Хабар ва изоҳ

Демократия аёллар ҳуқуқлари баҳонасида барча ахлоқсизликларга йўл очади

Демократия аёллар ҳуқуқлари баҳонасида барча ахлоқсизликларга йўл очади

Хабар:

Британиялик депутат Стив Рид Лондон шарқидаги Виктория боғида ўтган хайрия марафонида аёллар иштирок этмаганлиги учун ўз норозилигини билдирди. Бу ҳақида BBC радиоси хабар тарқатди. Шарқий Лондонда жойлашган масжид томонидан ташкил этилган 5км масофага югуриш мусобақаси юзлаб иштирокчиларни жалб қилди. Бироқ фақат эркаклар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб, 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ва хотин-қизларга тақиқланди. Тадбир “ҳамма учун очиқ” деб эълон қилинди.

Депутат Стив Рид гендер чекловларини “мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат” деб атади ва ЛБC радиосига берган интервюсида бу қарордан “ҳайратланганлигини ва хавотирда эканлигини” билдирди. У шунингдек, Ҳуқуқ ва тенглик комиссияси бу масала устида иш олиб бораётганини ва эҳтимолий санкциялар кўриб чиқилаётганини билдирди.

Рид “Биз бу мамлакатда эркаклар қилишлари мумкин бўлган ишни аёлларга таъқиқлаб қўядиган вазиятга йўл қўя олмаймиз. Биз буни ҳеч қачон қабул қилмаймиз”, деди ва хусусан жамоат жойларда гендер чекловлари қўлланишини танқид қилди.

Масжиднинг веб-сайтида эълон қилинган хабарга кўра, Таур Хамлетс туманининг ҳокими Лутфур Раҳмоннинг мусобақа иштирокчиларини, барча ёшлар, кексалар ва кенг жамоатчиликни мусобақага иштирок этганлиги учун қутлаган, лекин гендер чекловлари ҳақида гапирмаган.

Ҳар йили ўтказиладиган ушбу хайрия тадбири Шарқий Лондондаги Ислом тақвимининг асосий тадбирларидан бири бўлиб, бу билан ёшлар лойиҳаларини ҳамда муҳожирларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилади. Бироқ масжид танқидларга тўғридан-тўғри жавоб бермади, фақат аёлларнинг спорт тадбирларида иштирок этишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Вилоят кенгаши эса бу борада зудлик билан аниқлик киритишни талаб қилди.

Изоҳ:

Вазирнинг баёнотидаги иккиюзламачилик ўта ҳайратланарли! Бу ерда биз Британиядаги муслима аёлларнинг “жамиятга интеграцияси” ҳақида ёлғон чуқур хавотирга ва Лондонда уларнинг “мусобақага иштирок эта олмаганидан” ғазабга гувоҳ бўлмоқдамиз.

Бироқ, айнан ўша вазир Ғазода ўн минглаган муслима аёлларни ўлдирган ва очликка дучор қилган яҳудий вужудини қуроллантириб, унинг жиноятларига кўз юмиб келмоқда. Бу аёллар ва болалар ўнлаб йиллар давом этиб келаётган зулм ва қирғинлардан қочиб юришга мажбур бўлмоқда. Улар болаларини ва қўлига сиққан буюмларини олиб, ўз уйларини ташлаб кетишмоқда. Бу оналарнинг бошқа чоралари йўқ. Улар мол-мулкини, бойликларини Ислом душманлари талон-тарож қилишлари учун ташлаб кетишга мажбур.

Кекса аёллар фаровон ҳаётдан маҳрум бўлиб, чидаб бўлмас хавф-хатар ва қийноқларга дуч келишмоқда. Бу Умматнинг ўғил-қизлари таълим олиш имкониятларидан маҳрумдир, университет ва мактаблар эса оммавий қабрстонга айланиб бормоқда. Мўмина қизларимиз ёлғиз қолишди, чунки уларнинг оталари ва барча ака-укалари ҳибсга олинган ёки ўғирлаб кетилган.

Оиласидан ажралиб қолган ёшгина болалар ва қизларнинг ўз укаларини кўтариб, қаёққа кетаётганини билмай, узоқ масофаларга пиёда қочиб кетаётганини журналистлар ижтимоий тармоқларда пойлашди. Уларнинг аксарияти касалликдан ёки дори-дармон, озиқ-овқат ва сув етишмаслигидан вафот этмоқда.

Капитализмга сиғинадиган секуляр сиёсатчилар “Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳақидаги қуруқ сўзларни айтиб келишса-да, бироқ улар аёлларнинг додига қулоқ солмайди. Аслида, муслима аёллар ўз номуси ва қадр-қимматини сақлаб қолганликлари учун шукр қиладилар.

Бироқ муслима аёллар ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун ҳақиқий маънода гапира бошлаганларида, Ғарбнинг фойда ва зарар мантиғига асосланган “инсон ҳуқуқлари” тизими уларга эътибор қаратмайди.

Биз сизга Аллоҳ Таолонинг яширин душманлар ҳақидаги огоҳлантиришини эслатмоқчимиз:

وَإِذَا رَأَيْتَهُمْ تُعْجِبُكَ أَجْسَامُهُمْ وَإِن يَقُولُوا تَسْمَعْ لِقَوْلِهِمْ كَأَنَّهُمْ خُشُبٌ مُّسَنَّدَةٌ يَحْسَبُونَ كُلَّ صَيْحَةٍ عَلَيْهِمْ هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ قَاتَلَهُمُ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ

“Қачон сиз уларга боқсангиз уларнинг жисмлари (кўринишлари, кийган кийимлари) сизни ҳайратга солур, сўзлаганларида эса сўзларига (оҳангдор, фасоҳатли бўлгани учун берилиб) қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар. Улар (юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!”. (63:4)

Биз ҳар доим мусулмонларни огоҳлантириб туришимиз лозим. Токи улар кўриниши яхши, лекин асл мақсади умматни чалғитиш ва зарар келтириш бўлган махфий ҳийлаладан эҳтиёт бўлишсин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button