Хабар ва изоҳ

Эрондаги уруш Форс кўрфазида энг йирик иқтисодий инқирозга сабаб бўлиши мумкин

Эрондаги уруш Форс кўрфазида энг йирик иқтисодий инқирозга сабаб бўлиши мумкин

Эрондаги қуролли тўқнашувлар Форс кўрфази минтақасида 1990-йиллардаги урушдан буён кузатилган энг йирик иқтисодий бўҳронни келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас. Айниқса, Ҳурмуз бўғози ёпиқ қолгудек бўлса, бу инқироз янада чуқурлашади. Агар мазкур бўғоз икки ой давомида ёпиқ ҳолда қолса, Қатар ва Қувайтнинг ялпи ички маҳсулоти 14 фоизгача, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларининг ялпи ички маҳсулоти эса 3–5 фоизгача тушиб кетиши мумкин.

Изоҳ: АҚШ Форс кўрфазидаги ҳарбий базаларини «сизни Эрондан ҳимоя қиляпмиз» деган даъво билан жойлаштирган эди. У минтақа давлатларига хавфсизлик кафолати ва иқтисодий юксалишни ваъда қилганди. Бироқ бугунги воқелик бунинг аксини кўрсатмоқда. Қатар, Қувайт, Саудия Арабистони ва БАА каби мамлакатлар иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиши ва хавфсизлик муҳитининг ёмонлашишига дуч келмоқдалар. Ҳурмуз бўғозининг ёпиқ қолаётгани ва ҳарбий ҳаракатларнинг авж олиши минтақадаги тангликни кучайтириб, иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Минтақа тўлиқ АҚШ таъсири остида қолмоқда. Зеро, АҚШ базаларининг мавжудлигини босқинчилик таъсирини сақлаб қолиш қуроли сифатида баҳолаш мумкин. Бундан ташқари, АҚШ «бўлиб ташла, ҳукмронлик қил» стратегиясига таянган ҳолда, минтақа давлатларини бир-бири билан уриштириб қўйиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. НАТОдаги АҚШ вакили Мэттью Уитакернинг баёнотлари ҳам буни тасдиқлайди. Унинг таъкидлашича, Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ томонида туриб урушга киришлари мумкин.

Мазкур вазият шуни кўрсатадики, АҚШ базалари кутилганидек ҳимоя омили эмас, аксинча, беқарорлик ва ўзаро урушлар ўчоғига айланиб бормоқда.

Ҳорун Абдулҳақ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button