Матбуот баёноти

Танзанияда 2025 йилги сайловлардан кейинги зўравонлик

Матбуот баёноти

Танзанияда 2025 йилги сайловлардан кейинги зўравонлик

Ҳурматли журналистлар!

2025 йил 29 октябрда бўлиб ўтган сайлов кунидан буён Танзания сиёсий бўҳрон билан юзлашмоқда. Бир неча кун давом этган ушбу ҳолат инсонларнинг қурбон бўлишига, мол-мулк ва инфратузилманинг вайрон этилишига олиб келди. Ушбу ҳодиса ортидан биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания аъзолари, қуйидагиларни баён қиламиз:

Биз доим таъкидлаб келганимиздек, ўзининг кўп партиявийлик тизимига эга бўлган демократия капиталистик сиёсий тузумдир. Уни Ғарб мустамлакачилари – кўпчилик тасаввур қилганидек – юртимизнинг хоҳиш-иродаси, манфаатлари ёки тараққиёти йўлида эмас, балки ўзларининг шахсий манфаатларини таъминлаш мақсадида олиб кирган. Вазият шу даражага етдики, айримлар ҳануз ушбу хомхаёлларга маҳкам ёпишиб олиб, қимматли вақт ва ресурсларини беҳуда сарфламоқда. Қолаверса, бундай сохта ўзгаришлар илинжида ўз ҳаётларини ҳам хавф остига қўймоқда.

Дарҳақиқат, мустамлакачилар режим башарасини ўзгартириш мақсадида, кўп партиявий демократик тузумни маккорлик ва алдов йўли билан олиб кирди. Зеро, улар сохта мустақиллик берилганидан сўнг ўзлари ҳимоя қилиб келган якка партиявий режимнинг шафқатсизлиги туфайли халқнинг сабр косаси тўлиб, норозилик кучайиб бораётганини жуда яхши англаб етган эди. Ғарб демократия орқали халқни алдашни ва гўёки қарор қабул қилишда уларнинг ҳам ўрни борлигига ишонтиришни кўзлайди. Ваҳоланки, бу ҳақиқатга мутлақо зиддир. Зотан, ҳатто Қўшма Штатларда ҳам халқ ўз президентини тўғридан-тўғри танламайди.

Шу боис, кўп партиявийлик тизими эски мустамлакачилик ҳамда фақатгина байроқ алмашинувидан иборат сохта мустақилликдан сўнг, янги мустамлакачиликни мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги стратегик қадам сифатида тақдим этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, одамларни капиталистик тузумга қарши соғлом фикрлашдан тўсиш эди. Натижада, одамлар бутун дунё устидан, хусусан ривожланаётган давлатлар устидан ҳукмронлик ўрнатган ва халқларни эксплуатация қилиб келаётган бузуқ капиталистик тузумни таг-томири билан қўпориб ташлашга ҳаракат қилиш ўрнига, бор куч-ғайратини ҳукмдорларни алмаштириш каби сохта ечимларга сарфлаш билан овора бўлиб қолдилар. Ваҳоланки, асосий муаммо – яъни капиталистик тузумнинг ўзи – ҳамон сақланиб қолмоқда.

Шунга қарамай, агар ҳукмдор ўз манфаатларини ҳимоя қилишни маҳорат билан амалга оширса, унга қарши бўлган тарафлар фақат томошабин бўлиб қолаверадилар. Шу боис, Ғарб мустамлакачи давлатлари ривожланаётган юртлар бойликларини осонликча ўзлаштириш мақсадида маккорона сиёсат юритиб келмоқда. Улар шу мақсад йўлида фуқаролик низолари, ички бўлинишлар ва зўравонликларни келтириб чиқариб, бунинг учун кўп партиявийлик тизими ва турли баҳоналардан фойдаланишни ўзларига одат қилиб олган. Бундай аянчли ҳолатларни Судан, Конго, Яман ва Сомали каби ўлкалар мисолида очиқ-ойдин кўриш мумкин.

Қолаверса, кўп партиявий сайловлар капиталистик мабданинг умрини узайтиришга хизмат қилувчи мустамлакачилик стратегиясидир. Бу стратегия Учинчи дунё давлатларида мухолиф партияларни ҳукмрон партиялар ўрнини босувчи «захира қуроли»га айлантиришни кўзда тутади. Агар ҳукмрон партия мустамлакачилар манфаатларини етарли даражада ҳимоя қила олмай қолса, ҳокимият жиловини улардан тортиб олиб, мухолафат қўлига топшириш сценарийси татбиқ этилади.

Айрим насроний ва мусулмон етакчилари томонидан фирқачилик оловини ёқувчи ҳамда динлараро низони келтириб чиқарувчи баёнотларнинг янграшига келсак, бу – мустамлакачиларнинг машъум «бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» ғоясининг бевосита маҳсулидир.

Шуни унутмаслик лозимки, мустамлакачилар ўз назоратидаги ўлкаларда ҳукмронликларини мустаҳкамлаш мақсадида қабилачилик, минтақачилик ва диний омилларга асосланган бўлинишларни қасддан сақлаб қоладилар ёки сунъий равишда янгидан пайдо қиладилар. Бундан кўзланган ягона мақсад – зарурат туғилганда, улардан ўз манфаатлари йўлида осонликча фойдаланишдир.

Умумий хитоб:

Юқоридаги ҳақиқатлардан келиб чиқиб, биз кенг жамоатчиликка қуйидаги очиқ хитобни йўллаймиз:

Барча шуни англаб етиши лозимки, бугунги кунда дунёдаги энг катта ва асосий муаммо – бу йирик давлатлар томонидан қўллаб-қувватланаётган, бошқарилаётган ва олам узра ҳукмронлик қилаётган капиталистик мабдадир. Шу боис, ҳукмдорнинг башарасини алмаштириб қўйиш ҳеч нарсани ўзгартирмайди, фақатгина ресурсларнинг беҳуда совурилишига олиб келади.

Бугунги кунда кўплаб ривожланаётган мамлакатларда кўп партиявий демократия татбиқ этилаётганига қарамай, уларнинг бойлик ва ресурслари ҳамон Ғарб давлатлари томонидан назорат қилиниб, аҳолиси қашшоқликдан азият чекмоқда, юртлари эса Ғарб давлатлари қўлида гаров бўлиб турибди. Шу боис, ҳақиқий ечим – кўп партиявий тизимларда эмас, балки капиталистик мабдани ер юзидан таг-томири билан қўпориб ташлашдадир.

Шунингдек, биз айрим муассасаларни ҳамда мусулмон ва насроний дин пешволари ва издошларини мустамлакачилар тузоғига тушиб қолишдан огоҳлантирамиз. Зеро, мустамлакачилар демократик сиёсат йўлида провокацион ҳис-туйғуларни қўзғаш ва диний тарангликларни келтириб чиқаришдан фойдаланмоқда.

Диний етакчилардан кутилаётган иш – ўзларига ҳеч қандай алоқаси йўқ ва руҳий қадриятлардан бутунлай холи бўлган демократик сиёсат саҳнасига чиқиш орқали диний низоларни қўзғаш эмас, балки жамоатчиликка сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга нисбатан ўзларининг диний ечимларини тақдим этишдир.

Секуляр сиёсатда диний провокациялардан фойдаланишнинг оқибатлари ўта оғир ва ҳалокатли бўлиб, бундай қинғир ишлар ҳеч қачон яхшилик билан тугамайди. Биз бунинг фожиали мисолларини 1992-1995 йилларда Босния ва Герцеговинада, 2013 йили Марказий Африка республикасида «Анти-Балака» ва «Селека» тўдалари томонидан амалга оширилган ваҳшийликларда, шунингдек, Нигерия ва Суданда ҳамон давом этаётган қонли тўқнашувларда кўриб турибмиз.

Олдиндан раҳмат!

 

Масъуд Мусаллим

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Танзаниядаги матбуот бўлими раиси

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button