Янгиликлар

Эрдоған (Исроил)нинг энергия хавфсизлигини қандай таъминламоқда?

Эрдоған (Исроил)нинг энергия хавфсизлигини қандай таъминламоқда?

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған босқинчи (Исроил) билан савдо алоқалари ва ҳамкорлик бутунлай тўхтатилганини бир неча бор таъкидлаб, бундай қадамни қўйган ягона давлат Туркия эканлигини айтиб келмоқда. Бироқ, воқелик бунинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрсатиб турибди.

“Kpler” таҳлилий компаниясининг маълумотларига кўра, 2025 йилда Озарбайжон нефтини Туркиянинг Жайҳон порти орқали (Исроил)га етказиб бериш аввалги йилга нисбатан 31%га ортиб, кунига 94 минг баррелга етган. Бу кўрсаткич, Эрдоған 2024 йил ноябрь ойида (Исроил) билан савдо алоқаларини тақиқлаганлигини расман эълон қилганидан кейин қайд этилган.

Бундан ташқари, Туркия ҳудудидан ўтадиган нефт (Исроил)нинг энергия эҳтиёжининг 46,4%ни таъминлаб келмоқда. Бу Туркиянинг (Исроил) энергетика тизимидаги асосий транзит нуқтаси эканлигини кўрсатади.

Таъминот схемаси ўзгаришсиз қолмоқда. Нефт Озарбайжондан Туркиянинг Жайҳон портига олиб келинади ва кейин танкерлар орқали (Исроил)нинг Ашкелон портига жўнатилади.

Демак, «алоқаларни уздик» деган баландпарвоз баёнотлар ортидан Туркия ҳамкорликни тўхтатмаганлиги, аксинча, (Исроил) иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга ресурс етказиб беришни кўпайтиргани аниқ кўриниб турибди. Эрдоғаннинг кескин баёнотлари билан унинг амалдаги ҳаракатлари ўртасидаги зиддият тобора аниқроқ кўриниб бормоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button