Янгиликлар

Туркия уйғур мусулмонларининг масаласини иқтисодий манфаатларга алмаштирмоқда

Туркия уйғур мусулмонларининг масаласини иқтисодий манфаатларга алмаштирмоқда

“ВВC Мониторинг” таҳлилига кўра, Aнқара Пекин билан ҳамкорликни чуқурлаштирар экан, Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонлари масаласини камдан-кам кўтармоқда. Расмий сўзлар аста-секин ўзгарган. 2009 йилда Ражаб Тоййиб Эрдўған Шарқий Туркистондаги воқеаларни “деярли геноцид” деб таърифлаган бўлса, бугунги кунда бу мавзу асосан БМТ йиғилишларида ёки икки томонлама музокараларда қисқача тилга олинадиган бўлиб қолган. Яна ВВCнинг маълумотларига кўра, турк матбуотида уйғур мусулмонлари ҳақидаги материаллар сони кескин камайган. 2014 йилда бир қатор ахборот воситаларида уйғур мусулмонларининг азоб-уқубатлари ҳақида ўнлаб мақолалар чоп этилган бўлса, 2022-2023 йилларда бу кўрсаткич нолга тушиб қолган.

Мутахассислар бундай ўзгаришни Туркия ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиши билан изоҳламоқда. 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси қарийб 50 миллиард долларга етди ва Хитой Туркиянинг энг йирик товарлар етказиб берувчисига айланди. Alibaba компаниясининг “Trendyol”га ётқизган инвестицияси, Маниса шаҳрида 1 миллиард долларга баҳоланган BYD автомобил заводининг қурилиши ҳамда янги атом электр стансияси бўйича музокаралар мазкур йирик лойиҳалар қаторига киради. Шунингдек, “Марказий йўлак”ни «Бир камар, бир йўл» лойиҳасига киритиш режалари ҳам бор.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button