Норин хавфсизлик ходимларининг ҳаддан ташқари шафқатсизлиги

Норин хавфсизлик ходимларининг ҳаддан ташқари шафқатсизлиги
Қирғизистоннинг Норин шаҳрида Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси ва ички ишлар ходимлари бир қанча мусулмонларни шафқатсизларча қийноққа солгани фош бўлди. Маҳаллий маълумотларга кўра, Улан, Кубан, Нурлан, Раҳат, Азамат, Олтинбек ва Адилет исмли йигитлар Норин шаҳар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан сохта жиноий айбларга иқрор бўлишлари учун оғир қийноқларга солинган. Улар орасида Улан исмли фуқаро юрак хуружига учраганлиги сабабли, Норин шаҳар шифохонасига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Изоҳ:
Хавфсизлик ходимларининг бундай жиноий ҳаракатлари 2024 йил охиридан буён мунтазам равишда кучайиб бормоқда. Бу вақт мобайнида ўз динига қатъий амал қилган 50дан ортиқ мусулмонлар сохта жиноятларда айбланиб, турли қийноқларга солинди. Қонунни муҳофаза қилувчи органлар расмий равишда қонунни очиқдан-очиқ оёқ ости қилувчи органга айланиб қолди. Мусулмонларни ўғирлаш, калтаклаш, электр токига қўйиш, сувга димиқтириш каби ҳаракатлар хавфсизлик ходимларининг одатий ишига айланиб бормоқда.
Аллоҳ таоло айтади:
وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ
“(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”. [14-42].
Ҳукумат мулозимлари ва хавфсизлик ходимларига айтар сўзимиз шуки, тарихда Фиръавн ҳам ўзига бўйсунмаган мўминларни азоблаш билан қўрқитган эди. Бугунги куннинг Фиръавни бўлган Трамп, Путин, Цзиньпин каби хўжайинларингизнинг буйруғи билан мусулмонларни қийноққа солишингиз, сиз учун катта надомат бўлади. Нега кофир хўжайинларингизнинг дунёси учун динингизни сотаяпсиз? Арзимас курсингизни сақлаб қолиш учун динингизга хиёнат қиляпсизми?! Сизнинг ҳукуматингиз ҳеч қачон уларнинг ҳукуматига тенг бўлолмайди, лекин сизга етадиган азоблар уларники каби бўлишидан эҳтиёт бўлинг.
Уларни рози қилиш йўлида ҳор бўлган Саддам Ҳусайн, Муаммар Қаддафий, Башар Асад каби лаънатиларнинг тақдиридан ибрат олинг!
Қолаверса, иймонида ва иймонидан келиб чиқадиган позициясида мустаҳкам турадиган мўминлар қиёматгача ҳамиша топилади. Сиз мусулмонларни қийноққа солиш, озор бериш билан фақат ўзингизга зарар етказяпсиз. Ҳолбуки, Аллоҳ Таоло ваъда қилганидек ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хушхабар берганидек, Ислом албатта ҳаётга қайтади.
Эй ҳукумат мулозимлари, мусулмон биродарлар сифатида сизларни қуйидагилардан огоҳлантирамиз.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадиси қудсийда Роббисидан шундай ривоят қиладилар: “Эй бандаларим! Мен Ўзимга зулмни ҳаром қилдим ва сизнинг орангизда ҳам ҳаром қилиб белгиладим. Бас, бир-бирингизга зулм қилмангиз!”.
Шундай экан, эй ҳукумат мулозимлари ва амалдорлар, мусулмонларга қилган зулмингиз учун Аллоҳга тавба қилинг. Аллоҳ Таоло айтади:
إِلاَّ مَنْ ظَلَمَ ثُمَّ بَدَّلَ حُسْنًا بَعْدَ سُوءٍ فَإِنِّي غَفُورٌ رَحِيمٌ
“Лекин ким зулм қилса-ю, сўнгра — ёмонликдан кейин, уни чиройли (амалга) алмаштирса, бас албатта Мен мағфиратли, меҳрибондирман”. [27:11]
Нурдин Асаналиев