Хабар ва изоҳ

Эшикдан чиқиб, деразадан қайтиб кириш

Эшикдан чиқиб, деразадан қайтиб кириш

Янгиликлар:

АҚШ президенти Доналд Трамп: “Агар Афғонистон Баграм ҳарбий ҳаво базасини қайтармаса, ёмон воқеалар юз беради”, деди. (Рейтер).

Изоҳ:

Америка ўзининг такаббурлигини дунёга яна бир бор ошкор қилди. Трампнинг Афғонистондаги Баграм ҳарбий базасини қайтармаса, “ёмон воқеалар юз беради” дея огоҳлантириши унинг мусулмон мамлакатларга нисбатан юритаётган сиёсатининг моҳиятини очиб берувчи мустамлакачилик оҳангига мос келади. Бундай сўзлар тенг ҳуқуқли, суверен давлатларнинг тили эмас, балки ўлкаларимизни ўзининг ҳарбий амбициялари учун кураш майдони сифатида кўрадиган мустамлакачининг буйруқларидир. Бу мажбурлаш, қўрқитиш ва заминимиз суверенитетини ҳақоратлашда акс этган Ғарб сиёсатининг очиқ мустамлакачилик юзидир.

Американинг Афғонистондаги базани қайтаришни ўжарлик билан талаб қилиши у фақат мусулмонлар заминига таяниб ҳарбий қудратини намойиш эта олишини кўрсатади. Америка бундай кучли базага эга бўлмаса, минтақани назорат қила олмайди, рақибларини ҳам жиловлай олмайди. Баграм унга Афғонистоннинг хавфсизлиги учун эмас, балки Американинг ҳукмронлиги учун керак бўляпти. Бу эса мусулмонларни бўлиб ташлаб, Америкага бўйсундириш мақсадига хизмат қилади. Натижада ерларимиз ва бойликларимиз бошқаларнинг манфаати учун талон-тарож қилинади.

Америка Афғонистондаги ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраган бўлса-да, сиёсий жиҳатдан мағлубиятга учрамади. У 20 йил давомида Афғонистоннинг ресурсларини ўрганиб чиқди, лекин атайлаб ўзлаштирмади, Толибонга фақат вайронагарчиликни мерос қилиб қолдирди. Толибон эса Уммат билан бирлашиб, Халифаликни тиклашдек Исломий бурчини адо этиш ўрнига мустамлакачилар чизган чегаралар билан чекланиб, мамлакатни вайрон қилган мустамлакачилардан қонунийлик излашга ҳаракат қилди!

Бугун Трампнинг сўзлари бу ҳақиқатни тасдиқлаб турибди: Америка Афғонистонни тарк этмади, балки заиф, чекланган ва ташқи кучларнинг ўйинчоғи каби қарам давлатни қолдириб кетди. Вашингтон “Афғонистон биз таклиф қилаётган нарсага муҳтож” деб очиқ айтиши ва Баграм базасининг стратегик аҳамиятини таъкидлаши билан ўз ишғоли тугамаганини, фақат шаклини ўзгартирганини кўрсатмоқда. Йўқ қилиш, чеклаш ва манфаатлар талаб қилганда яна қайтиб келиш – бу мустамлакачилик сиёсатининг моҳиятидир.

Гап фақат ҳарбий базалар ҳақида эмас, балки глобал кураш ҳақида кетмоқда: яъни Умматнинг мустақилликка интилиши ва Ғарбнинг ўз ҳукмронлигидан воз кечмаслиги ҳақида кетмоқда. Биз бундай такаббурона таҳдидларни рад этишимиз ва ҳақиқий эркинлик хорижий шартномалар ёки малай режимлар ёхуд қуруқ шиорлар орқали келмаслигини тушунишимиз лозим. Бу фақат Исломдаги бирлик ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этилиши билан амалга ошади. Шундагина юртимиз ҳимоя қилинади ва мустамлакачилик таъсири абадий йўқ қилинади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button