Хабар ва изоҳ

Яҳудий спортчиларига виза берилмади: Бу Индонезиянинг принципиал позициясини синашми?

Яҳудий спортчиларига виза берилмади: Бу Индонезиянинг принципиал позициясини синашми?

Хабар:

Яҳудий вужудининг гимнастика федерацияси ўз спортчиларига 2025 йилнинг 19-25 октабр кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишига рухсат берилишини талаб қилиб, ҳалқаро Спорт арбитраж судига мурожаат қилди. Бироқ суд бу даъволарни рад этди. Индонезия ҳукумати Фаластинни қўллаб-қувватлаши ва ички жамоатчилик норозилиги туфайли яҳудий вужудининг олти нафар спортчисига виза беришни рад этди. Халқаро гимнастика федерацияси виза масаласига аралаша олмаслигини билдирди. Индонезия эса, бу қарор ўзининг ташқи сиёсати ва жамоатчилик фикрига мос келишини яна бир бор таъкидлади. (en.antaranews.com)

Изоҳ:

Индонезиянинг яҳудий спортчиларни гимнастика бўйича жаҳон чемпионатига қабул қилмаслик ҳақидаги қарори қўллаб-қувватлашга арзийдиган қадамдир. Бу қарор Индонезиянинг яҳудий вужудига нисбатан қаттиқ ва принципиал позициясини акс эттиради. Бу нафақат спортда, балки иқтисодда, туризмда, таълим соҳасида ва бошқа соҳаларда ҳам яҳудий вужудининг иштирокига қарши қатъий позициянинг бошланиши бўлиши лозим.

Индонезия ҳар доим Фаластин мустақиллигини қўллаб-қувватлашини ва яҳудий вужуди билан расмий дипломатик алоқаларга эга эмаслигини айтиб келади. Бироқ, норасмий алоқалари ҳали ҳам давом этмоқда. Сўнгги йилларда баъзи яҳудий вужудининг айрим спортчилари Индонезияда ўтказилган мусобақаларда иштирок этди. 2015 йилда Жакартада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган бадминтончи Миша Зилберман, 2022 йилда Жакартада ўтказилган алпинизм бўйича Жаҳон кубогида иштирок этган Ювал Шимла, 2023 йилги трек велоспорт бўйича халқаро кубокда бронза медалини қўлга киритган Михаил Яковлев шулар жумласидан. Бундан ташқари, 2022 йилда Бали шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 144 ассамблеясида – Индонезия уларни расман таклиф қилмаган бўлса-да, – яҳудий вужудининг парламент делегацияси иштирок этди.

Тижорий нуқтаи назардан қараганда Индонезия ва яҳудий вужуди ўртасидаги иқтисодий фаолият Сингапур ва Гонконг каби учинчи томонлар орқали давом этмоқда. 2024 йилда Индонезиянинг яҳудий вужудидан қилган импорти тахминан 54,2 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Улар орасида механик ускуналар, электр жиҳозлари, оптик ва фармацевтика маҳсулотлари ҳам бор. Индонезиянинг яҳудий вужудига экспорти эса, 236 миллион АҚШ доллари атрофида бўлиб, асосан чарм пойабзал, пальма ёғи ва тўқима буюмларни ўз ичига олади. Туризм соҳасида ҳам яҳудий вужудининг минглаган фуқароларига Индонезияга киришга рухсат берилган, айни пайтда кўплаб индонезияликлар ҳам (Исроил)га саёҳат қилишади.

Бу маълумотлар Индонезиянинг яҳудий вужудига нисбатан позицияси мабдаий эмаслигини кўрсатади. Шу боис, яқинда қабул қилинган спортчиларга виза беришни рад қилиш тўғрисидаги қарор ушбу вужудга қарши барча соҳаларда ягона ва изчил сиёсат йўлидаги биринчи қадам бўлиши лозим. Аммо, агар бошқа соҳаларда ҳам худди шундай позицияда турилмаса, унда муҳим савол туғилади: бу қарор Фаластин билан чинакам бирдамликни ифода этиш учун қабул қилиндими ёки яҳудий вужудининг Индонезиядаги мусобақада иштирок этаётган спортчиларга қарши шунчаки жамоатчилик норозилигини бостириш учунми?

Агар шунчаки жамоатчилик норозилигини бостириш учун бўлса, бу Индонезиянинг Фаластинга нисбатан муомаласида жиддий эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолда Индонезиянинг Фаластинни сўзда қўллаб-қувватлаб, лекин амалда яҳудий вужуди билан алоқасини давом эттираётган бошқа давлатлардан фарқи қолмайди.

Бу ҳолат Индонезия халқини уйғотувчи омил бўлиши лозим. Токи, халқ ўз ҳукуматини сўзлари ҳаракатларига мос келишига доим ундаб турсин. Шунингдек, бу барча Исломий ўлкалар учун ҳам сабоқ бўлсин. Чунки миллий манфаатлар асири бўлган ҳозирги режимлар ҳукмронлик қилаётган шароитда гуманитар масалалар ҳам, Уммат билан боғлиқ масалалар ҳам эътибордан четда қолаверади. Шунинг учун мусулмонлар ўз курашларини қисқа муддатли масалалар билан чеклаб қўймай, дунёда ўз манфаатларини чинакам ҳимоя қиладиган Исломий бошқарув тизимини барпо этишга интилишлари керак.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button