Аксо тўфонига икки йил тўлди

Аксо тўфонига икки йил тўлди
7 октабр куни Аксо тўфонига икки йил тўлди. Ғазо масаласи кўпчиликнинг маскаларини очиб ташлади ҳамда Умматнинг ёлғиз ва қалқонсиз қолганини амалда исботлади.
77 йилдан буён Фаластинни ишғол қилиб келаётган яҳудий вужудининг жиноятларига қарши бошланган мазкур амалиёт икки йилни ортда қолдирди. Бу тўфон “Исроил”нинг енгилмас афсонасини йўққа чиқариб, Умматни ҳам, халқаро ҳамжамиятни ҳам ларзага солган воқеа бўлди.
Шу икки йил мобайнида Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташланди. Ғазонинг 90%и босқинчилар томонидан вайрон қилинди. 76 мингдан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди. Жароҳат олиб касалхонага етказилганлар сони 170 мингдан ошди. 460 киши очликдан вафот этди. 38та касалхона, 96та тиббиёт муассасаси бомбардимон қилинди. 13500 ўқувчи, 830 ўқитувчи ва 193 академик ўлдирилди, 785 минг талаба таълим олишдан маҳрум бўлди. Ғазодаги қирғинни ёритган 254 журналист ўлдирилди. Бомбалар портлаши оқибатида 268 минг уй тамоман вайрон бўлган бўлса, 153 минг уй қисман зарар кўрди. 288 минг оила бошпанасиз қолди.
Шунча қирғинлар уюштирилганига қарамай, 57та мусулмон давлатчаларининг етакчилари босқинчи яҳудий вужудини қуруқ қоралашдан нарига ўтмади. Улар яҳудийлар билан савдо алоқаларини тўхтатиши у ёқда турсин, унинг ҳимоячиларига айланишди. Ҳатто Хамас ва мужоҳид гуруҳлар Трампнинг режасини қабул қилишлари учун уларга босим ўтказишди. Бу билан ҳам чекланишмади, балки дунёнинг турли бурчакларидан келаётган инсонпарварлик ёрдамларини Ғазога етиб боришига тўсқинлик қилишди. Бу эса Уммат ва ҳукмдорлар ўртасидаги жарлик нақадар катталигини, улар биздан эмаслигини ва биз ҳам улардан эмаслигимизни яққол кўрсатмоқда.
Бинобарин, икки йил давом этган Ғазо воқеаси Ислом Умматнинг даражасини юксакларга кўтариши билан бирга халқаро тизимнинг нақадар бузуқ ва яроқсиз эканлигини ҳам исботлади. Шундай экан, Ислом Уммати белини маҳкам боғлаб, ҳозирги бузғунчи ҳукмдорларни ағдариб ташлаши ва манфаатга асосланган капиталистик тузум ўрнига Исломий Халифаликни тиклаши вақт масаласи бўлиб қолди.