Мақолалар

Эроннинг ўтмишидан ибрат олиш зарур!

Эроннинг ўтмишидан ибрат олиш зарур!

Эрон ҳудуди рошид халифа Умар ибн Хаттоб даврида мусулмонлар тарафидан фатҳ қилинди. Бу Қодисия ва Наҳаванд каби ҳал қилувчи йирик жанглар орқали амалга оширилди. Форс тилида Эрон сўзи «орийлар юрти» деган маънони англатади. Бу ном ўша ҳудудда ўрнашиб қолган орий халқларга нисбатан айтилган. 1935 йилда Эрон шоҳи Ризо Паҳлавийнинг талаби билан юртга расман Эрон деб ном берилди.

Тарих давомида Эрон ҳудудида бир қатор давлатлар ташкил этилди:

  1. 1502 йилда Сафавийлар давлати вужудга келди. Исмоил Мирзо Сафавийлар давлатига асос солиб, шиа мазҳабини давлатнинг расмий мазҳаби деб эълон қилди. Бу мазҳаб Эрон халқига куч билан ўрнатилди. Эронни исломий фатҳдан бошлаб тутиниб келган сунний мазҳабидан шиа мазҳабига ўзгартирганлар мана шу Сафавийлар саналади. Сафавийлар билан Усмоний давлат ўртасида узоқ йиллар қатор урушлар бўлди. Ўз даврида, бу урушлар Ўрта Осиё, Синд ва Ҳиндистондаги исломий юртларнинг Усмоний давлатига қўшилишига тўсқинлик қилди. 1722 йил Сафавийлар ҳукмронлигига афғонистонлик бир қабила шайхи (Маҳмуд Хон) қўли билан барҳам берилди.
  2. 1795 йил Қажарлар давлати барпо бўлди. Қажарлар ҳукмронлиги даврида давлат ишларига руслар ва инглизлар аралашди ва Эрон Британия билан Россия нуфузи остидаги минтақага айланиб қолди. Оқибатда, Қажарлар Кавказни русларга топширишди, Британия босими остида Афғонистонга мустақиллик беришди, чет элликларга имтиёзлар берувчи қонун қабул қилиниб, юртнинг нефть ва қазилма бойликларидан фойдаланаётган инглизларга темир йўли ва транспорт йўллари қуришларига рухсат беришди. Қажарлар давлати Ризо Шоҳ Паҳлавийнинг Аҳмад Мирзо устидан инқилоб қилиши билан якун топди.
  3. 1925 йил Паҳлавийлар давлати барпо бўлди. Ризо Шоҳ Паҳлавий ушбу давлат тўнтаришини амалга оширгач, ўзини Эрон подшоҳи деб эълон қилди. Унинг ҳукмронлиги даврида Эрон мустамлакачилар ўртасидаги нуфуз талашиш минтақаси бўлиб қолди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Америка Россияга Эрон шимолидан чиқиб кетиши учун босим қилди. Америка билан Британия ўртасидаги нуфуз кураши 1979 йил Хумайний инқилобига қадар давом этди.
  4. Эрон Ислом Республикаси. Исломий инқилобдан ёки «1979 йилги Хумайний инқилоби»дан кейин барпо этилган ушбу бошқарувда Эрон мамлакати монархия бошқарувидан диний республика, яъни теократия бошқарувига кўчди. Исно ашарий шиа мазҳабига асосланган Эрон Ислом республикаси эълон қилинди ва бугунги кунгача Эрон мана шу ҳокимиятга бўйсуниб келмоқда. Шу ўринда, Хумайний инқилоби Эронда Англо-Америка кураши тарихида муҳим давр бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим. Эрон ва унинг режими бугунги ҳолатига келгунига қадар босиб ўтган сиёсий даврларнинг қисқача рўйхати мана шу.

Ҳумайний инқилобидан кейин Эрон Британия таъсиридан чиқиб, Америка таъсири остига ўтди. Эрон режими ўнлаб йиллар давомида Америка орбитасидан чиқмай ҳаракат қилиб келмоқда. Америка бу режимга энг муҳим сиёсий омиллардан бирини, яъни мусулмонларнинг бирлашишига тўсқинлик қилиш ва АҚШ минтақадаги таъсирини сақлаб қолиш вазифасини юклади. У буни бир неча муҳим усуллар билан амалга оширди:

  1. Америка минтақада мазҳаблараро (сунний-шиа) низо чиқариб, Эрон режимини шиалар томонининг етакчисига айлантириш ва бу низони кучайтириш устида ишлади. Ва ниҳоят, бу минтақада сиёсий, ҳарбий ва мазҳаблараро низоларни келтириб чиқаришга муваффақ бўлди. Масалан, Америка Ироқни босиб олишда фойдаланган қуроллар орасида энг муҳим омил мазҳабпарастлик омили бўлди. Бу билан Америка маълум даражада Ироқ устидан ҳукмронликни қўлга киритди.
  2. Америка Эрон режимини олабўжи қилиб кўрсатиб, ундан Исломий минтақаларнинг, хусусан Форс кўрфазининг хавфсизлиги учун таҳдид сифатида фойдаланди ва айни пайтда ўзини минтақанинг ҳимоячиси қилиб кўрсатди. Бу билан у минтақада ҳарбий базалар қуриб, ўз назоратини кучайтирди. Бундан кўзланган мақсад нефт конларини эгаллаш ва минтақадаги таъсирини сақлаб қолиш эди.

Американинг Эронга берган бу минтақавий марказий роли Эрон режимининг асл башарасини фош қилди. Буни минтақадаги ҳар бир масалада, Ироқ, Афғонистон, Яман, Сурия, Ливан ва бошқа мамлакатларда Эроннинг Америка билан биргаликда қадам ташлаётганида кўриш мумкин. Аслида, Ғарб манфаатларини амалга оширишдаги ролини Эрон режимининг ўзи ҳам тан олади. Масалан, кўплаб Эрон раҳбарлари Американинг Афғонистон ва Ироққа бостириб киришининг асосий имкониятни Эрон яратиб берганлиги ҳақида баёнотлар беришди. Яна бир мисол, Америка Ироққа бостириб кириш пайтида кутилмаганда Ироқ халқининг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Ўшанда у Эрондан унумли фойдаланди. Эрон у ердаги ўз мазҳаби тарафдорларига таъсир ўтказиб, босқинчиликка қарши курашни тўхтатиш, қаршилик ҳаракатига қарши туриш ҳамда босқинчи куч ва у ўрнатган режимга қонунийлик тусини бериш орқали Америкага ёрдам берди. Ливанда Эрон режими ўз мазҳаби тарафдорларидан ҳизб тузди ва уни қуроллантириб, ўзининг махсус армиясига айлантирди. Эроннинг Ливандаги бу ҳизби Сурияда Асад режимини қўллаб-қувватлади.

Сурияга келсак, Эрон саксонинчи йилларда у ерда бўлиб ўтган қўзғолонда, ундан кейин эса Шомдаги қўзғолонда иштирок этди. Шундан сўнг, Эрон Американинг малайи бўлган Асад режими билан елкама-елка туриб Исломий ҳаётни қақйта бошлаш ва Рошид Халифалик давлатини тиклаш учун фаолият олиб бораётган гуруҳга қарши кураш олиб борди.

Афғонистонда Эрон режими босқинчи АҚШ ва Карзай ҳукуматини қўллаб-қувватлади. Эроннинг собиқ президенти Рафсанжоний ўз баёнотида бундай деди: «Агар бизнинг кучларимиз Толибонга қарши ёрдам бермаганида, Америка Афғонистон ботқоғига ботиб қолган бўлар эди». Эроннинг собиқ президенти Ҳотамийнинг биринчи ўринбосари Муҳаммад Али Абтаҳий ҳам шундай деди: «Агар Эрон Америка билан ҳамкорлик қилмаганида, Кобул ва Бағдод мағлуб бўлмас эди. Бироқ улар бизни ёвузлик ўқига қўшиб қўйишди». Аҳмадинажод ҳам ўз баёнотида: «Бизнинг кучларимиз Афғонистон ва Ироқда Америкага ёрдам қўлини узатди», деди.

Яманда Эроннинг ҳусийлар билан муносабатлари очиқ-ойдин барчага маълум. Америка ҳусийларни Эрон орқали қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар билан таъминлади. Шу тариқа Эроннинг минтақадаги роли Америка сиёсатининг орбитаси атрофида айланди. Бу рол Америка сиёсатининг талабларига қараб баъзан кенгайиб, баъзан қисқариб турди.

Бироқ, Трампнинг биринчи муддатидан бошлаб Американинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгара бошлади. У Яқин Шарқда «Исроил»нинг ролини кучайтириш учун мусулмон мамлакатлари билан нормаллашиш сиёсатини юргиза бошлади. Бир қатор араб ва хорижий етакчилар Трампнинг талабларини қабул қилиб, яҳудий вужуди билан дипломатик алоқалар ўрнатди. Трамп Эроннинг ўзига тўлиқ бўйсунадиган, буйруқларини сўзсиз бажарадиган ва истакларини амалга оширадиган қарам давлат бўлишини хоҳлади. Шунинг учун у Эроннинг Ироқдаги нуфузли генералларини йўқ қилди.

Шундан сўнгра 7 октабр воқеалари юз берди ва яҳудий вужудининг бўрттирилиб кўрсатилган ҳарбий кучи фақат кўпикдан иборатлиги маълум бўлди. Натижада, яҳудийларнинг обрўсини қайта тиклаш учун Эроннинг Ливандаги ҳарбий қаноти бўлган Ҳизбуллоҳ раҳбарлари нишонга олинди. Эрон ҳизбининг раҳбарлари бирин-кетин ўлдирилганига қарамай, Эрон режими унга тўлақонли ёрдам қўлини чўза олмади. Бунинг ўрнига у Америка билан музокаралар столига ўтирди. Америка ва Эрон делегатлари Маскат шаҳрида бешта раунтдан иборат музокаралар олиб борди. Шундан сўнг Трамп ва яҳудий вужуди тарафидан Эронга қарши «ўн икки кунлик ҳужумлар» номли зарбалар берилди. Трамп Эроннинг учта ядровий иншооти нишонга олинганлигини билдириб, Америка ҳужуми муваффақиятли ўтганини эълон қилди. Бироқ, бу ҳужумлар ҳам Эроннинг кўзини очмади. Ваҳолангки Эрон ҳукуматининг минтақадаги роли тугаган эди. Туркиянинг кўмаги билан Ассад режими ағдарилди ва Сурияда Трампга садоқат билан хизмат қиладиган янги режим ўрнатилди.

Америка яна музокара тактикасига қайтиб, худди шу масалаларга, яъни Эроннинг ракеталари ва ядровий қуролларини йўқ қилишга эътибор қаратди. Аввалгисида беш раунд музокарадан кейин ҳужум бошланган бўлса, бу сафар уч раунд музокарадан сўнг ҳужум бошланди. Натижада, Эроннинг диний етакчиси Оятуллоҳ Ҳоманаий ва яна бир қатор раҳбарлар қурбон бўлди. Бу шафқатсиз ҳужум Эрон Америка орбитаси атрофида айланаётган бир пайтда амалга оширилди.

Америка ўз манфаатларига мос келмай қолганда уларни йўқ қилишдан тап тормаслигини бу раҳбарлар тушунганларида эди, тарихда ўтган воқеалардан ибрат олган бўлишарди. Чунки Америкага хизмат қилган қанчадан-қанча малайлар ўз вазифаларини бажариб бўлганидан кейин ахлат қутисига улоқтирилди. Лекин кар, соқов ва кўр бўлиб қолган араб режимлари ҳам, ҳийла найранг қилиб келаётган Эрдоғаннинг Туркияси ҳам бу воқеалардан ибрат олмаяпти.

Уларнинг мустамлакачи кофирларга бўлган садоқати шу даражага етдики, агар улардан бирининг мамлакатига ҳужум қилинса, бошқалари ҳатто ёрдамга ҳам келишмайди. Уларнинг «энг яхшилари» ўлганлар ва ярадорлар сонини санаш билан чекланади. Эронга қилинган ҳужумда шундай бўлди. Аллоҳ таоло айтади:

الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَيَبْتَغُونَ عِنْدَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعاً

«Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир». (Нисо: 139)

Шундай экан, мусулмонлар Ислом Умматини қутқарадиган, унинг куч-қувватини оширадиган ва душманларини унга ҳужум қилишдан олдин минг марта ўйлашга мажбур қиладиган Халифалик давлатини барпо этишга интилишлари зарур. Ана шунда дунё унинг яхшилиги ва адолати билан нурга тўлади. Халифалик ўтмишдаги шоҳларнинг такаббурлигига барҳам берганидек, золим Трамп ва унга ўхшаш мустамлакачи кофирларнинг такаббурлигига ҳам барҳам беради.

Бурана

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button