Ғазодаги очарчилик: БМТ ва буюк давлатларнинг масъулияти

بسم الله الرحمن الرحيم
Ғазодаги очарчилик: БМТ ва буюк давлатларнинг масъулияти
Янгиликлар:
Озиқ-овқат хавфсизлиги босқичларининг интеграциялашган таснифи (IPC) Ғазодаги вазиятни 2025 йил 22 августидан эътиборан очарчиликнинг бешинчи даражаси деб расман эълон қилди. Ушбу таснифга кўра, тахминан 640 000 киши “озиқ-овқат билан таъминланмаган”. Яна 1,14 миллион киши “оғир вазият”да (4-даражада), 396 минг киши эса “очарчилик”да (3-даражада) ҳаёт кечирмоқда.
Изоҳ:
БМТнинг кўплаб агентликлари, жумладан, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), ЮНИСЕФ, Жаҳон озиқ-овқат дастури, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва унга боғлиқ ўнлаб нодавлат ташкилотлар мавжудлигига қарамай, замонавий геноцид дастурини юмшата олмади. Дунёнинг турли бурчакларидаги очарчилик билан курашиш бўйича ўн йиллик тажрибага эга бўлишига қарамай, бу идоралар жиддий инқироз мавжудлигини эълон қилмади ва очлик сабабли ўлим ҳолатларининг тарқалишини тўхтатиш учун самарали чоралар кўрмади.
Ушбу жиноятни “геноцид” деб номлашдан бош тортиш ва вазиятни ноаниқ шаклда уруш шароитлари ёки яҳудий вужудининг сиёсати билан боғлашга уринишлари чуқур маънавий ва амалий муваффақиятсизликдан далолат беради. Бу муваффақиятсизлик янгилик эмас, балки бу тарихда кўп матра такрорланган. Ирландиядаги картошка очарчилиги (1845-1852), Украинадаги буюк очарчилик (1932-1933), Хитойдаги катта очарчилик (1959-1961) ва Ҳиндистондаги кўплаб очарчиликлар (1770, 1782, 1788, 1837, 1876 ва 1943-йиллар) сиёсий назорат ўрнатишни ҳамда фойда ва ҳокимиятни миллионлаб одамлар ҳаётидан устун қўйган мустамлакачи давлатларнинг сиёсати сабабли янада кескин тус олганлиги тарихдан маълум.
Бугунги кунда эса яҳудий вужуди ва Америка ҳамда унинг минтақадаги иттифоқчилари – Миср, Иордания, Туркия ва бошқа режимлар – ўша ҳолатни яна такрорламоқда. Уларнинг ҳаракатлари, жумладан, чекланган ва кўпинча зарарли ёрдамларни осмондан ташлаб кетишлари азоб-уқубатларни енгиллаштиришга эмас, балки қулликни давом эттиришга қаратилган.
Ғазода очликдан ўлаётган инсонлар учун йўлга чиққан озиқ-овқат карвонларига қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш шунчаки сиёсий масала эмас, бу асосий инсоний ва ахлоқий мажбуриятдир. Аллоҳ Таоло ҳадиси қудусийда шундай марҳамат қилади:
«إِنَّ اللَّهَ عزَّ وجلَّ يقولُ يَومَ القِيامَةِ: يا ابْنَ آدَمَ، مَرِضْتُ فَلَمْ تَعُدْنِي، قالَ: يا رَبِّ، كيفَ أعُودُكَ وأَنْتَ رَبُّ العالَمِينَ؟ قَالَ: أَمَا عَلِمْتَ أنَّ عَبْدِي فُلانًا مَرِضَ فَلَمْ تَعُدْهُ؟ أمَا عَلِمْتَ أنَّكَ لو عُدْتَهُ لَوَجَدْتَنِي عِنْدَهُ؟ يا ابْنَ آدَمَ، اسْتَطْعَمْتُكَ فَلَمْ تُطْعِمْنِي، قالَ: يا رَبِّ، وكيفَ أُطْعِمُكَ وَأَنْتَ رَبُّ الْعَالَمِينَ؟! قَالَ: أَمَا عَلِمْتَ أَنَّهُ اِسْتَطْعَمَكَ عَبْدِي فُلانٌ، فَلَمْ تُطْعِمْهُ؟ أَمَا عَلِمْتَ أنَّكَ لَوْ أَطْعَمْتَهُ لَوَجَدْتَ ذَلِكَ عِندِي؟ يا ابْنَ آدَمَ، اسْتَسْقَيْتُكَ، فَلَمْ تَسْقِنِي، قالَ: يا رَبِّ، كَيْفَ أَسْقِيكَ وأَنْتَ رَبُّ العالَمِينَ؟! قالَ: اِسْتَسْقَاكَ عَبْدِي فُلانٌ فَلَمْ تَسْقِهِ، أَمَا إِنَّكَ لَوْ سَقَيْتَهُ لَوَجَدْتَ ذَلِكَ عِنْدِي»
“Аллоҳ Таоло қиёмат куни: Эй одам боласи, мен касал бўлдим мени кўргани бормадинг, дейди.
Шунда у киши: Эй Роббим, қандай қилиб сени кўргани бораман? Сен оламларнинг Роббиси бўлсанг дейди.
Аллоҳ эса: Билмайсанмики, фалончи бандам касал бўлди, лекин уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда, унинг ҳузурида мени топар эдинг, дейди.
Аллоҳ: Эй одам боласи сендан таом сўрадим, менга уни бермадинг, дейди.
У киши: Эй Роббим қандай қилиб сенга таом бераман, Сен оламлар Роббиси бўлсанг, дейди.
Аллоҳ эса: Билмайсанмики, фалончи бандам сендан овқат сўради, лекин сен унга овқат бермадинг. Агар унга овқат берганингда, ҳузуримда уни топар эдинг, дейди.
Аллоҳ: Эй одам боласи сендан сув талаб қилдим, лекин мени сув билан сийламадинг, дейди.
У киши: Эй Роббим нечук сени сув ила сийлайман? Ваҳоланки сен оламлар Роббиси бўлсанг, дейди.
Аллоҳ эса: Фалончи бандам сув талаб қилди, сен унга сув бермадинг. Билмайсанмики, агар сув билан сийлаганингда, уни менинг ҳузуримда топган бўлар эдинг, дейди”.
Очларни таомлантириш, заифларни ҳимоя қилиш фақат мусулмонларга хос ахлоқий бурч эмас, балки ҳазоратнинг умумбашарий жиҳатидир. Муҳтожларга эътибор бермаслик, шу билан бирга уларга ёрдам бераяпмиз деб, бироқ етиб бормайдиган бюрократик йўллар билан ҳаракат қилиш – бу инсоний қадр-қимматга хиёнат ва Аллоҳ Таоло олдидаги масъулиятни инкор этишдир.
Ғазога ёрдам етиб боришига қўйилган тўсиқлар аниқ кўриниб турибди: булар чегара тўсиқлари, ҳарбий блокадалар ва ўнлаб йиллар давомида мустамлака мандатлари остида сиёсат юритиб келаётган малай режимлардир. Бу режимлар инглиз Сайкс ва француз Пико томонидан 1916-йил 16-майда чизилган чегараларни муқаддаслаб, ҳимоя қилиб келишмоқда. Бу ишда биринчи навбатда чегараларни назорат қилиб турган ҳукмдорлар ва ҳарбийлар масъул бўлиб, улар оч ва муҳтожларга озиқ-овқат, дори-дармон ва асосий эҳтиёжларни етказиб беришга мажбурдирлар. Шунингдек ахлоқий масъулият ушбу қамалларни уюштираётган кишиларнинг оилаларининг зиммасига ҳам тушади. Бу зулмга қараб турган Ислом оламидаги ва бутун дунёдаги жамиятлар ҳам бундан жавобгардир.
Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
قَالَ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا أَنزِلْ عَلَيْنَا مَائِدَةً مِّنَ السَّمَاءِ تَكُونُ لَنَا عِيداً لِّأَوَّلِنَا وَآخِرِنَا وَآيَةً مِّنكَ وَارْزُقْنَا وَأَنتَ خَيْرُ الرَّازِقِينَ * قَالَ اللَّهُ إِنِّي مُنَزِّلُهَا عَلَيْكُمْ فَمَن يَكْفُرْ بَعْدُ مِنكُمْ فَإِنِّي أُعَذِّبُهُ عَذَاباً لَّا أُعَذِّبُهُ أَحَداً مِّنَ الْعَالَمِينَ
“(Шунда)Ийсо бинни Марям: «Эй Тангрим, Парвардигор, бизга осмондан бир дастурхон нозил қилгинки, у аввалу охиримиз учун байрам ва Сенинг оят-мўъжизанг бўлиб қолгай. Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қилгил. Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан», деганида, Аллоҳ айтди: «Мен уни сизларга туширгувчиман. Аммо шундан кейин сизлардан кимда-ким кофир бўлса, уни шундай азобга гирифтор қиламанки, бутун оламлардан бирон одамни ундай азобламагайман”.(Моида 114-115).
Исо алайҳиссаломнинг Ҳаворийлари оғир бир пайтда илоҳий ёрдам сўраб дуо қилишди. Худди шундай, бугун ҳам Ислом Уммати Ғазо аҳлининг нажоти учун дуо қилмоқда. Бироқ, дуо албатта ҳаракат билан бирга бўлиши керак. Ҳақиқий нажот фақат дуо қилиб ўтиришда эмас, балки қамалга қарши туриб, бу малай режимларни ағдаришдадир.
Биродарлари ўлимга дучор бўлаётган бир пайтда қаршилик қилишга қодир бўла туриб, ҳаракат қилмаган киши ўзини Аллоҳнинг раҳм-шафқатига лойиқман, деб ўйламасин. Қиёмат куни шаҳидлик ваъда қилинганлар ўзгартиришга қодир бўла туриб, аммо дангасалик қилганларни очиқчасига қоралайдилар. Очларни таомлантириш, бошпана бериш, мазлумларни ҳимоя қилиш – бу истак-хоҳишга қараб қилинадиган иш эмас. Балки бу инсониятни қадрлайман дея даъво қиладиган ҳар бир виждон соҳибининг бурчидир. Айниқса, бу ҳокимият ва кучга эга бўлган ҳукмдорлар зиммасига тушадиган бурчдир.