АҚШ бошчилигидаги молия тизими қулаш арафасида

АҚШ бошчилигидаги молия тизими қулаш арафасида
Янгиликлар:
АҚШ Федерал захира тизими чоршанба куни кутилганидек фоиз ставкасини чорак пунктга пасайтирди. Шунингдек йилнинг қолган ойларида ҳам қарз олиш харажатларини давомли равишда қисқартириб боришига ишора қилди. Кенгаш раиси Жером Пауелл бу ҳаракатни меҳнат бозоридаги ҳаракатсизликка жавоб сифатида “хавф-хатарни олдини олиш учун пасайтириш” деб атади. Бироқ унинг айтишича, АҚШ марказий банки пул-кредит сиёсатини юмшатиш учун шошилишга мажбур эмас. (Al Jazeera Net, 18/09/2025).
Изоҳ:
Жером Пауеллнинг АҚШ иқтисодиётини ўраб турган хавф-хатар мавжудлигини тан олиши инфляция тугамаганлигини ва бу ҳаракат меҳнат бозорини жонлантиришга қаратилганлигини англатади. Бироқ, бу ҳаракат АҚШ иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши даргумон. Хусусан, инфляциянинг қайта кучайиши муаммони янада оғирлаштиради. Чунки бошқа кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, агар инфляция қайта бошланса, у жуда оғир бўлади ва уни енгиш осон бўлмайди, ҳатто имконсиз бўлиши ҳам мумкин.
Жером Пауелл ўз нутқида АҚШ иқтисодиёти яхши ҳолатда эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилди ва бу чорани шунчаки профилактика чораси сифатида изоҳлади. Шунингдек, у президент Трампнинг босимига қарамай, келажакда бундай пасайишлар давом этмаслигини ва бу ҳолат доллар курсининг бироз бўлсада қадрини кўтарганини ёки ҳеч бўлмаганда тез қулашининг олдини олиш учун шароит яратганини таъкидлади.
Бироқ Трамп бу билан тўхтаб қолмайди, у босимни кучайтиради ва уни йирик минтақавий урушга, ҳатто жаҳон урушини келтириб чиқаришга ундаши мумкин. Бу эса АҚШ иқтисодиётига бир неча жиҳатдан ёрдам беради:
- Ҳарбий-саноат ва энергетика соҳалари катта фойда кўради.
- Барча мамлакатларнинг ҳарбий харажатлари ва давлат қарзлари ортади.
- Таъминот занжирларининг узилиши туфайли ички истеъмол заифлашади.
Шу йўл билан, доллар вақтинчалик бўлса-да хавфсиз позициясини сақлаб қолади. Бу 1990-1991 йиллардаги Биринчи Форс кўрфази уруши, шунингдек, 2022 йилда бошланган Россия-Украина уруши даврида содир бўлган ҳодисаларга ўхшайди.
Иқтисодий жиҳатдан энг кўп Европа Иттифоқи зарар кўради. Чунки энергия нархи ва ҳарбий харажатларнинг ортиши уни ичкаридан силкитиши мумкин. Шунингдек, Хитой ҳам энергия импорти нархининг ортиши ва экспорт қилган товарлар савдосининг секинлашиши туфайли сезиларли йўқотишларга дучор бўлади. Буларнинг барчаси амалга ошиши учун уруш муқаррар равишда Яқин Шарқда бошланиши керак.
Аммо буларнинг ҳеч бири АҚШ иқтисодиётини молиявий инқироздан қутқариб қола олмайди. Бу унга фақат ўзини бошқа шаклда қайта тиклаш имкониятини бериши мумкин. Шунда ҳам, капитализмнинг ичидан эмас, ташқаридан ва унга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган альтернатив тузум пайдо бўлмаса.
Қисқача айтганда, капиталистик тузум бутунлай емирилиб бормоқда. Унинг устунлари пойдеворидан нураб қолган. Янги глобал тузум вужудга келганда, унга “шафқатсиз зарба” бериб, Аллоҳ хоҳласа, уни таг-туби билан йўқ қилади. Янги глобал тузум бу – адолат ва раҳм-шафқат тузуми бўлган Исломдир.
Шубҳасизки, Ислом албатта келади, буни бутун дунё билиб турибди. Шунча зулм ва зўравонликларга қарамай, тинимсиз шунга даъват қилаётган Ҳизб Исломий ҳаёт қайта бошланмагунча асло тўхтамайди. Эй Ислом Уммати, Ҳизб ут-Таҳрир даъват қилаётган йўлдан юринг ва уни қўллаб қувватланг. Эй куч-қудрат эгалари, Ҳизбга ёрдам беринг ва Ансорлардан бўлинг. Чунки бу Пайғамбаримиз ﷺ бизларга хушхабар берган “Рошид халифалик” лойиҳасидир. Гарчи кофирлар ёмон кўрсалар ҳам, албатта Аллоҳ ўз нурини тамомига етказади.
هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ
“У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хохламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир”. (Тавба: 33).