Матбуот баёноти

Халил шаҳри маркази ва Иброҳимий масжиди Масжидул Ақсода қўлланилган айни сценарий асосида яҳудийлаштирилмоқда

Матбуот баёноти

Халил шаҳри маркази ва Иброҳимий масжиди Масжидул Ақсода қўлланилган айни сценарий асосида яҳудийлаштирилмоқда

Яҳудий вужуди Иброҳимий масжидини бошқариш ваколатларини Халил муниципалитетидан «Кирят-Арба»даги яҳудий диний кенгаши тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди ҳамда муниципалитет томонидан билдирилган эътирозни рад этди. Шу билан бир қаторда, масжиднинг ички ҳовлисини умумий жамоат майдонига айлантириш ҳақидаги қарор ҳам тасдиқланди. Мазкур чораларга Халил шаҳрида уй-жойларни сотиб олиш билан шуғулланувчи яҳудий жамиятларининг фаол ҳаракатлари ҳам қўшимча бўлди. Натижада, Халил шаҳрининг маркази ва унинг юраги саналмиш Иброҳимий масжиди ҳам бутун Ислом Уммати ва жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида – Пайғамбаримиз ﷺнинг Исро маскани бўлмиш Масжидул Ақсо ва унинг атрофидаги ҳудудлар қандай яҳудийлаштирилган бўлса, худди шу сценарий асосида – яҳудийлаштирилмоқда.

Яҳудийларнинг Иброҳимий масжиди устидан назорат ўрнатиши Осло келишувларидан кейинги даврга, хусусан, 1994 йилда айни шу масжидда ўзлари содир этган машъум қирғин ҳодисасига бориб тақалади. Мазкур ҳодисадан сўнг, яҳудий вужуди томонидан тузилган «Шамгар» комиссияси масжидни унинг қонуний эгалари бўлмиш мусулмонлар билан босқинчи яҳудийлар ўртасида тақсимлаб, учдан бир қисмини мусулмонларга, учдан икки қисмини эса яҳудийларга ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу эса уларнинг масжидда содир этган қирғинлари учун тақдим этилган ўзига хос «мукофот» эди. Кейинчалик, 1997 йилда Фаластин Озодлик Ташкилоти сиёсий майдонга чиқиб, хиёнаткорона Осло келишувининг мантиқий давоми саналган «Халил протоколи»ни тасдиқлади. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Халил шаҳри H1 ва H2 секторларига бўлиб ташланди. Бу қарор, ўз навбатида, яҳудийларнинг Халил шаҳри жанубий қисми ҳамда «Эски шаҳар», жумладан, Иброҳимий масжиди устидан тўлиқ ҳукмронлик ўрнатишига йўл очиб берди.

Ажабланарлиси шундаки, Халил шаҳри маркази ва Иброҳимий масжиди устидан ҳукмронликни босқинчилар қўлига топширган машъум «Халил протоколи»га қарши қатъий позиция билдириш ўрнига, мазкур масала бутунлай эътибордан четда қолдирилмоқда. Аксинча, адолат умидида босқинчи судларига шикоятлар йўллаш, шу билан бирга жиноятчи вужуднинг барча қилмишларига кўз юмиб, фақат қуруқ «хавотир» билдирадиган БМТга юзланиш билан чекланилмоқда. Натижада эса, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазо устидан Америка васийлигини мустаҳкамлаш ва яҳудийларга истаган жиноятларини содир этишлари учун мутлақ ваколат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ҳақиқатан ҳам, айрим томонлар ва ташкилотларнинг жаллоднинг ўзига юзланиб, ундан адолат кутишлари, масжид ва муқаддас даргоҳларимизни қайтариб беришни талаб этишлари, бироқ Осло келишуви, кейин эса «Халил протоколи»ни имзолаган кимсаларнинг юзига тик боқиб, “Ислом ва мусулмонлар заминига нисбатан қилинган хиёнаткорона келишувлардан келиб чиққан барча фалокатларнинг асл сабабчиси айнан сизларсиз”, деб очиқ ва қатъий айта олмасликлари ўта таажжубли ҳолдир. Ҳолбуки, ҳеч бўлмаганда “Осло” деб ном олган гуноҳи кабирани рад этиш ҳамда шу битим ортидан пайдо бўлган ва унинг асосига қурилган муборак Фаластин заминининг аксарият қисмидан воз кечишдан иборат барча хатолардан юз ўгирилганини расман эълон қилиш шарт эди. Гарчи бу қадам Фаластин ерларидан воз кечиш ва мусулмонларнинг муқаддас даргоҳларини зое қилишдек оғир жиноятини бартараф этмаса-да, амалга оширилиши керак бўлган энг кам даражадаги иш эди. Чунки босқинчи томон мазкур келишувлардан фақат ўзини қонунийлаштириш воситаси сифатида фойдаланиб келмоқда. Қачонки ушбу битимлар унинг режаларига зид келиб қолса, уларни оёқ ости қилиб, поймол этмоқда.

Эй мусулмонлар! Дарҳақиқат, Иброҳимий масжиди бугун яҳудийлар ўзларининг ботил маросимларини ўтказадиган синагогага айланиб қолди. Бу тажовузкор чора-тадбирларга қарши туриш фақатгина мусулмонларни у ерда намоз ўқишга чақириш билан бўлмайди. Балки бу – маъмурият томонидан содир этилган жиноятларни, энг аввало, «Осло» жиноятини қоралаш ҳамда мазкур келишув ва ундан келиб чиққан барча оқибатларни бекор қилишни талаб этиш билан бўлади. Токи, биз Фаластин масаласини ўзининг асли ва илк нуқтасига қайтарайлик. Унинг асли ва илк нуқтаси қуйидагича: «Фаластин босиб олинган исломий замин бўлиб, яҳудий вужуди ушбу тупроқда ҳеч қандай қонуний мақомга эга эмас. Шунингдек, Ислом Уммати учун ўз муқаддасотларини ҳимоя қилиш шаръий жиҳатдан вожиб ҳисобланади! Иброҳимий масжиди ҳам – худди Масжидул Ақсо сингари – исломий муқаддасотлар жумласига киради. У шунчаки «Фаластин мероси» эмас, балки барча махлуқотлар саййиди Муҳаммад ﷺ Умматининг меросидир. Ушбу масаланинг ҳақиқий эгаси ҳам айнан шу Умматдир. Шу боис, хитобнинг тўғри йўналиши – яҳудий вужудининг судларига ёки ҳатто ушбу вужудга асос солиб, бир аср мобайнида унинг жиноятларини хаспўшлаб келган халқаро томонларга эмас, балки ўз шаръий вазифасини адо этиши учун айнан Ислом Умматининг ўзига қаратилмоғи лозим».

Фаластин масаласини Ислом аҳкомлари доирасидан ташқарида ёки мусулмонлардан ўзга кучлар қўли билан ҳал этиш ҳақидаги ҳар қандай қараш, моҳиятан, бу масалани барбод қилиш ва босқинчини қонунийлаштиришдан ўзга нарса эмас. Бу – ўз соҳибига хиёнат тамғасини босадиган, уни абадий иснодга, дунё ва охират шармандалигига маҳкум этадиган очиқ-ойдин йўқотишдир. Яҳудийлар томонидан амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар ва жиноятларга келсак, агар Ислом Уммати ва унинг армиялари Масжидул Ақсо, Иброҳимий масжиди ҳамда муборак заминнинг қолган қисмларидан иборат ўз муқаддасотлари олдидаги бурчини ўз вақтида адо этганида, шунингдек, ўз аҳлининг қони ва номусини ҳимоя қилишда сусткашликка йўл қўймаганида эди – ҳатто бутун дунё яҳудийларнинг бу қилмишларини маъқуллаган тақдирда ҳам – мазкур чора-тадбирлар асло воқеликка айланмас ва ҳеч қандай таъсир кучига эга бўлмас эди! Бироқ, Аллоҳнинг изни ила, бу кечикиш узоққа чўзилмайди. Эҳтимол, Ислом Уммати айни дамда Фаластин сари халоскорлик юришини бошлаш учун ҳозирлик кўраётгандир. Зеро, яҳудийларнинг замин ва халққа нисбатан тобора авж олаётган туғёни Умматнинг ғайрати ва шижоатини янада оширмоқда. Шубҳасиз, Умматнинг хоинларга ва уни ёрдамсиз ташлаб қўйган кимсаларга қарши қўзғолонига – Аллоҳнинг изни ила – оз фурсат қолди. Ушбу қўзғолон босқинчи вужудни ҳам, унинг зулм асоратларини ҳам таг-туги билан йўқ қилади, масжидлар ва диёрларни унинг ифлослигидан тозалайди ҳамда Уммат сафини Аллоҳга, Унинг Росулига ﷺ ва муборак Фаластин заминига хиёнат қилган кимсаларнинг иллатларидан бутунлай поклайди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَٰجِدَ ٱللَّهِ أَن يُذۡكَرَ فِيهَا ٱسۡمُهُۥ وَسَعَىٰ فِي خَرَابِهَآۚ أُوْلَٰٓئِكَ مَا كَانَ لَهُمۡ أَن يَدۡخُلُوهَآ إِلَّا خَآئِفِينَۚ لَهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَا خِزۡيٞ وَلَهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٞ

«Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? Ахир бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларида кириш жоиз эди-ку. Улар учун бу дунёда расволик, охиратда эса буюк азоб бордир»  [Бақара: 114]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button