Матбуот баёноти

Шаҳбоз Шарифнинг тоғутий «Тинчлик кенгаши»га чақирилиши

Матбуот баёноти

Шаҳбоз Шарифнинг тоғутий «Тинчлик кенгаши»га чақирилиши

Наҳотки ҳукмдорлар хорликнинг барча чегараларидан ўтишга қарор қилган бўлса?! Покистон қуролли кучлари сафларида ёки сиёсатчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, уламолар, нуфуз эгалари орасида ушбу шармандали ишни тўхтатиб қоладиган бирорта ҳам холис инсон қолмадими?!

2026 йил 18 январ куни ташқи ишлар вазирлиги қисқа матбуот баёнотини эълон қилди. Унда айтилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Шаҳбоз Шарифни Ғазо бўйича таклиф этилган «Тинчлик кенгаши» деб аталган тузилмага қўшилишга чақирган. Бошқа хабарларга кўра, худди шундай таклиф Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига ҳам юборилган.

Ушбу кенгаш Дональд Трамп илгари сурган 20 банддан иборат режанинг бир қисми бўлиб, ундан муборак Ғазо заминини яҳудийлар босқинига ҳамда Американинг доимий назоратига бўйсундириш кўзланган. Бу сохта «тинчлик кенгаши»да замон фиръавни бўлмиш Трамп вето ҳуқуқига эга бўлади, унинг ижроий аппарати эса синчиклаб танлаб олинган салибчилар ва Ислом душманларидан ташкил топади. Жумладан, давлат котиби Марко Рубио, куёви Жаред Кушнер, махсус вакил Стив Уиткофф ҳамда қўллари Ироқ ва Афғонистон мусулмонларининг қонига ботган жаллод Тони Блэр.

Шундай қилиб, яҳудий вужуди Америка, Европа давлатлари ҳамда Исломга адовати бор мусулмонлар ҳукмдорларининг қўллаб-қувватлашига қарамай, жанг майдонларида эриша олмаган мақсадига эндиликда «замон фиръавни» бўлмиш Трампнинг дипломатик босимлари ва мусулмон ҳукмдорларининг очиқ хиёнати орқали эришмоқда. Американи рози қилишга уриниш эса дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат зиён келтиради. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

وَلَن تَرۡضَىٰ عَنكَ ٱلۡيَهُودُ وَلَا ٱلنَّصَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمۡ

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» [Бақара 120]

Бу — Покистоннинг Трампни рози қилишга асосланган таҳқирли ташқи сиёсатининг аянчли оқибатидир. Бу сиёсат туфайли Покистон бош вазири амалда Америка вице-президентининг хизматкорига айланиб қолди. Шу билан бирга, Ғазодаги қаршилик ҳаракатини қуролсизлантириш ва у ерда Америка ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида Покистоннинг мужоҳид қўшинларини америкалик генерал Жаспер Жефферс қўмондонлиги остида «ёлланма куч» сифатида юборишга қайта тайёргарлик кўрилмоқда.

Эй Покистон қуролли кучлари, эй Покистон уламолари, эй Покистондаги оммавий ахборот воситалари ва сиёсат намояндалари! «Тинчлик кенгаши»да иштирок этиш муборак Фаластин заминида сионистик ва салибчилар босқинини доимий мустаҳкамлашни ҳамда салиб юриши раҳнамолари ҳомийлиги остида мусулмонлар қони билан ўйнашишни англатади. Трампнинг бу кенгаши аслида тинчлик эмас, балки уруш ва босқинчилик кенгашидир. Ушбу кенгаш аъзоларидан бири — Трампнинг куёви Жаред Кушнер — 2024 йил 15 февралда Гарвард университетида сўзлаган нутқида «Фаластин давлати ғояси жуда ёмон фикр, чунки у терроризмни тақдирлаш бўлади», деб даъво қилган эди. Исломга қарши урушнинг асосий меъморларидан бири бўлган Тони Блэр эса 2025 йил 29 сентябрда «Президент Трамп Исроилнинг тўлиқ ва доимий хавфсизлигини таъминлайдиган журъатли ва ақлли режани тақдим этди», деб айтди. «Барқарорликни таъминлаш халқаро кучлари»нинг ҳарбий қўмондони, генерал-лейтенант Жаспер Жефферс эса ўзининг узоқ ва қонли ҳарбий фаолияти давомида Ироқ ва Афғонистондаги босқинчилик амалиётларида қатнашган. Покистон ёки Индонезиядан Ғазога юбориладиган ҳар қандай мусулмон қўшинлари айнан унинг қўмондонлиги остида бўлади. Ҳукмдорларимиз Покистон учун «дипломатик ғалаба» деб тарғиб қилаётган бу мустамлакачилик лойиҳасининг асл ҳақиқати мана шундан иборат. Қани энди бозорларда «ҳаё» деган мато бўлса-ю, сотиб олиб, бу ҳукмдорларга кийдирилса!

Эй Покистон қуролли кучлари, эй Покистон уламолари, эй Покистондаги оммавий ахборот воситалари ва сиёсат намояндалари! Бугунги ҳукмдорлар ва ҳарбий раҳбарлар икки йилдан зиёд вақт давомида Масжидул Ақсони озод қилиш учун қўшин юборишни рад этиб, муборак Фаластин заминига хиёнат қилиб келдилар. Энди эса улар мусулмон қўшинларини Трамп генерали қўмондонлиги остига ҳамда яҳудий вужуди ўз кучи билан эриша олмаган мақсадларни унга тақдим этишни кўзлаган сиёсий кенгаш назоратига топширишни режалаштирмоқда. Исро ва Меърож заминига нисбатан содир этилаётган ушбу навбатдаги хиёнат босқичига қарши овозингизни баланд кўтаринг! Бу хоин ҳукмдорларни зудлик билан тўхтатиб, уларни ҳокимиятдан улоқтиринг! Зеро, бу — Аллоҳга, Унинг Росули ﷺга ва мўминларга хиёнат, шунингдек, икки қибланинг биринчиси, икки ҳарамнинг учинчиси бўлмиш муборак Фаластин заминини арзон баҳога сотишдир.

Эй Покистон қуролли кучлари! Мусулмон қўшинлари зиммасидаги Фаластинни озод қилишдан иборат шаръий вазифа 1948 йилдан бери ўз кучида қолмоқда ва шу кунгача соқит бўлгани йўқ. Саксон йиллик тарих кетма-кет хиёнатлар билан, жумладан, Ғазодаги сўнгги хиёнат билан тўлиб-тошди. Шундай экан, муборак Фаластин заминига бирорта америкалик салибчи генерал қўмондонлиги остида асло қадам босманг! Балки мусулмонлар у билан ҳимояланадиган ва унинг ортида туриб жанг қиладиган рошид халифа байроғи остида ҳаракатга келинг! Зеро, Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилганлар:

«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button