Инқирозлар ортидан Американинг қулаши яқинлашмоқда

Инқирозлар ортидан Американинг қулаши яқинлашмоқда
Оқ уйнинг маълум қилишича, ҳукуматнинг фаолияти бир ёки икки ой тўхтаб қолса, давлат хизматчиларига маош тўланмайди. Шунингдек, президент Доналд Трамп бу вазиятда чораларни кучайтириши мумкин. Бундан аввал, Оқ уйнинг бюджет идораси ҳукумат фаолиятининг тўхтаб қолиши муаммосини бартараф этишга ваъда бериб, давлат муассаларидаги хизматчиларни вақтинча ишдан бўшатиш давом этишини, ҳарбийлар ва федерал хавфсизлик ходимларига эса маош тўланиши давом этишини билдирган эди. (RT Arabic)
Изоҳ:
Америкада “ҳукуматнинг ёпилиши”, дегани бу – Конгресс (Вакиллар палатаси ва Сенат) ҳукуматни молиялаштирувчи қонунни (бюджетни) ёки вақтинчалик молиялаштириш қарорини йил охирига қадар қабул қила олмаса ҳукумат ўз фаолиятини тўхтатади, деганидир.
Бунинг механизми қуйидагича: бюджет қонун лойиҳасини Вакиллар палатаси таклиф қилади. Агар у маъқулламаса, Сенат уни кўриб чиқиб, ўзгартиради. Бироқ, уни қабул қилиш учун 100та овоздан камида 60таси талаб қилинади. Агар овозлар етарли бўлмаса ёки президент имзоламаса, қонун Конгрессга қайтарилади ва бюджет тўхтатилиб, ҳукумат ёпилади.
АҚШда ҳукумат ёпилиши илгари 2018-2019 йилларда ҳам содир бўлган эди. У пайтда Трампнинг Мексика чегарасида девор қуришни молиялаштириш таклифи ортидан келишмовчилик юзага келган эди. Деворга тахминан 5,7 миллиард доллар ажратилиши керак эди. Бироқ, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари босими остида Трамп бу ниятидан воз кечди.
Бугунги баҳс соғлиқни сақлаш масаласига, хусусан “Арзон тиббий ёрдам” тўғрисидаги қонун (Affordable Care Act) бўйича субсидияларни кенгайтириш масаласига боғлиқдир. Демократлар бу солиқ имтиёзларини сақлаб қолиш кераклигини таъкидламоқдалар, акс ҳолда халқ учун суғурта нархи ошиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда. Улар, шунингдек, тиббий ёрдам дастурларини қисқартириш мумкинлигидан хавотирда.
Республикачилар эса, харажатларнинг ҳозирги даражасини ўзгартиришга қаршидир. Улар соғлиқни сақлаш масаласи бюджетдан алоҳида кўриб чиқилиши керак, деб ҳисоблашади. Республикачилар иккала палатада ҳам нисбий устунлигига қарамай, талаб қилинган 60та овозга эриша олмади.
Маълумки, Трампнинг сиёсати ҳукумат харажатларини сезиларли даражада камайтиришга ва баъзи федерал ходимларни ишдан бўшатишга қаратилган. Бундай шароитда бюджетга қўшимча маблағ ажратишнинг иложи йўқ, бунинг натижасида ҳукумат ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлди.
Шундай савол туғулади, агар ҳукуматнинг ёпилиши узоқроқ давом этса нима бўлади? Жавоб шуки:
- АҚШ иқтисодиёти жиддий зарар кўради, яъни мамлакат даромади ҳар ҳафта миллиардлаб долларга камаяди.
- Жаҳон бозорларига ҳам жиддий таъсир кўрсатади, чунки доллар ва АҚШ облигациялари глобал молиявий барқарорликнинг асоси ҳисобланади.
- Федерал ходимлар ва нафақахўрларнинг маоши кечикади, баъзилари эса ишдан бўшатилади.
- Кредит рейтинг агентликлари 2011 йилдаги каби АҚШ рейтингини пасайтириши мумкин.
Буларнинг барчаси жамоатчилик норозилигини кучайтиради ва инқирознинг сабабчиси деб ҳисобланган партияга катта босимни вужудга келтиради. Бунинг сиёсий оқибатлари жиддий бўлиши мумкин. Дастлаб, масъулият ҳукмрон партия – республикачилар ва президент зиммасига тушади. Бу 1995 ва 2018 йиллардаги воқеаларни эслатади.
Бундан ташқари, Трамп гоҳида сиёсий жиҳатдан кутилмаган ва мантиқсиз қарорлар қабул қилади. Бу сафар ҳам у ички инқироздан эътиборни чалғитиш учун Эронга қарши чекланган (масалан, денгиз можароси ёки унинг баъзи ядровий иншоотларига зарба бериш каби) ҳарбий операцияга қўл уриш эҳтимоли бор. У буни Конгресснинг розилигисиз ҳам амалга ошириши мумкин. Бу Америка тарихида кенг қўлланилган услубдир. Яъни, ички босимдан қочиш учун ташқи “душман” пайдо қилади ва бу билан халқни бирлаштириб, вақтинчалик “миллий вазият”ни вужудга келтиради.
Нима бўлганда ҳам, АҚШнинг ҳозирги ички ҳолати ҳар тарафлама оғир аҳволда. Бу нафақат ҳозирги, балки узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган сабабларга ҳам боғлиқдир. Бошқача айтганда, бу тузумнинг ўзида мавжуд бўлган камчиликларга боғлиқдир. Шунинг учун, “ислоҳ қилиш” ёки “мослаштириш”га бўлган ҳар қандай уринишлар муқаррар равишда ички ёки ташқи инқирозларга олиб келади.
АҚШ ҳозирда марказий куч мақомини йўқотиб бораётган жуда хавфли босқичда турибди. У бир бутун давлат сифатида сақланиб қолса ҳам, лекин дунё устидан назоратни йўқотиб, бошқаларга нисбатан кучлироқ давлат бўлиб қолади ёки чуқурлашиб бораётган инқирозлар туфайли ижтимоий иплари узилиб, кичик давлатчаларга бўлиниб кетади. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам у қулаб бормоқда. Бу унинг сиёсати ва такаббурлигининг натижасидир. Демак унинг қулаш вақти келди.
Биз Аллоҳдан унинг қулаши чин ихлосли бандаларининг қўли билан, яъни дунёда Исломни ҳаётга қайтариш учун фаолият қилаётган холис мусулмонларнинг қўли билан бўлишини сўраймиз. Улар дунёни қутқара оладиган ягона мабда, яъни Исломни ҳаётга қайтариш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тикласинлар.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لِّأَنفُسِهِمْ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُوا إِثْمًا وَلَهُمْ عَذَابٌ مُّهِينٌ
“Куфр йўлини тутган кимсалар уларга берган мухлатимизни зинҳор ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Балки биз уларга фақат гунохларини зиёда қилишлари учунгина мухлат берамиз. Улар учун хор қилгувчи азоб бордир”. (3:178).




