Хабар ва изоҳ

Хавфсизлик Кенгаши Ғазо бўйича резолюцияни қабул қилди

Хавфсизлик Кенгаши Ғазо бўйича резолюцияни қабул қилди

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2803 сонли резолюцияни 13 овоз билан ва ҳеч бир қарши овозсиз маъқуллади. АҚШ президенти Доналд Трамп раҳбарлигида Ғазонинг халқаро бошқарувини тасдиқловчи ушбу ҳужжат  Фаластиндаги ҳаракатлар томонидан рад этилди. Уларнинг таъкидлашича, мазкур ҳужжатда Ғазо халқининг ҳуқуқ ва талабларига риоя қилинмаган. Шунингдек у, (Исроил) босқинларининг қайта такрорланишига йўл очади.

Қатар, Миср, БАА, Саудия Арабистони, Индонезия, Покистон, Иордания ва Туркия давлатлари тарафидан 2025 йил 14 ноябрда берилган қўшма баёнотда АҚШ лойиҳасини «дарҳол қабул қилиш»га чақирилди. Уларнинг баҳолашича мазкур резолюция оташкесим ва қайта қуришни бошлаш учун асосдир.

Ҳамас, Исломий Жиҳод ва улардан бошқа бир қанча Исломий гуруҳлар резолюцияни қоралаб, уни «Ғазони мажбуран қуролсизлантириш ва ташқи бошқарувга қаратилган халқаро васийлик механизмини мажбурлаб ўрнатиш» деб атади. Айниқса Ҳамас қуролсизланишни рад этиб, (Исроил)га қарши олиб бораётган курашини «қонуний кураш» деб атади.

Резолюция кўп миллатли вақтинчалик Халқаро Барқарорлаштириш Кучларига (ISF) «барча зарур чораларни» кўриш учун рухсат беради. Бу эса, БМТ терминлари бўйича куч ишлатишни ўз ичига олади. ISF Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда, Ғазони қуролсизлантириш ва чегаралар хавфсизлигини таъминлаш учун, ўқитилган Фаластин полицияси билан ҳамкорлик қилади.

ISFга Фаластиндаги барча қуролли гуруҳларнинг ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилиш, уларнинг қайта тикланишига йўл қўймаслик ва барча қуролларни ишдан чиқариш бўйича тўғридан-тўғри ваколат берилади. ISF «қайта жонланаётган қуролли таҳдид»лар қолмаганлигини тасдиқламагунча бу ҳужжат Исроил босқинчи кучларига Ғазо атрофида қолишга имкон беради.

Изоҳ: Ҳужжатда ҳисобот бериш механизмлари баён этилмаган ва жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳам очиқ кўрсатилмаган. Шунингдек, унда қамални олиб ташлаш ва ҳар қандай чекловларни бекор қилишга чақириқ ҳам йўқ. Бундан ташқари, ҳужжатда (Исроил)нинг ҳеч қандай жавобгарлиги кўрсатилмаган.

ISF асосан босқинчи (Исроил)нинг вазифаларини бажаради. (Исроил) қаршилик ҳаракатларини йўқ қилиш ва Ғазони қуролсизлантириш мақсадида уруш бошлаган эди, аммо буни уддасидан чиқа олмади. Энди унинг ўрнини ISF эгаллаб, бу мақсадни амалга оширмоқчи бўляпти.

Исломий ўлкаларининг хоин раҳбарлари эса, Трамп ва «Исроил» режасини жон-жаҳди билан амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button