Амир идораси аъзоси устоз Аҳмад Бакр (Абу Усома) вафоти мунсабати билан

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Амир идораси аъзоси устоз Аҳмад Бакр (Абу Усома) вафоти мунсабати билан
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ
وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً
“Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”.
Ҳизб ут-Таҳрир амири ва амир идораси аъзолари, Мазолим девони, Марказий медиа офиси ва бутун Ҳизб ут-Таҳрир амир идораси аъзоси устоз Аҳмад Бакр (Абу Усома) вафоти муносабати билан Исломий Умматга таъзия изҳор қилади. У бугун, ҳижрий 1447 йил 22 рабиул аввал, мелодий 2025 йил 14 сентябр эрта тонгда 87 ёшида вафот этди.
Абу Усома Ҳизб ут-Таҳрирнинг илк авлодларидан бири эди. У Рошид Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Аллоҳ йўлида даъватни кўтариб чиқди…
У, ҲАҚда собит туриб, вафотига қадар даъватни етказди. Мавжуд золим режимлар уни қўрқита олмади, йўлидан қайтара олмади. Уни Ҳофиз ва Башшар каби золимларнинг қўрқинчли зиндонлари ҳам қўрқита олмади. Бу зиндонларда у узоқ йиллар қолиб кетди! Улардан чиққач, қўл қовуштириб, бўйин эгиб ўтирмади, аксинча Аллоҳ йўлида зўр бериб, рижолларнинг рижоллари саботи ила даъватни кўтариб чиқишда давом этди. Унинг кўзлари Хилофат тонги отиб, Ислом – ақидаси ва низоми ила – тўлиқ татбиқ этилишига интизор эди. Бироқ Аллоҳ Роҳман Роҳим, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло изни ила, унинг учун янада буюк ва улуғ мақом:
فِي مَقْعَدِ صِدْقٍ عِنْدَ مَلِيكٍ مُقْتَدِرٍ
Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлишини ихтиёр қилди.
Эй Абу Усома, Аллоҳ сизни раҳматига олсин. Албатта, биз сиздан ажралганимиздан ниҳоятда маҳзунмиз. Ва фақат Аллоҳ субҳанаҳуни рози қиладиган сўзни айтамиз.
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирлар.
إنا لله وإنا إليه راجعون
Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта 22 рабиул аввал 1447ҳ
Ва бутун Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари 14 сентябр 2025м