Шариатга асосланган сиёсат мажбуран ўрнатилган чегараларни ёпишни эмас, балки уларни йўқ қилишни тақозо қилади!

Матбуот баёноти
Шариатга асосланган сиёсат мажбуран ўрнатилган чегараларни ёпишни эмас, балки уларни йўқ қилишни тақозо қилади!
Октябр ойи ўрталаридан буён чегара ҳудудларида кузатилган шиддатли тўқнашувлар, Покистоннинг Афғонистон ички ҳудудларига йўллаган ҳаво зарбалари ҳамда афғон кучларининг жавоб зарбалари ортидан Дюранд чизиғи бўйлаб жойлашган асосий ўтиш нуқталари (чегара пунктлари) ҳануз ёпиқ қолмоқда. Бу эса икки томонлама савдо-сотиқнинг мутлақ тўхташига, қариндош-уруғлар ўртасидаги борди-келди узилишига, шунингдек, даволаниш учун сафар қилиш имконияти йўққа чиқишига сабаб бўлди. Натижада чегаранинг ҳар икки томонидаги мусулмон аҳоли ойига юзлаб миллион долларга тенг улкан иқтисодий зарарга юз тутди.
Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими, чегараларни қарийб уч ярим ойдан бери ёпиқ сақлаб келаётган ва натижада ҳар икки томондаги мусулмонларга катта моддий зарар ҳамда турли талафотлар етказган ҳар икки давлат сиёсатини кескин қоралаймиз. Шуни алоҳида таъкидлаймизки, мазкур сиёсат исломий қийматлар ва шаръий ҳукмларга очиқдан-очиқ зиддир. Бундан ташқари, у бўлинишни янада чуқурлаштириб, мусулмон биродарларимиз ўртасида салбий кайфият ва ҳис-туйғулар аланга олишига сабаб бўлди.
Покистон ҳукумати «Покистон Толибони» ҳаракатининг Афғонистон ҳудудидан туриб ҳужумлар уюштираётганини даъво қилиб, унга қарши Афғонистондан ишончли ва амалий хавфсизлик кафолатларини олиш учун чегарани ёпди. Бироқ Покистон ҳукмдорларининг бу қарори ортидаги асосий омиллар қуйидагилардан иборат:
Биринчидан: Покистон армиясидаги муайян офицерлар доираси ўз хўжайини бўлмиш Америкага хизмат қилиш ва шу орқали мамлакат ичидаги сиёсий нуфузини сақлаб қолиш иштиёқида Американинг минтақадаги сиёсатини амалга оширишга уринмоқда. Ушбу сиёсат «терроризмга қарши кураш» шиори остида тарғиб қилинса-да, амалда унинг энг оғир бадалини Покистон мусулмонлари (айниқса қабилалар яшайдиган ҳудудлар аҳолиси) ҳамда Афғонистон мусулмонлари тўламоқда. Аслида, Покистон армияси раҳбарияти Американинг хавфсизлик лойиҳаларида «пиёда аскар» вазифасини зиммасига олган бўлиб, унинг минтақадаги буйруқларини ижро этмоқда. Шу билан бирга, Покистоннинг ҳарбий ва сиёсий раҳбарияти Аллоҳ, Унинг Росули ﷺ ва мўминлар билан байъатлашиш ўрнига, замона фиръавнлари билан байъатлашишни танлади. Бугун исломий юртлардаги энг йирик армия ҳисобланган Покистон армияси мазлум Ғазо аҳлини ҳимоя қилиш ўрнига, Ғазо мужоҳидларини қуролсизлантириш ҳамда Америка ва яҳудий вужудига хизмат қилиш учун тузилган «Ғазо тинчлик кенгаши»га қўшилди.
Иккинчидан: Ички майдонда армия раҳбарияти таркибидаги муайян доира «Афғонистондан келаётган хавфсизлик таҳдиди» мавзусини атайин олға суриш орқали Покистон жамоатчилиги олдида ўзининг қаттиққўл ҳарбий-ҳавфсизлик сиёсатларини оқлашга, шу билан бирга ҳокимиятни ҳарбий муассасалар қўлида янада мустаҳкам жамлашга уринмоқда. Афғонистон ва Ҳиндистон билан такрорланиб турадиган келишмовчиликлар ҳамда кескинликлар соясида Осим Мунир ўз нуфузини кенгайтиришга, армия ички ҳокимиятини эса мисли кўрилмаган даражада марказлаштиришга эришди. Бу ҳолат сиёсий доираларда «жимжит тўнтариш» сифатида баҳоланди. Шунингдек, Покистон армияси раҳбарияти Афғонистонга қарши иғволи баёнотлар бериш орқали муаммони ҳал қилишни эмас, балки уни бошқаришни кўзламоқда. Чунки улар ўз манфаатини айнан шу инқирознинг давом этиши ва тобора кучайиб боришида кўрмоқда.
Бошқа томондан, Афғонистон ҳукмдорлари Американинг минтақадаги сиёсатига нисбатан реал ва стратегик тушунчани шакллантириш ўрнига, ғайрисиёсий йўллар ва чора-тадбирларга мурожаат қилдилар. Улар бир томондан Покистонга қарши миллатчилик туйғуларини қўзғатиш ва кучайтиришга уринсалар, бошқа томондан, Афғонистон ташқи сиёсатида Ҳиндистон билан тезкор яқинлашув сари қадам ташламоқдалар. Бунда эса хавфсизлик ва сиёсий оқибатларни етарлича баҳоламасдан, шунингдек, Ҳиндистоннинг мусулмонларга нисбатан олиб бораётган адоватини Ислом шариати мезонлари нуқтаи назаридан ҳисобга олмасдан ҳаракат қилмоқдалар. Оқибатда Афғонистон ҳукмдорлари шаръий сиёсат доирасида аниқ позиция эгаллаш ва мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш ўрнига, фойдаси Америка ва Ҳиндистонга тегадиган, зарари эса минтақа мусулмонлари зиммасига тушадиган рақобат майдонига кириб қолдилар. Ваҳоланки, мусулмон давлат арбоби сиёсий масалаларга миллий манфаат мезони билан эмас, балки исломий ақида нуқтаи назаридан ёндашади.
Ислом шариатига асосланган сиёсат чегараларни ёпишни эмас, балки Британиянинг Ҳиндистондаги мустамлакачилик бошқарувидан қолган мероси ва минтақадаги бўлиниш манбаи бўлган манфур Дюранд чизиғини йўқ қилишни тақозо этади. Афғонистон ва Покистонда ҳокимият эгалари орасидаги, Ислом ва унинг аҳкомларини ўз амаллари учун мезон деб биладиган холис инсонларга мурожаатимиз шуки, кескинликларнинг давом этишига йўл қўйманг, балки рошид Халифаликни барпо этиш сари амалий қадам ташланг! Шунда Жанубий Осиё, Афғонистон ва Марказий Осиё жиҳод ва динни ғолиб қилиш орқали Халифаликнинг қалбига, Уммат бирлиги ва азизлигининг марказига айланади.
وَأَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَلَا تَنَٰزَعُواْ فَتَفۡشَلُواْ وَتَذۡهَبَ رِيحُكُمۡۖ وَٱصۡبِرُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلصَّٰبِرِينَ
«Аллоҳ ва Росулига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур, сабр-тоқат қилин, Аллоҳ албатта собирлар билан биргадир» [Анфол 46]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими




