Роя газетаси

Трампнинг Иттифоқ ҳолати ҳақидаги нутқи мусулмонлар учун тўртта муҳим ҳақиқатни исботлайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Трампнинг Иттифоқ ҳолати ҳақидаги нутқи мусулмонлар учун тўртта муҳим ҳақиқатни исботлайди

Устоз Мусъаб Умайр – Покистон вилояти

2026 йил 24 февралда Трамп Америка тарихида энг узун маъруза сифатида қайд этилган «Иттифоқ ҳолати» ҳақидаги нутқини сўзлади. Мазкур нутқ дунёнинг етакчи давлати раҳбари томонидан ички ва ташқи беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда янграган бўлиб, у мусулмонлар учун тўртта муҳим ҳақиқатни очиб беради:

Биринчи ҳақиқат: капитализмнинг Америка халқига хизмат қилишда муваффақиятсизликка учрагани ва касал иқтисодиёт шароитида исломий юртларга тақдим этадиган ҳеч вақоси йўқлиги. Трамп ўз нутқини иқтисодиёт, инфляция ва ишсизлик ҳақидаги чалғитувчи даъволар билан бошлаб, ҳозирги АҚШ маъмурияти асосий инфляцияни пасайтирганини, шунингдек, «бугунги кунда иш билан банд бўлганлар сони Америка тарихидаги энг юқори даражага етгани»ни даъво қилди. Бироқ Федерал захира тизими учун асосий мезон ҳисобланадиган инфляция кўрсаткичи – яъни шахсий истеъмол харажатлари индекси – яна кўтарила бошлади. Шу билан бирга, ишсизлик даражаси ҳам ошиб, 2025 йил сўнгги ўн йилликлар ичидаги энг оғир йиллардан бирига айланди. Иш билан бандлар сонининг ортиши эса иқтисодиётнинг қудратли эканидан эмас, балки асосан аҳоли сонининг ўсгани сабаблидир.

Федерал захира тизими маълумотларига кўра, 2025 йилнинг учинчи чорагида америкалик оилаларнинг атиги 1 фоизи мамлакат бойлигининг қарийб учдан бирига, яъни тахминан 55 триллион долларга эгалик қилди. Бу эса америкаликларнинг энг қуйи қатламини ташкил этувчи 90 фоиз аҳолининг жами бойлигига деярли тенгдир. Бойлик тақсимотидаги бу қадар улкан тафовутни бартараф этиш борасида Трамп ҳам, капиталистик тузум ҳам ҳеч қандай ечимга эга эмас. Чунки капитализм ўз моҳиятига кўра омма халққа эмас, балки капиталистик элитага хизмат қилади. Мусулмонлар гувоҳ бўлсинларки, Ғарб капитализми бугун ўз уясида инқирозга юз тутди. Шундай экан, қандай қилиб исломий юртлар учун капитализмдан нажот кутиш мумкин?! Ахир, Ислом Халифалик соясида мусулмонларга асрлар давомида фаровон ҳаёт тақдим этган бўлса, нега уларга капиталистик куфр тузуми мажбуран тиқиштирилмоқда?!

Иккинчи ҳақиқат: Трампнинг «Аввало Америка» сиёсати, аслида, дунёнинг қолган қисмини талон-торож қилиш ва жазолашга қаратилган сиёсатдир. Трамп ўз нутқида чет элликлар тўлайдиган божхона тўловлари «ўзи яхши кўрадиган халқ»нинг солиқ юкини енгиллатиш мақсадида даромад солиғининг катта қисмини қоплаши мумкинлигини баён қилди. У шундай деди: «Ниҳоят, Американи биринчи ўринга қўядиган президент келгани туфайли, АҚШга триллионлаб долларлар оқиб келишда давом этади». Бу сиёсат амалда бошқа кучларни, жумладан Европани ҳам жазолашни англатади ва Америкага қарши кенг кўламли норозилик тўлқинини қўзғатмоқда. Бундан ташқари, Ғарб малайлари орқали исломий юртлар бойликлари ҳам мунтазам талон-торож қилинмоқда. Бу ҳолат, айниқса, Америка иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш йўлида Уммат бойликларини совурган Кўрфаз давлатлари мисолида яққол намоён бўлди. Шунинг учун мусулмонлар шуни яхши англаб олишлари лозимки, улар фақат капитализмнинг ички ҳалокатли оқибатларидан азоб чекмаяптилар. Балки иқтисодий мустамлакачилик жабрини ҳам тортмоқдалар. Зеро, бу мустамлакачилик мусулмон юртларини Ғарб молия муассасаларига судхўрлик фоизларини тўлаш учун қарз ботқоғига ботиради, Уммат бойликларини «инвестиция» ниқоби остида Америка иқтисодиёти томирларига ҳайдайди ҳамда уларнинг бозорлари ва хом ашё ресурсларини Америка компаниялари эгаллаб олиши ва талон-торож қилиши учун очиб беради.

Учинчи ҳақиқат: Америка чуқур ички низолар туфайли фалажланган ҳолатда. Трампнинг мазкур нутқи Америка давлати ичидаги ёриқлар нақадар чуқурлашганини, шунингдек, республикачилар билан демократлар ўртасидаги кураш кескин тус олганини яна бир бор тасдиқлади. У ҳукумат фаолиятининг тўхтаб қолиши ва бунинг иқтисодий оқибатлари учун масъулиятни демократлар зиммасига юклаб, уларни маблағларнинг тугаб қолишига сабабчи бўлишда айблади. 2026 йил ноябр ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар яқинлашиб келар экан, Трамп партияси мураккаб вазиятга дуч келмоқда. Шу боис у кенг кўламли сохтакорликнинг олдини олиш баҳонасида сайловчилар шахсини текшириш тартибини кучайтиришга қаратилган «қутқарув» қонун лойиҳасини илгари сурмоқда. Аслида эса, бу демократлар таянадиган оқ танли бўлмаган сайловчилар овозига зарба беришдан бошқа нарса эмас. Мусулмонлар англаб етишлари лозим бўлган ҳақиқат шуки, Америка бугун ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ бўлинган ва заифлашган ҳолатда. Бу эса, иқтисодий инқироз кучайиб, армияси юртларимиздаги тўхтовсиз ҳарбий юришлардан толиққан бир шароитда, унинг исломий юртлар устидан назоратини маҳкам ушлаб туриш қобилиятини сусайтирмоқда. Шундай экан, агар Уммат қўшинлари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали ўзларининг шаръий бурчларини адо этсалар, Америка ҳукмронлигидан халос бўлиш имконияти аввалгидан ҳам кўра кўпроқ бўлади.

Тўртинчи ҳақиқат: Американинг исломий юртларга нисбатан сиёсати таҳқирлаш ва зарар етказишга қаратилган. Трамп ўз нутқида дунё муаммоларига тўхталар экан, айрим исломий юртларни ҳам номма-ном тилга олди. У Покистон ва Ҳиндистон ўртасида 35 миллион кишининг ёстиғини қуритиши мумкин бўлган ядровий урушнинг олдини олганини даъво қилди. Шунингдек, Косово ва Сербия, яҳудий вужуди ва Эрон, Миср ва Эфиопия, Арманистон ва Озарбайжон, Конго ва Руанда, шунингдек, Ғазодаги уруш ҳақида ҳам фикр билдирди. Эрон масаласида эса, у Эроннинг ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслигини қатъий таъкидлаб, уни «дунёдаги террорнинг энг йирик ҳомийси» деб атади. Ҳолбуки, айни пайтда унинг ўзи Ғазо, Ливан, Сурия ва бошқа ҳудудлардаги тажовузкор урушларида яҳудий вужудини бор имкони билан қўллаб-қувватламоқда. Шу боис мусулмонлар бу сиёсатнинг ўз юртларига қандай ҳалокатли таъсир кўрсатаётганини англаб етишлари лозим. Чунки Трампнинг Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги низога аралашуви мусулмонлар қонини асраш учун эмас, балки Ҳиндистоннинг зиёнини камайтириш ва Кашмирнинг ҳиндлар чангалидан халос бўлишига тўсқинлик қилиш учун қаратилган эди. Ғазода эса у яҳудий вужудининг геноцид уруши учун сиёсий ва ҳарбий қалқон вазифасини бажармоқда. Энди эса душман устунлигини сақлаб қоладиган, Умматнинг эса қўл-оёғини боғлайдиган битимларни мажбуран ўтказишга уринмоқда. Шунингдек, унинг Эронни ядровий қуролга эга бўлишини рад этиши замирида Покистоннинг ядровий салоҳиятини нишонга олиш мақсади ҳам ётгани англашилади. Чунки у бу масалани доимий равишда стратегик хавотир сифатида тилга олиб келмоқда.

Эй мусулмонлар ва уларнинг орасидаги куч-қудрат эгалари! Трампнинг нутқи капитализмнинг мағлубиятини, мустамлакачилик зулмини, Американи заифлаштираётган ички бўлинишни ҳамда унинг Исломий Умматга қарши қаратилган ташқи сиёсати нақадар ҳалокатли эканини исботламоқда. Бироқ Исломий юртлардаги Трамп малайлари бу сабоқлардан ҳеч қандай хулоса чиқармайди. Зеро, улар «хожасиз» дунёни тасаввур ҳам қила олмайдилар. Аммо Аллоҳ таоло куч-қудрат эгалари орасидаги холис кишилар учун Уммат воқелигини ўзгартириш учун тарихий имконият берди. Бугун Уммат ер юзининг машриқу мағрибида айнан шундай ҳақиқий ўзгаришга чорламоқда. Шу боис мусулмонлар армиялари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришлари вожиб. Айни пайтда куфр режимлари қулаётган, кофирлар лагери эса дарз кетиб бораётган бир шароитда Халифалик ҳақ динни барқарор қилади, Умматни қарамликдан халос этади ва уни қайтадан ҳукмронлик мақомига олиб чиқади.

ٱلَّذِينَ يَتَّخِذُونَ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۚ أَيَبۡتَغُونَ عِندَهُمُ ٱلۡعِزَّةَ فَإِنَّ ٱلۡعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعٗا

«Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир». [Нисо 139]

Роя газетасининг 2026 йил 4 март, чоршанба кунги 589-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button