Хабар ва изоҳ

Икки давлат ечими: фикр ва ҳақиқат

Икки давлат ечими: фикр ва ҳақиқат

Хабар:

Эрдоған: “Ғазо шартномасини сақлаб қолиш жуда муҳим … Икки давлат ечими – барқарор тинчликнинг асосий шартидир” (Аш-Шарқ).

Изоҳ:

Икки давлат ечими дунёнинг аксарият мамлакатлари томонидан, айниқса ушбу ғоянинг эгаси ва тарғиб қилувчиси бўлган Америка томонидан илгари сурилмоқда. Бироқ шундай савол туғилади: ушбу ғояни амалга ошириш қаршисида қандай тўсиқлар бор? Америка ҳақиқатан ҳам уни амалга оширишдан манфаатдорми? Ёки бу ғоя Яқин Шарқ минтақаси, Исломий ўлкалар ва яҳудий вужуди ўртасидаги низоларни кучайтириб, минтақада АҚШ ҳукмронлигини кучайтириш лойиҳасими?

Икки давлат ечими Британия таклиф қилган “секуляр давлат” лойиҳасига қарши Америка томонидан мафкуравий асосга таяниб ишлаб чиқилган ечимдир. Британия лойиҳаси амалга ошмади ва унинг ўрнини “икки давлат ечими” лойиҳаси эгаллади. Ушбу лойиҳага кўра, минтақада икки қўшни давлат тузилиши керак. Улардан бири Фаластиннинг 75 фоизини ўз ичига олган яҳудий вужудига тегишли давлат бўлса, иккинчиси қолган 25 фоизида жойлашган Фаластин давлати бўлади. Бироқ, ушбу лойиҳани амалга оширишда ҳисобга олинмаган ёки атайлаб эътибордан четда қолдирилган бир қатор тўсиқлар мавжуд:

Биринчи тўсиқ – Ақида масаласи. Фаластин Умматнинг бевосита Ақидасига боғлиқдир, шу боис у мусулмонлар учун муқаддас замин ҳисобланади. Шунинг учун унинг бир қарич ерини ҳам, яҳудий вужудига тегишли деб тан олиш қатъийян ҳаромдир. Бу тан олиш мажбурликдан бўладими ёки Фаластин ҳукмини билмасликдан бўладими, бунинг фарқи йўқ. Бу ер Пайғамбаримиз ﷺ Исро кечасида саёҳат қилган ер эканлигини, унинг Маккага боғлиқлигини, у биринчи қибла ва учта муқаддас масжидлардан бири эканлигини, мўминлар амири Умар (розияллоҳу анҳу) уни фатҳ қилиб, калитларини қабул қилиб олганлигини ва бу ернинг тупроғи халифалик давридан бери миллионлаб шаҳидларнинг қони билан суғорилганлигини билган киши Фаластиннинг ҳукмини ҳам билади. Бир давлат ёки икки давлат лойиҳасига рози бўлган мусулмон шубҳасиз фосиқ ва аниқ мунофиқ бўлади.

Исломий ернинг ҳукми қуйидагича: агар унинг бир қаричи босиб олинган бўлса, уни қайтариб олиш ва босқинчиларни қувиб чиқиш, ҳудди рўза ва намоз каби ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарздир. Ким бу йўлда шаҳид бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ даражага эришади.

Иккинчи тўсиқ – тарихий мерос устидаги тортишув. Бу ер борасида мусулмонлар билан яҳудий вужуди ўртасида тортишув мавжуд, чунки ҳар бир томон у ерга эгалик қилишга ўзини муносиб деб ҳисоблайди. Бу иккала томоннинг ҳам тарихий мероси бўлганлиги сабабли, бир тараф унга эгалик қилишига иккинчи тараф йўл қўймасликка ҳаракат қилади.

Учинчи тўсиқ – яшаш учун асосларнинг йўқлиги. Агар Ғарбий соҳилнинг қолган қисмида Фаластин давлати тузилишини тахмин қиладиган бўлсак, у ерда яшаш имкони бўладими? Чунки у ерда иқтисод, ресурс, сув, чегара ва ҳарбий имкониятлар  каби ҳаётнинг асосий шартлари мавжуд эмас.

Тўртинчи тўсиқ – Ақсо масжиди. Яҳудий вужуди Ақсо масжидини ўзларининг хаёлий “ибодат саройи” (Маъбади)нинг ўрни сифатида тақдим этишга ҳаракат қилади. Улар ушбу хаёлий маъбадни қуриш учун Ақсо масжиди бузилиши керак деб билишади. Ушбу таҳдиднинг ўзи бутун минтақада кескинликни кучайтирадиган жиддий сабаб бўлиб, икки давлат лойиҳасини амалга ошириш учун асосий тўсиқдир.

Ушбу тўсиқлар устига демографик омилни ҳам қўшадиган бўлсак, икки давлат лойиҳаси аслида бефойда, сунъий ва атайин низоларни келтириб чиқарувчи лойиҳа эканлиги аён бўлади. Унинг мақсади – минтақадаги можаронинг доимийлигини таъминлаш, мамлакатларни Америкага бўйсундириш ва минтақавий сиёсий харитани хоҳлагандай ўзгартиришга шароит яратишдир. Америка хоҳлаган пайтда ёнғинни алангалатади, хоҳлаганда ўчиради ва мамлакатларни далага ҳайдалган қўйлар каби бошқаради.

Шунинг учун ушбу муаммонинг ечими ярим-ярти усуллар билан эмас, балки доимий ва якуний ечим билан, яъни фақат Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифаликни қайта тиклаш билангина амалга ошади. Шу орқали Исломий ҳаёт қайта тикланади ҳамда яҳудий вужуди ва Американинг таъсири мусулмонлар ерларидан бутунлай йўқ қилинади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button