Эрон бўйича айрим давлат раҳбарларининг позициялари

Эрон бўйича айрим давлат раҳбарларининг позициялари
Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда, Россия ва Марказий Осиё давлатлари ҳамда халқи мусулмон бўлган бир қатор давлатлар раҳбарларининг расмий муносабатлари умумий тарзда, вазмин ва дипломатик кайфиятда бўлиб, кескинликни пасайтириш зарурлигига қаратилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров сўнгги кескинликлар бўйича ҳозирча алоҳида, батафсил расмий баёнот бермади. Шундай бўлишига қарамай, ижтимоий тармоқларда президент Жапаровнинг тарафларни вазмин бўлишга ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган ноаниқ позицияси ҳақида сўз юритилмоқда. Бироқ, Бишкекнинг расмий тузилмалар орқали амалга ошираётган ташқи сиёсий йўналиши анъанавий равишда вазмин дипломатик тартибни ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти каби халқаро Ислом платформалари доирасида ўзаро ҳамкорликни ёқлайди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев бир қатор Яқин Шарқ давлатлари (хусусан, араб монархиялари – БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн ва Қувайт) билан ҳамфикрлилигини ифодаловчи расмий баёнотлар йўллади. Унда у дўст давлатларнинг эркинлиги ва хавфсизлигини қўллаб-қувватлашини билдириб, барқарорликка путур етказадиган ҳарбий ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини таъкидлади ва можарони сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилишни ёқлаб чиқди.
«Ислом олами» деб аталадиган халқи мусулмон давлатлардаги реакциялар асосан суверенитетнинг бузилишини ноаниқ қоралаш ва қўшма чоралар кўришга чақириш доирасида бўлмоқда. Бундан аввал Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти раҳбарияти Исломий ўлкалар ҳудудига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқни бузиш сифатида қоралаб, бу ҳаракатларни халқаро институтлар орқали тартибга солишни қўллаб-қувватлаган эди. Саудия Арабистони каби бир қатор араб давлатлари Форс кўрфази давлатларига қилинган ҳужумларни очиқчасига қоралаб, уларни суверенитетга ҳужум ва минтақавий барқарорликка таҳдид деб атади.
Умуман олганда, бу реакциялар шунчаки эҳтиёткорлик эмас, балки уларнинг АҚШдан хавфсираётганини ҳам кўрсатиб турибди. Бундай позиция дипломатик мажбуриятлар билан оқланмоқда. Бунда кескин баёнотлардан тийилиш, давлатлар суверенитетини таъкидлаш ва халқаро механизмлар орқали кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик истаги мавжуд.
Бугунги кундаги вазият
2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Яқин Шарқдаги вазият жуда кескинлигича қолмоқда. АҚШ ва (Исроил) Эрондаги ҳарбий ва стратегик объектларга кенг кўламли ҳужумлар уюштирди. Бунга жавобан Эрон (Исроил) ҳудудига, шунингдек, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қувайт ва Амирликлардаги АҚШ объектларига ракета ва дрон ҳужумларини уюштирди. Ҳозирда можаро очиқ ва тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув босқичига кирди.
Эронда кўп қурбонлар ва вайронагарчиликлар юзага келгани ҳақида хабарлар мавжуд. Ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бор, инфратузилма шикастланди, авиарейслар тўхтатилиб, аэропортлар ёпилди. Хабарларга кўра, ҳужумлар натижасида Эрон Олий Раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлган. Эрон давлат ахборот воситалари оммага унинг ўлимини тасдиқлади, шунингдек, оила аъзолари ва бир қатор юқори лавозимли ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Бундан ташқари, Эрон бўйлаб юзлаб одамлар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар мавжуд. Энг фожиали воқеалардан бири Миноб шаҳридаги мактабга қилинган ҳаво ҳужуми бўлиб, унда камида 148 киши ҳалок бўлди, уларнинг кўпчилиги ёш болалардир.
Форс кўрфази давлатлари ҳам хавфли зона бўлиб қолди, у ерларда ракеталар ва дронларнинг учиб ўтгани, уриб туширилгани ва қулаб тушгани айтилмоқда. Вазиятнинг кескинлашуви Ҳормуз бўғози атрофидаги ҳолат асосий омил бўлди. Эрон бўғозни кемалар учун деярли ёпиқ деб эълон қилди, натижада танкерларнинг ҳаракати кескин чекланди. Тижорат кемалариги боғлиқ ҳодисалар, жумладан, нефт танкерига зарар етказилгани қайд этилди. Бу эса глобал нефт ва суюлтирилган газ таъминотига жиддий таҳдид туғдиради. Чунки глобал энергия экспортининг катта қисми ушбу бўғоздан ўтади.
Бу ҳлатнинг бозорларга акс таъсири дарҳол сезилди: нефтнинг нархлари жаҳонда кескин кўтарилди. Brent ва WTI маркали нефт котировкалари сўнгги бир неча ой ичида энг юқори даражага етди ва ҳали ҳам ўсишда давом этмоқда. Таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, бўғоз блокадаси сақланиб қолса ёки можаро янада кенгайса, нефт ва газ таъминотнинг узилиши хавфи туфайли нархлар янада ошиши мумкин.
Умуман олганда, минтақа юқори ҳарбий ва иқтисодий беқарорлик ҳолатига тушиб қолди. Ушбу можаронинг янада кенгайишига ва глобал энергетиканинг ёмон оқибатлари кучайишига олиб келувчи жиддий хавфлар мавжуд.
Зарурий позиция
Хоманаийнинг ўлимидан хурсанд бўлиш керакми ёки унга мотам тутиш керакми, шунингдек, минтақадаги эскалация хавфлими ёки бу АҚШга қарамликдан қутулиш ва (Исроил)ни йўқ қилиш масаласини бир йўла ҳал қилишнинг узоқ кутилган имкониятими деган саволлар нафақат минтақа учун, балки бутун мусулмон уммати учун ҳам долзарбдир. Арабистон ярим оролидаги давлатлар Америкага бўлган қуллик ҳисси туфайли вазиятнинг гаровига айланиб, ноилож қаршилик кўрсатишга ва мусулмонлар ўртасида ўзаро жанжалга йўл очмоқда. Бундан фақат Ислом ва мусулмонларнинг душманлари фойда кўради. Ғарб ҳукмронлиги остидаги бўлиниш ва худбин мақсадлар мусулмон давлатлари раҳбарларининг сиёсий позициясининг заифлигини яна бир бор намойиш этмоқда. Мустамлакачиларга қарам бўлган мусулмон раҳбарлари Ислом уммати душманини овозини ўчириш учун куч ишлатиш бўйича муносиб позицияни эълон қилиш ўрнига, тишларини ғижирлатиб, тинчлик билан татибга солишни сўрашга мажбур бўлмоқда.
Эрон мусулмонларига келсак, улар учун ҳозирги Эрон Ислом давлати деб номланган ғойриисломий иқтидордан воз кечиб, асл Ислом лойиҳасини тўлақонли қабул қилиш ва Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг суннатига асосланган бошқарув манҳажини эълон қилиш вақти келди! АҚШ таъсиридан ва мусулмонларни безовта қилаётган (Исроил) каби АҚШнинг «қанчиқ ити»нинг таъсиридан бутунлай халос бўлиш вақти келди! Шундай экан, эй куч эгалари, Халифалик давлати тикланганлигини эълон қилинг ва ибодатда ҳам, бошқарувда ҳам Исломга қарши чиқадиган ва уни масхара қиладиган барча нарсаларни рад этиб, улардан юз ўгиринг!
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ ۚ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ
Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир. (2, 208)
Ҳужжат Жамия




