Хабар ва изоҳ

Шара ҳукумати Америкага итоат қилишда чегара билмаяпти

Шара ҳукумати Америкага итоат қилишда чегара билмаяпти

Хабар:

АҚШ президенти Доналд Трамп Сурия етакчиси Аҳмад Шарага ўз қўли билан мактуб ёзиб, унга ўз дастаги ва Американинг ёрдамини ваъда қилди. Мактуб Трампга яқинлиги билан танилган халқаро тадбиркор Том Баррак орқали Дамашққа етказилди. Мактубга Трамп ва Шаранинг Оқ уйдаги учрашуви фотосурати ҳам илова қилинди. Сурат устига Трамп ўз қўли билан қуйидаги сўзларни ёзиб қўйган эди: «Аҳмад, сен буюк етакчи бўласан, Америка сенга ёрдам беради!» (Агентликлар, 2025 йил 3 декабрь).

Изоҳ:

Американинг Анқарадаги элчиси ва Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак деярли ўз ишини бошганидан буён бутун кунларини Дамашқда ўтказмоқда. 2025 йил май ойида Дамашқда АҚШ элчихонаси қайта очилганидан бери Вашингтон ва Дамашқ ўртасида доимий равишда учрашувлар ва тўсиқсиз координациялар давом этмоқда. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбаридан тортиб, турли ҳарбий етакчиларгача ҳамда юқори мартабали дипломатлардан тортиб нефт ва инвестиция компанияларининг вакилларигача – барча мустамлакачи фигуралар Том Баракнинг кўрсатмаси билан Сурияни Американинг ёвуз режаларига тўлиқ бўйсундириш учун Дамашқда изғиб юрибди. Ҳар бир сафар ва ҳар бир учрашув Шара ҳукуматининг Америкага тобелигини кучайтириб, Суриянинг муборак инқилобини сотган хиёнатнинг янги-янги жиҳатларини намоён қилмоқда.

Такббур Трампнинг Аҳмад Шарага, номини зикр қилиб мактуб ёзиши ҳамда мактубда миннатдорчилик билдириб, уни мақташи билан бирга очиқчасига камситиши мана шу кўр-кўрона итоаткорликнинг натижасидир. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу мактуб Аҳмад Шаранинг Оқ уйга ташрифидан кейин юборилди. Мактубга учрашув давомида олинган фотосурат ҳам илова қилинди. Ўша учрашувдан сўнг Дамашқ ҳукумати Исломий Давлат номи билан танилган ташкилотга қарши тузилган иттифоққа қўшилиш каби жуда оғир вазифани бажаришга рози бўлди. Бу иттифоқ, аслида, Ислом ва Исломий бошқарувга қарши кураш учун тузилган салибчилар коалицияси ҳисобланади.

Бу ҳамкорликнинг дастлабки натижалари шаръий ва сиёсий жиҳатдан ҳеч қандай оқлаб бўлмайдиган жиноятлар бўлиб, шубҳасиз Исломни ўз ҳаётларининг асоси ва бошқарув усули сифатида қабул қилганларни бирма бир нишонга олиш ҳисобланади. Улар суриялик бўладими ёки ташқаридан келган муҳожирлар бўладими, фарқи йўқ. Аслида, бундай амалиётлар бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Бу хорликни кўриб жим турганлар ва ундан кейин содир бўладиган фалокатларни эътиборсиз қолдирганлар, албатта, жавоб беради! Бу хиёнатнинг кўлами шунчалик катта бўлдики, Дамашқ ҳукумати томонидан расман қабул қилинган ушбу «ҳамкорлик»ни амалга ошириш учун Америка иккита асосий ишни бажаришгача борди: биринчиси 2012 йилдаги ижро механизми бўлса, иккинчиси 2014 йилда «ўқитиш ва жиҳозлаш» лойиҳасидир. Бироқ, Озод Сурия Армияси ва бошқа мухолиф гуруҳлар мусулмонларга қарши курашишдан бош тортиб, ҳамкорлик қилишга рози бўлмади, натижада лойиҳа барбод бўлди. Ўша пайтда Сурия инқилоби Аллоҳга тўлиқ таваккул ва Ислом тамойилларига қатъий содиқлик билан олдинга силжиётган эди. Аммо Туркия, Саудия Арабистони ва Қатар каби давлатлар инқилобни Идлибга сиқиштириб, уни ўз назоратлари остига олишди.

Энди Том Баракнинг Аҳмад Шарага етказган мактубига тўхталсак: Атиги битта жумла ва битта расмдан иборат бўлган ушбу мактубда, уни тушуна оладиган ҳар бир киши учун минглаб хабарлар мавжуддир. Биринчи бўлиб хаёлга келадиган нарса, ҳаё иймоннинг бир қисми эканлигидир. Ҳаёсини йўқотган одам хоҳлаганини қилиб, хоҳлаганини қилмаслиги мумкин. Иккинчиси, агар Америка Аҳмад Шарага шунча маблағ сарфлаётган бўлса, Шом еридаги шаҳидлар қонларининг беҳуда кетиши яна қачонгача давом этади? Трамп Аҳмад Шарага юклаган янги вазифалар жануби-ғарбий Сурияни яҳудий вужудининг назоратига топшириш, Иброҳим келишувларига қўшилиш, Дамашқда Америка ҳарбий базаларини ташкил этиш ва Америка компаниялари билан Суриянинг ғарбий қирғоғида нефт қазиб олиш бўйича бир қатор муҳим келишувларни амалга оширишни ўз ичига олади. Ушбу келишувлар келажакда келтириб чиқарадиган хавфлар олдида, Трампнинг «Цезар қонуни» бўйича Сурияга қарши иқтисодий санкцияларни бекор қилиши арзимас нарса бўлиб қолади.

Энди жавобгарларни муҳосаба қилганимиздан сўнг, ҳақиқий саволга ўтсак: 8 декабрь куни Таҳрир майдонининг биринчи йиллигидан кейин Сурияда нима қолди? Ерга кўмилган инқилоб, йўқотилган ор-номус, кучли, аммо бугунги кунда кишанланган ва хўрланган Уммат қолди! Бунчалар қурбонликлар нима учун берилди? Кофир мустамлакачи Америка ваъда қилаётган «барқарорлик» ва «ривожланиш» учунми? Ёки Умматнинг бирлиги ва ор-номусининг қалқони бўлган Халифаликдан воз кечиб, бўлинган ва вайрон бўлган давлат билан қаноатланиши учунми? Ё бўлмаса, Ғазони вайрон қилиш эвазига яҳудий вужуди билан «позицияни тўғрилаш» ва «нормаллаштириш» учунми? Ёхуд бу қора буқа бироз кўпроқ яшаши учун сариқ буқадан воз кечиш учунми?

Исломдан бошқа манбалардан ҳокимият, шараф ва иззат-ҳурмат излаганларнинг бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳорликка дучор бўлганликлари ҳақида эски ва янги тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Аҳмад Шара буни англаб етиб, Сурия инқилобининг асосларига қайтадими? У ўзини битта фракциянинг етакчиси эмас, балки бутун Сурия халқи учун масъул шахс эканлигини англайдими? У мулоҳаза юритиб, ҳаракатга қайтадими ва инқилоб бир фикрат эканлигини, у ҳеч қачон тугамаслигини, ҳақиқий кураш ҳокимият тепасига келганидан кейин бошланишини ва Аллоҳга таваккал билан ҳаракат қилиш қаршисида ҳеч қандай тўсиқ бардош бера олмаслигини эълон қиладими? Ёки у Америка ва яҳудийлар ҳукмронлиги остида, дунёвий давлат тўрида, маҳбуслар орасида асир бўлиб, Сурия халқининг юки остида қолиб, Ғазо халқи ва бутун Умматнинг зулм остида эзилаётганини кўриб туриб, хор ҳаёт кечиришни танлайдими?!

Аллоҳ Таоло айтади:

“Аллоҳдан ўзга «дўстлар»ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар)”. (29:41)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими радиоси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button