Янгиликлар

Эрон уруши вақтинча тўхтатилди

Эрон уруши вақтинча тўхтатилди

Дональд Трамп АҚШ Эроннинг энергетика инфратузилмасига зарба беришни икки ҳафтага кечиктирганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур қарор Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва армия қўмондони Осим Мунир билан ўтказилган музокаралардан сўнг қабул қилинган. Покистон томони вазиятни юмшатиш мақсадида ҳарбий амалиётларни тўхтатиб туришни сўраган.

Вақтинчалик оташкесим шарти сифатида Эрон Ҳурмуз бўғозини очишга ва кемаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга розилик берди. Ушбу муддат давомида Вашингтон ва Теҳрон ўртасида икки томонлама ўт очишни тўхтатиш режими амал қилади.

Трампнинг қайд этишича, АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарқда белгиланган вазифаларни ортиғи билан бажариб бўлган, шу боис энди дипломатик мулоқот учун имконият мавжуд. Маълумотларга кўра, Хитой ҳам Эрон билан боғланиб, уни вақтинчалик сулҳга рози бўлишга ундаган.

Бундан ташқари, Эрон тарафидан 10 банддан иборат таклифлар пакети АҚШга тақдим қилинди. Бу ҳужжат келгуси музокаралар учун асос бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда. Трамп икки ҳафта ичида тўлиқ ва якуний келишувга эришишга умид қилмоқда. Шунингдек, (Исроил) ҳам ушбу вақтинчалик сулҳни қўллаб-қувватлаши айтилмоқда.

Бироқ Эронга оид давлат оммавий ахборот воситалари Вашингтоннинг бу қадамини «ортга чекиниш» сифатида баҳолаб, Эронни ушбу урушда ғолиб деб эълон қилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button