Ғазода халқаро кучлар ташкил этиладими?

Ғазода халқаро кучлар ташкил этиладими?
АҚШ Ғазода халқаро хавфсизлик кучларни ташкил этиш бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашига таклиф киритди. Америка расмийлари камида 2027 йил охиригача Ғазода ташқи назорат ўрнатишни кўзда тутувчи резолюция лойиҳасини Хавфсизлик Кенгашига тақдим этди. Ушбу ташаббусга кўра Ғазода барқарорликни таъминлаш учун халқаро кучлар ташкил этилади. (Исроил) эса, ўз кучларини ҳудуддан олиб чиқиб кетади ва Фаластин маъмурияти ҳудудни ўз назоратига олиб, ислоҳотларни амалга оширади.
Лойиҳа яқин кунларда муҳокамага қўйилади. Лойиҳа бўйича овоз бериш эса яқин ҳафталар ичида уюштирилиши айтилмоқда. Тахминларга кўра, Мазкур лойиҳа раҳбарлигини Трамп бошчилигидаги “Ғазо бўйича тинчлик кенгаши” ўз зиммасига олади. АҚШ расмийларидан бирининг айтишича, бу кучлар “тинчликни сақловчи кучлар эмас, балки мажбурловчи кучлар” бўлади. Ушбу лойиҳани амалга оширишга қўшилиш бўйича Индонезия, Озарбайжон, Миср ва Туркия ўз таклифларини тақдим этишди.
БУРАНА: кўриниб турибдики, Ғазо келажагининг режаси кофирлар томонидан ишлаб чиқилмоқда. Ушбу режага кўра, Ғазо (Исроил)га ҳеч қандай таҳдид туғдирмаслиги керак. Шунинг учун, у ерда АҚШ ва (Исроил) учун Ҳамас каби қуролли ҳаракатларнинг мавжудлиги мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган масаладир. Шу боис, ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнида Ғазодаги қуролли кучлар билан ушбу халқаро кучлар ўртасида тўқнашув юзага келиши мумкин. Чунки, Америка расмийси айтганидек, бу халқаро кучлар “тинчликни сақловчи кучлар эмас, балки мажбурловчи кучлар” бўлади ва бу лойиҳани куч билан амалга оширади, лойиҳага қарши бўлганлар мажбурланади, керак бўлса, йўқ қилинади. Бу кучлар юқорида тилга олинган мусулмон ўлкалардан келган аскарлардан тузилиш эҳтимоли кўпроқ. Демак, кофирлар ўз режаларини мусулмонлар ёрдамида амалга оширишни кўзламоқда. Ачинарлиси шуки, бу ҳолда Мусулмонлар Ғарбнинг қамчисига айланиб, ўз биродарларига зулм қилишлари мумкин.




