Ғарбнинг Фаластин давлатини тан олиши

Ғарбнинг Фаластин давлатини тан олиши
Янгиликлар:
Британия, Австралия ва Канада якшанба куни Фаластин давлатини расман тан олди. Португалия ҳам, душанба куни тан олишини мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Британия Бош вазири Х платформасида шундай деди: “Бугун биз Фаластин давлатини тан олиб, фаластинликлар ва яҳудийлар ўртасида тинчлик ўрнатиш умидини жонлантирамиз… Бугун биз Фаластин давлатини тан олган 150дан ортиқ давлатлар сафига қўшиламиз”. (Ал Жазеера Нет)
Изоҳ:
Исломий ўлкаларидаги ахборот воситалари бу хабарни Фаластин заминининг ғалабаси ва озодлиги сифатида талқин қилишга ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳақиқат бундан ўзгача: бу бор-йўғи мусулмонларнинг кўзини шамғалатиб, уларни янгидан ухлатадиган зарарли воситадир. Мусулмонлар ёки фаластинликлар бундай “тан олиш”дан нимага эришади? Бу давлатлар, Британия бошчилигида, Фаластинни озод қилиш учун қўшин юборадими? Муборак заминимизда яҳудийлар давлатини барпо этган ва уни қўллаб-қувватлаган давлат Британиянинг ўзи эмасми?
Дарҳақиқат, бу давлатлар – айниқса, Британия – Умматнинг бошига тушган мусибатларнинг манбаидир. Чунки у Фаластинни яҳудийларга топширди. Халифалик давлатини қулатгач, бу вужудни ҳимоя қилди, уни барча куч-қудрат билан таъминлаб, заҳарли ҳанжар каби Уммат юрагига санчиб қўйди ва уни ҳимоя қилиш учун мустамлакачилар томонидан тарбияланган, ва қўллаб-қувватланган режимларни унинг атрофида ўрнаштиртиб қўйди. Натижада улар яҳудий вужудининг “ишончли қўриқчилари”га айланишди.
Эсда тутиш лозим бўлган асосий нуқталар:
Аллоҳ Таоло айтади:
كَيْفَ وَإِن يَظْهَرُوا عَلَيْكُمْ لَا يَرْقُبُوا فِيكُمْ إِلّاً وَلَا ذِمَّةً يُرْضُونَكُم بِأَفْوَاهِهِمْ وَتَأْبَى قُلُوبُهُمْ وَأَكْثَرُهُمْ فَاسِقُونَ
“(Улар учун) қандай (аҳд-паймон) бўлсин? Ҳолбуки, улар агар устингизда ғолиб бўлсалар, сизларнинг хусусингизда на аҳдга ва на бурчга боқадилар. Оғизларида сизларни рози қилишади-ю, кўнгиллари (аҳдга вафо қилишга) ибо-ор қилади. Уларнинг кўплари итоатсиздир”. (Тавба: 8)
Демак, бу кофир давлатлар мусулмонларга ҳеч қандай яхшилик олиб келмайди, ёмонликдан ҳам ҳимоя қилмайди. Уларнинг жиноятларига тарихнинг ўзи гувоҳ. Бугунги кунда уларнинг қўлларидан Умматнинг қони томиб турибди.
Бу “тан олиш”лар биз учун ҳеч қандай яхшилик келтирмайди, аксинча, жиноятчи режим бу имкониятдан фойдаланиб, бутун Фаластин бўйлаб ўз ҳукмронлигини кенгайтиряпти. Буни Нетаняҳу ва бошқа жиноятчи етакчилар очиқ айтмоқда. Бу вужуд Фаластиннинг ҳақиқий ҳимоячиси бўлган Халифалик давлати қулатилгандан сўнг Муборак заминга қадам босишга муваффақ бўлди. Халифалардан бири: “Агар Халифалик қуласа, Фаластин ҳам зое кетади ва ҳақсиз зулмлар остида қолади”, деган эди.
Эй Исломий ўлкалардаги ҳарбийлар! Аллоҳ сизлардан фақат ёлвориб дуо қилишингизни қабул қилмайди. Муаммонинг калити сизнинг қўлингизда. Аллоҳ сиздан: “Исломни ҳимоя қилдингизми? Фаластинни озод қилдингизми? Ёки омонатга хиёнат қилиб, қўлингиздаги қуролни Ғарб мустамлакачиларининг малайи бўлган ҳукмдорларингизни ҳимоя қилиш учун кўтардингизми?, деб сўрайди.
Ниҳоят айтар сўзимиз, Фаластин масаласи Ғарб қарорлари ва “тан олиш”лари билан ҳал бўлмайди. Уммат аскарлари мухлис етакчиларга эргашиб, Рошид Халифалик давлатини тиклагандагина бу масала ҳал бўлади. Шунда улар яҳудийларни ва уларнинг тарафдорларини йўқ қилиб, Умматга озодлиги ва муқаддас ерларини қайтариб олиб беради.
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиоси