ

“Билол тунда азон айтиб юборади, сизлар эса, то ибн Умму Мактум азон айтмагунча ёки унинг азонини эшитмагунингизча еб-ичаверинглар”.

Ибн Умму Мактум аъмо (кўзи ожиз) киши бўлиб, унга то одамлар, субҳга кирдинг демагунларича, азон айтмас эди. Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуддан, у Набий ﷺ дан ривоят қилишича (лафз Бухорийники), Набий ﷺ бундай дедилар:

“لاَ يَمْنَعَنَّ أَحَدَكُمْ – أَوْ أَحَداً مِنْكُمْ – أَذَانُ بِلاَلٍ مِنْ سَحُورِهِ، فَإِنَّهُ يُؤَذِّنُ – أَوْ يُنَادِي بِلَيْلٍ – لِيَرْجِعَ قَائِمكُمْ، وَلِيُنَبِّهَ نَائِمَكُمْ، وَلَيْسَ أَنْ يَقُولَ الفَجْرُ – أَوِ الصُّبْحُ –“ وَقَالَ بِأَصَابِعِهِ وَرَفَعَهَا إِلَى فَوْقُ وَطَأْطَأَ إِلَى أَسْفَلُ حَتَّى يَقُولَ هَكَذَا

“Биронтангизни – ёки сизлардан бирон кишини – Билолнинг азони саҳарлигидан ҳаргиз ман қилмасин, чунки у тунда (намоз вақти киришидан олдин) фажр ёки субҳ бўлди, дейиш учун эмас, ўрнидан турганингиз яна қайта бир оз ухлаб олиши учун ва ухлаб қолганингиз уйғониши учун азон айтади ёки нидо қилади”  Пайғамбаримиз бармоқлари билан ишора қилиб, уларни юқорига кўтариб ва пастга тушириб: фажр мана шундай (зоҳир) бўлмагунча, дедилар. Зуҳайр бундай деди: “Пайғамбаримиз бош бармоқ ёнидаги саббоба бармоғи билан ишора қилиб, бирини бошқасининг устига қўйдилар, сўнгра уни ўнг ва чап томонидан чўздилар”. Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” да бу ҳадис шариф шарҳида бундай деган: “… Субҳ – кўпроқ – бир уйқу ортидан келади, шунинг учун намоз вақти киришидан олдин бир кишини одамларни уйғотиш учун тайинлаш муносиб бўлди, зеро, шунда улар тайёргарлик кўриб, аввалги вақт фазилатига эришиб қоладилар. Валлоҳу Аълам … “бармоқлари билан ва уларни кўтариб, дедилар” деган сўзи ва “юқорига” ва “пастга” деган сўзи ҳам шундай, яъни ишора қилди, демакдир. Пайғамбаримиз гўё икки бармоғини бир-бирига жамлаб сўнгра иккаласини айирдилар, бу билан фажр содиқ (субҳ содиқ) сифатини ҳикоя қилмоқчи бўлдилар, чунки у горизонт бўйлаб кўриниб, ўнг ва чап томонга юриб бутун уфқни қоплайди, фажр козиб (субҳ козиб) эса унинг тескарисидир – араблар уни “сирҳон (бўри) нинг думи” деб атайдилар – чунки у самонинг энг юқори нуқтасида кўриниб, сўнгра уфқда горизонт бўйлаб пастлайди ва бунга, юқорига кўтарди ва учини пастга туширди, деган сўзи билан ишора қилди”.

Термизий ҳам ўз сунанида Ибн Аббосдан ривоят қилишича, Набий ﷺ дедилар:

«أَمَّنِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَام عِنْدَ الْبَيْتِ مَرَّتَيْنِ… ثُمَّ صَلَّى الْمَغْرِبَ حِينَ وَجَبَتْ الشَّمْسُ وَأَفْطَرَ الصَّائِمُ… ثُمَّ صَلَّى الْفَجْرَ حِينَ بَرَقَ الْفَجْرُ وَحَرُمَ الطَّعَامُ عَلَى الصَّائِمِ…»

“Менга Жибрил алайҳиссалом Байтуллоҳда икки марта имомлик қилди … сўнгра қуёш ботган ва рўзадор ифтор қилган пайтда шом намозини ўқиди … сўнгра фажр (тонг) ёришган ва рўзадорга таом мумкин бўлмаган пайтда фажр (бомдод) намозини ўқиди …”. Термизий Ибн Аббос ҳадисини, ҳасан-саҳиҳ ҳадис, деди.

Шунга биноан, демак, субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ва ундан бошқа – рўзани очиб юборадиган нарсалар ҳаром(номумкин) бўлади. Шунинг учун кимки субҳ содиқ аниқ бўлганидан кейин еса ёки ичса ёхуд узрсиз қасддан бошқа оғизни очиб юборадиган қайсидир ишни қилса, катта гуноҳни қилган бўлади ва рўзаси бузилади, оғзини очиб юборган ўша кун учун қазо рўзасини тутиб бериши вожиб бўлади…

2- Саволда айтилган, нидони эшитган пайтда идиш қўлида бўлса, деган ейиш ёки ичиш ҳақидаги ҳадис шариф улардан кўпчилигидаги ҳадис китобларида келган:

а- Абу Довуд ўз сунанида Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

  «إِذَا سَمِعَ أَحَدُكُمْ النِّدَاءَ وَالْإِنَاءُ عَلَى يَدِهِ فَلَا يَضَعْهُ حَتَّى يَقْضِيَ حَاجَتَهُ مِنْهُ»

“Биронтангиз нидони эшитса-ю, ваҳоланки идиш қўлида бўлса, уни то ундан эҳтиёжини ўтамагунча, қўлидан қўймасин”.

б- Ҳоким ўз “Мустадрак”ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

“إذا سمع أحدكم النداء، والإناء على يده فلا يضعه حتى يقضي حاجته منه”

“Биронтангиз (таом ёки сув) идиши қўлида бўлган ҳолида (азон)нидосини эшитса, то ундан эҳтиёжини ўтамагунча, қўлидан қўймасин”. Ҳоким, бу Муслим шартига кўра саҳиҳ ҳадисдир, иккаласи (Бухорий ва Муслим) уни чиқармаган, деди. Заҳабий унга “Талхис” да “Муслим шартига кўра”, деб изоҳ берган.

в- Аҳмад ўз “Муснад”ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Набий ﷺ дедилар:

«إِذَا سَمِعَ أَحَدُكُمْ النِّدَاءَ وَالْإِنَاءُ عَلَى يَدِهِ فَلَا يَضَعْهُ حَتَّى يَقْضِيَ حَاجَتَهُ مِنْهُ»

“Биронтангиз (таом ёки сув) идиши қўлида бўлган ҳолда нидони эшитса, то ундан эҳтиёжини ўтамагунча, уни қўлидан қўймасин”. Бизга Равҳ ҳадис ривоят қилди, бизга Ҳаммод Аммор ибн Абу Аммордан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий ﷺ дан худди шу ҳадисга ўхшаганини ривоят қилиб, унда “муаззин фажр ёришса азон айтар эди”, жумласини зиёда қилди.

Демак, бу ҳадис шариф мақбул ҳадис бўлиб, уни санади жиҳатидан олинади. Бу тўғрида Ҳокимнинг у ҳақида, Муслим шартига кўра, деганлиги ва Заҳабий ҳам Ҳокимнинг, Муслим шартига кўра, деган сўзига қўшилганлиги кифоядир.

3- Юқоридаги ҳадис шарифни диққат билан ўрганилса, нидо деганда фажр ёришишдаги нидо, яъни оғизни беркитиш вожиб бўладиган азон, яъни Ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу азони кўзда тутилганлиги рожиҳ (қувватли) кўринади. Бунда Билол розияллоҳу анҳу азони кўзда тутилмаган. Чунки Билол азони асносида ва ундан кейин еб-ичиш Набий ﷺ:

«إِنَّ بِلَالاً يُؤَذِّنُ بِلَيْلٍ فَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يُؤَذِّنَ أَوْ قَالَ حَتَّى تَسْمَعُوا أَذَانَ ابْنِ أُمِّ مَكْتُومٍ»

“Билол тунда азон айтади, шунинг учун то Ибн Умму Мактум азон айтмаганча ёки унинг азонини эшитмагунинггизча, еб-ичаверинглар” деб баён қилганларидек, жоиздир.

Демак, Билол розияллоҳу анҳунинг азони тунда, яъни фажр ёришишидан олдин бўлган, ҳолбуки у (вақт) оғиз беркитишнинг шаръий чегараси эмас. Шунинг учун Набий ﷺ нинг:

 «إِذَا سَمِعَ أَحَدُكُمْ النِّدَاءَ وَالْإِنَاءُ عَلَى يَدِهِ فَلَا يَضَعْهُ حَتَّى يَقْضِيَ حَاجَتَهُ مِنْهُ»

“Биронтангиз (таом ёки сув) идиши қўлида бўлгани ҳолда нидони эшитса, то ундан эҳтиёжини ўтамагунча, уни қўлидан қўймасин”, деган сўзларидан Билолнинг азони кўзда тутилган бўлиши тўғри бўлмайди. Чунки идишни қўлдан қўймаслик ва ундан эҳтиёжни ўташга изн берилганлигининг Билол азонига нисбатан маъноси қолмайди, чунки нафақат Билолнинг азони асносида, балки ундан кейин ҳам бир мунча муддат, ҳеч бир ишкалсиз, еб-ичиш жоиздир… Унинг ҳақида Аҳмад ривоятида:“Муаззин фажр ёришган пайтда азон айтар эли”, деб келганидек… Демак, рожиҳ (қувватлироқ раъй) шуки, бунда Билол розияллоҳу анҳу азони эмас, Ибн Умму Мактум розиллоҳу анҳунинг азони кўзда тутилган.

4- Идиш ҳақидаги ҳадиснинг насси, уларда оғиз беркитиш чегараси фажрнинг аниқ бўлиши қилиб белгиланган кўплаб шаръий нусусларга зид келади. Хўш, бу ҳадисни фажр аниқ бўлган пайтда еб-ичишнинг ҳаромлиги маъносини билдирадиган бошқа нусуслар билан жамлаш (мувофиқлаштириш) имкони борми?

Бунга жавоб қуйидагича, далилларни ишлатиш улардан бирини эҳмол қолишдан кўра авлороқдир. Идиш ҳақидаги ҳадис санад жиҳатидан мақбул бўлгани учун, демак, аслида у рад қилинмайди, аксинча – агар уни унга зид келадиган нусуслар билан жамлаш имкони юзага келса – унга амал қилинади. Уни бошқа нусуслар билан жамлаш борасида мен рожиҳ кўрадиган раъй қуйидагича:

*Оғиз беркитиш фажр содиқ (субҳ содиқ) пайтида бўлади, азон пайтида еб-ичиш тўғри бўлмайди. Бу ерда истисно қилинган бир махсус ҳолат мавжуд бўлиб, унда Набий ﷺ рўзадорга нидони эшитган пайтда еб-ичишга рухсат берганлар. У қуйидагича:

-Тўсатдан нидо бўлиб қолса, яъни фажр содиқнинг кирганлиги унга аниқ бўлмаган бўлса ва нидони эшитмаган бўлса..

-Идиш қўлида бўлиб, ундан еб-ичмоқчи бўлиб турган бўлса, чунки у оғиз беркитиш вақти бошланмаган, деб билса..

– Шундан кейин идишдаги ичимлик ёки таомдан эҳтиёжини қондирмоқчи бўлаётган ҳолатда, эҳтиёжини ўташидан олдин кутмаганида тўсатдан муаззин фажр азонини айтиб юборса..

Мана шу ҳолат – юқоридаги учта шартлари билан, айниқса“кутмаганида тўсатдан” деган сўзнинг маъноси, у вақтнинг кириб қолганини кутмаган эди, демакдир.. Бу ҳолатда Росул ﷺ қўлидаги идишдан еб-ичишга рухсат берганлар… Буни Имом Аҳмад ўзининг “Муснад” ида Мусодан ривоят қилган ушбу ҳадис ҳам қувватлайди: бизга Ибн Лаҳийъа Абу Зубайрдан ҳадис ривоят қилишича, у бундай деди: мен Жобирдан рўза тумоқчи бўлган, идиш қўлида бўлиб, ундан ичмоқчи бўлган ҳолатда нидони эшитиб қолган киши ҳақида сўрадим. Жобир деди: Набий ﷺ нинг: “ич” деб айтганлари бизга айтилган эди. Демак, у истисно ҳолатига оид рухсатдир: “Киши рўза тутмоқчи эди, қўлида идиш бўлиб, ундан ичмоқчи бўлиб турган ҳолатда нидони эшитиб қолади”. Шунда Пайғамбаримиз унга: “ич” деб рухсат бердилар.

Лекин бу хос рухсатнинг, нидони эшитган пайтда ва унинг асносида қасддан еб-ичиш билан бошқасига ўтиши жоиз эмас. Аксинча, бу иш масалан, идиш қўлида бўлиб, ундан ичмоқчи бўлаётган кишигагина чекланади, у оғиз беркитиш вақти ҳали кирмаган, деб ўйлаётган эди, ҳали ичмасдан туриб, кутмаганида тўсатдан нидони эшитди, шунинг учун ичиш қасдини давом эттириб, тўлиқ ичиб олиши жоиздир.. Бу фақат юқоридаги ҳадисда:  мен Жобирдан рўза тумоқчи бўлган, идиш қўлида бўлиб, ундан ичмоқчи бўлган ҳолатда нидони эшитиб қолган киши ҳақида сўрадим. Жобир деди: Набий ﷺ нинг: “ич” деб айтганлари бизга айтилган эди. Демак, у истисно ҳолатига оид рухсатдир: “Киши рўза тутмоқчи эди, қўлида идиш бўлиб, ундан ичмоқчи бўлиб турган ҳолатда нидони эшитиб қолади”. Шунда Пайғамбаримиз унга: “ич” деб рухсат бердилар, деб айтилганидек, хос ҳолатдир.

Бу ҳолат: “вақт кириб қолганини кутмаган ҳолатда тўсатдан азон айтилиши” ҳозирги вақтда юз бериши нодир ҳолатдир. Чунки азон вақти маълум, оғиз беркитиш вақтлари кўрсатилган қайднома ва ёзувлар кенг тарқалган. Алҳамдулиллаҳ, мусулмонлар юртларида масжидлар кенг тарқалган бўлиб, уларда азон садолари янграмоқда.. Шу билан бирга, ана шундай ҳолат юз бериб қолса, у – юқорида айтиб ўтганимиздек – рухсатдир.

5- Аммо бу ҳолатдан бошқа пайтда оғизни ўз вақтида беркитиш вожибдир. Шунинг учун, биродар: “Индонезиядаги йигитлардан бири ўзининг фатвосида айтишича, Рамазон ойида, фажр содиқ азони асносида еб- ичиш жоиздир” деб сўзини келтирган ўша йигит бу сўзидан қайтсин, чунки бу сўз тўғри эмас. Аксинча, фажр содиқ кирса ва муаззин унинг кирганини билдириб азон айтса, рўзадор еб, ичишдан тийилиши вожиб. Акс ҳолда гуноҳкор бўлади ва рўзаси ботил бўлиб, қазосини тутиши вожиб бўлади. Жоиз иш фақат юқорида айтилган учта шарт билан қўли идишда бўлган киши ҳолатидир, холос.

Мана шу кифоядир, Валлоҳу Аълам ва Аҳкам.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта 

 24 рамазон 1446ҳ

13 март 2026м 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button