Хабар ва изоҳ

Покистоннинг АҚШ билан, Афғонистоннинг Ҳиндистон билан иттифоқ тузиши жоиз эмас

Покистоннинг АҚШ билан, Афғонистоннинг Ҳиндистон билан иттифоқ тузиши жоиз эмас

Хабар:

Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф 2025 йил 20 октабр, душанба куни Афғонистоннинг “Исломобод Америка номидан Кобулда ҳокимият алмашинувини амалга ошираётгани” ҳақидаги даъволарини “мутлақо асоссиз” дея рад этди. Исломобод узоқ вақтдан бери Афғонистон, Покистон толибонлари ва бошқа Покистонга қарши жангари гуруҳларни қўллаб-қувватлашда ўзининг ашаддий душмани бўлган Ҳиндистонни айблаб келади. Нью-Деҳли эса бу айбловларни рад этади (Arab News).

Изоҳ:

Покистон мудофаа вазирининг баёнотига қарамай, Афғонистон ҳукумати Покистонни АҚШ манфаатлари учун ҳаракат қиляпти, деб очиқчасига айбламоқда. Чунки у Вашингтон билан иқтисодий ва ҳарбий иттифоқ тузган. Ўз навбатида, Покистон ҳам Афғонистонни Ҳиндистон фойдасига ишлаётганликда айбламоқда. Покистон ва Афғонистон ўртасидаги қонли можаро мусулмонлар ўртасидаги жиддий масала бўлиб, уни ҳал қилишнинг ягона йўли Аллоҳга ва Расулига қайтишдир. Аллоҳ Таоло айтади:

فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً

“Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (4:59)

Хўш, бу масалани Аллоҳ ва Расулига қайтариш қандай бўлади?

Биринчидан:  душман давлатлар билан иттифоқ тузиш жоиз эмас. АҚШ мусулмонларга қарши доимий равишда уруш олиб бораётган ҳамда Фаластинни босиб олиш ва Ғазода геноцид содир этишда яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаб келаётган давлатдир. Ҳиндистон эса, Кашмирни босиб олиб, мамлакатнинг барча ҳудудларида Исломга қарши курашмоқда. Бундай ҳақиқий душман давлатларга қарши уруш ҳолатида бўлиш лозим. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَنْ تَوَلَّوْهُمْ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

Аллоҳ сизларни фақат динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалардан — улар  билан дўстлашишларингиздан қайтарур. Кимки улар дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир”. (60:9)

Иккинчидан, бундай душман давлатлар билан доимий тинчлик шартномаси тузиш жоиз эмас, чунки бу жиҳоднинг тўхтаб қолишига сабаб бўлади. Жиҳод эса, қиёматгача давом этади. Бундай доимий шартнома Исломнинг барча динлар устидан ғолиб бўлишига тўсқинлик қилади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ كُلُّهُ لِلَّهِ

“То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!”. (8:39)

Пайғамбаримиз ﷺ бундай дедилар:

«وَالْجِهَادُ مَاضٍ مُنْذُ بَعَثَنِي اللَّهُ إِلَى أَنْ يُقَاتِلَ آخِرُ أُمَّتِي الدَّجَّالَ»

“Жиҳод Аллоҳ мени элчи қилиб юборган кундан бошлаб Умматимнинг охиргиси Дажжолга қарши жанг қилгунга қадар давом этади.” (Абу Довуд ривояти).

Учинчидан: Мусулмон давлат бошқа давлатлар билан хусусан ҳарбий шартномалар, қўшма мудофаа ва хавфсизлик шартномаларини тузиш ҳамда уларга ҳарбий ёки логистик имтиёзлар бериши (масалан, базалар ёки аэропортлар ёки портларни ижарага бериш кабилар) тақиқланади. Шунингдек, кофир давлатлардан ёрдам сўраш, қарз олиш ёки грантлар олиш ҳам жоиз эмас. Бундай шартномаларни Ислом ҳаром қилган, чунки мусулмонга кофир байроғи остида жанг қилиш, кофирни ҳимоя қилиш ёки уни мусулмон юртда ҳукмрон бўлишига имконият бериш ҳаромдир. Шунинг учун Пайғамбаримиз ﷺ мусулмонларни кофирларнинг ёрдамига таянишдан қайтариб, бундай деганлар:

«لَا تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»

“Мушриклар олови ёруғидан фойдаланманглар”. (Имом Аҳмад ривояти).

Бу “олов” сўзи урушдан киноядир. Пайғамбар ﷺ яна шундай деганлар:

«فَإِنَّا لَا نَسْتَعِينُ بِمُشْرِكٍ»

“Биз ҳеч бир мушрикдан ёрдам сўрамаймиз (Саҳиҳ Ибн Ҳиббон).

Эй Покистон ва Афғонистондаги мусулмонлар! Шуни унутмангки, Покистон ва Ҳиндистондаги режимларнинг хўжайини Америкадир. У иккаласига ҳам нима қилишни ва нимадан тўхташни буюриб туради. Шунинг учун, улардан бирига таяниш ёки улар билан ҳамкорлик қилиш Американинг тузоғига тушиш демакдир. Шунингдек, Кобулдаги режимининг Америка билан алоқаларини давом эттириши ҳам жоиз эмас. Агар бу вазият давом этса – масалан, Трамп талаб қилаётган Баграм авиабазасини топшириш каби – бу Уммат ва унинг манфаатларига қарши чиқиш бўлади.

Эй Покистон ва Афғонистон мусулмонлари, хусусан улар оласидаги уламолар! Барчамиз бир бўлиб, Афғонистон раҳбарларидан Ҳиндистон билан барча алоқаларни узишни, Покистон раҳбарларидан эса Америка билан барча алоқаларни узишни талаб қилишимиз лозим. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида Ислом шариатини асос қилишимиз керак. Фақат Пайғамбарлик тариқати асосида тикланган Рошид Халифалик давлатигина Умматни бирлаштириб, уни кучли давлатга айлантиради, босиб олинган ерларни озод қилади ва душманларни чекинишга мажбур қилади.

Эй Покистон аскарлари ва Афғонистон мужоҳидлари!

Мусулмонга қарши кўтарилган ҳар бир қилични синдиринг. Қиличингизни ҳиндистон режими, яҳудий вужуди ва салибчилар етакчиси Америкага қаратинг. Нафсингизни қайта муҳосаба қилинг ва қабилачилик, миллатчилик бутларидан халос бўлинг. Чунки улар сизни дўзахнинг ўтинига айлантиради. Исломга тўлиқ бўйсунинг, шариат ҳукмларидан четга чиқиш учун йўл изламанг. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун Нусрат беринг. Шунда сизлар душманингиз қалбига қўрқув соладиган ва мўминлар қалбига умид уйғотадиган бирлашган ҳарбий кучга айланасиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button