Британияда Исломни қабул қилаётганлар сони ортиб бормоқда

Британияда Исломни қабул қилаётганлар сони ортиб бормоқда
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Британияда ҳар йили 5200га яқин одам Исломни қабул қилмоқда. Исломни қабул қилаётган британияликларнинг 60-75 фоизини аёллар ташкил қилади. Уларнинг аксарияти оқ танли, ёш ва зиёли хотин-қизлардир. Тез суратда ўзгариб бораётган ушбу тенденция бугунги кунда Британиядаги дин ва идентиклик (ўзликни англаш) жиҳатидан ўзгариб бораётган манзарани акс эттирмоқда.
Бироқ, Исломни қабул қилиш баъзи қийинчиликларга сабаб бўлмоқда. Исломни қабул қилган кўплаб аёллар ижтимоий стигмаларга, стереотипларга ва жамият томонидан тушунмовчиликларга дуч келишмоқда.
Хусусан, турли Исломофоб ва миллатчи оқимларнинг тазйиқлари кучайиб бораётганини кузатиш мумкин. Шундай бўлсада, Исломни қабул қилаётган хотин-қизлар сони кундан кунга ортиб боряпти. Ҳар тарафлама қўйилган турли тўсиқларга қарамай, Исломнинг кенг ёйилиши Исломнинг ҳаёт тарзи ва фаровонлик манбаи эканлигини тасдиқлайди.