Афғонистон ва Покистон ўртасидаги фитна

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги фитна
Хабар:
Покистон ва Афғонистон ўртасида қонли тўқнашувлар давом этмоқда. Покистон авиацияси Кобул ҳудудларини бомбардимон қилди. Бунга жавобан афғон қуруқлик кучлари Покистоннинг бир қанча ҳудудларидаги чегара постларига қаттиқ зарба берди. Бу можарода Пуштунлардан иборат Покистон Толибон ҳаракати ҳам иштирок этди. Ҳар икки томондан ҳам қурбонлар ва мулкий йўқотишлар борлиги айтилмоқда.
Изоҳ:
Бу мусулмонлар бир-бирининг қонини тўккан биринчи ҳодиса эмас. Бу қонли чегараларни кофир мустамлакачи Британиянинг ўзи чизиб, “миллатчилик” деган тор тушунчаларни Покистон ва Афғонистон сиёсатчилари онгига сингдирди. Британия минтақани тарк этар экан, пуштун қабилалари яшаган ерларни Покистон ва Афғонистон ўртасида тақсимлаб, халқнинг қалбига низо уруғини сочиб кетди. Ўшандан буён бу қабилалар турли шаклларда Покистон режимига қаршилик кўрсатиб келади.
Шубҳасизки, Афғонистон ва Покистон ўртасида уруш аланга олиб, мусулмонлар қонининг тўкилиши мустамлакачи Америка ва Ҳиндистон каби давлатлар учун қувончли манзарадир. Чунки бу давлатлар минтақадаги ўз манфаатларини сақлаб қолиш, таъсирини кучайтириш ва ҳукмронлигини давом эттиришни истайди.
Покистон ва Афғонистон мусулмонларининг зиммасига юкланган вазифа шуки, улар ўз мамлакатлари ўртасидаги бу сунъий чегараларни йўқ қилиб, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида минтақа халқларини бир тан-у бир жонга айлантирувчи Халифалик давлати байроғи остида бирлашишлари лозим. Шунингдек улар Исломдан олдинги арабларникига ўхшаш вазиятдан дарҳол қутулишлари керак. Ўша даврда арабларни қабилалараро урушлар ва ўзаро адоват ажратиб турар эди ва бу душманлари учун айни муддао эди. Улар Ислом ақидаси, шариати ва давлати остида бирлашмагунча бу урушлар тўхтамади.
Аллоҳ таоло айтади:
وَإِن يُرِيدُوا أَن يَخْدَعُوكَ فَإِنَّ حَسْبَكَ اللَّهُ هُوَ الَّذِي أَيَّدَكَ بِنَصْرِهِ وَبِالْمُؤْمِنِينَ * وَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ لَوْ أَنفَقْتَ مَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعاً مَّا أَلَّفْتَ بَيْنَ قُلُوبِهِمْ وَلَٰكِنَّ اللَّهَ أَلَّفَ بَيْنَهُم إِنَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
“Агар улар сизни алдамоқчи бўлсалар, бас, албатта сизга Аллоҳнинг ўзи кифоядир. У сизни Ўз ёрдами ва мўминлар билан қувватлантирган ва уларнинг (мўминларнинг) дилларини бирлаштирган зотдир. Агар (сиз) ердаги бор нарсани сарфласангиз ҳам, уларнинг дилларини бирлаштира олмаган бўлур эдингиз. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У қудратли, ҳикматлидир”. (8:62-63).
Аллоҳ Таолодан бу ишнинг тез кунларда амалга ошишини сўраб қоламиз.




