Хабар ва изоҳ

Трамп Венесуэлани АҚШ бошқараётганини билдириб, Эрон, Куба ва Колумбияга таҳдид қилди

Трамп Венесуэлани АҚШ бошқараётганини билдириб, Эрон, Куба ва Колумбияга таҳдид қилди

Хабар:

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳибсга олинганидан сўнг, «Венесуэлада ишларни АҚШ назорат қилмоқда» деди. Шунингдек, у Колумбия президентига қўпол таҳдидлар қилиб, Куба режими тез орада қулашини айтди. Яна агар Эрон намойишчиларни ўлдирса, унга зарба бериши ҳақида огоҳлантирди. (Ал-Арабия, 01.04.2026).

Изоҳ:

Америка халқаро майдонда очиқчасига ўзбошимчалик билан ҳаракат олиб бормоқда ва қаршисида ўзини тўхтата оладиган ҳеч қандай кучни кўрмаяпти. Шунинг учун у АҚШ компанияларига ўз бойликларини бериб қўйишга рози бўлмаган Венесуэла каби давлатлар президентларини ҳибсга олишга ўзини ҳақли деб биляпти, бошқаларни ҳам ҳибсга олиш билан таҳдид қилапти, Мексикадан ўз ҳудудида гиёҳванд моддаларга қарши кураш учун Америка кучлари иштирок этишни талаб қилди, Куба ва Эронга эса тўғридан-тўғри таҳдид қилди…

Венесуэла президенти ҳибсга олинганидан сўнг, Хитой ўз ҳайратини изҳор қилиб, «дунё полицияси» ролини рад этди, Россия эса хавотирини ва қоралашини билдирди. Бироқ, бу икки давлат АҚШга қарши фақат оғзаки сўзлардан ташқари бирон бир реал ҳаракат қилишга журъат этолмади. Албатта бу табиий ҳол. Хитой АҚШ билан юритаётган тижорий алоқаларидан келадиган иқтисодий фойдалардан қуруқ қолишни истамайди, Россия эса, Трамп таклиф қилаётган Украина бўйича келишувдан манфаатдор. Айни пайтда, Европа давлатлари ҳам Венесуэла сиёсий саҳнасида Мадуронинг йўқлигидан қаноат ҳосил қилганликларини билдирмоқда.

Энг қаттиқ жавоб Шимолий Кореядан келганини айтиш мумкин. Чунки у қурол ишлаб чиқаришни икки бараварга оширишини эълон қилди. Бироқ, бу ва бунга ўхшаган бошқа барча жавоблар Американи қўрқитмайди ва уни ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур қила олмайди. Чунки дунёда ўз буюклигини намоён қилиш билан АҚШга қарши чиқиб, унинг манфаатларига тўсқинлик қиладиган ва «унинг бебошликларини тўхтатиш – манфаатларига зарба бериш билан бўлади» деб очиқчасига эълон қила оладиган ҳеч бир давлат йўқ. Албатта, бундай давлат АҚШга қарши урушга тайёр бўлиши керак бўлади.

АҚШ Давлат котиби Монро доктринасига мувофиқ, ташқи давлатлар учун Лотин Америкасида йирик манфаатлар устида ҳаракат олиб бориши мумкин эмаслигини эълон қилди. Чунки унга кўра, Ғарбий ярим шар Америка ярим шари ҳисобланади. Бироқ, унга жавоб сифатида, Шарқий ярим шарда, яъни Африка, Осиё ва Европада Американинг йирик манфаатларга эга бўлиши мумкин эмаслигини очиқчасига эълон қиладиган ва бу минтақалардан унинг манфаатларини қувиб чиқара оладиган ҳеч бир давлат топилмаяпти. Баъзилар “шундай бўлиши табиий, чунки Америка улкан кучга эга, у буни куч билан мажбуран жорий этмоқда” дейишлари мумкин. Биз Американинг кучини тан олсак-да, шуни таъкидламоғимиз лозимки, халқаро ўзгаришлар фақат урушлар пайтида содир бўлади. Урушлар сабабли буюк давлатлар қулаб, ўрнига бошқалари келади. Қаршилик кўрсатишдан қўрқадиган давлатлар эса ҳеч қачон юксала олмайди. Хитой ҳудудидаги (Тайван) Америка таҳдидларини қўллаб-қувватлар экан, бундай ҳолатда Хитой қандай қилиб юксалилиши мумкин? Давлатлар ўз ҳудудларида ёки яқин атрофларида ўз кучларидан фойдалана олмасалар, у ҳолда бу куч уларга нима учун керак?!

Баъзи одамлар “Америка ўз кучига таяниб кўплаб урушлар олиб боришга қодир”, деб нотўғри ўйлашади. Бу хато фикрдир. Чунки у Ироқ ва Афғонистон ботқоқларидан зўрға қутулди. Ҳатто Трампнинг ўзи ҳам бир неча бор аввалги президентлар Американи Ироқ ва Афғонистон урушларига жалб қилиш билан стратегик катта хатоларга йўл қўйганини айтиб келади. Американинг Венесуэла каби давлатларга таҳдид қилиб, ўзбошимчалик билан ҳаракат қилишининг сабаби, у бошқа давлатларнинг қўрқоқлиги ва ўзига жавоб қайтаришга қодир эмаслигига ишонади. Ўз халқининг мавқеини яхшилашни истаган давлат ўз кучини доимий равишда ўстириб бориши ва қўрқоқликдан воз кечиб, урушга тайёр туриши керак. Акс ҳолда, рақиби йўқ ҳолда биринчи куч мавқеини эгаллаб турган Америка ҳеч қачон бошқа бир давлатнинг ўз ёнида халқаро мақомга эга бўлишига йўл қўймайди. У халқаро сиёсат устидан тўлиқ назоратни ўз қўлида сақлаб қолишга ва дунё халқларини қўрқитиш учун барча ноҳарбий воситалардан – ҳатто ўзбошимчалик билан бўлса ҳам – фойдаланишга ҳаракат қилади.

Америкага қарши чиқа оладиган ягона давлат Халифалик давлатидир. Чунки Ислом Уммати жангавор, Жиҳодий Уммат бўлиб, жангга киришдан асло қўрқмайди ва Американинг сўзи устун бўлиши учун эмас, балки Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учун жанг қилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button