Янгиликлар

ЕИ Марказий Осиё давлатларидаги банкларга қарши санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда

ЕИ Марказий Осиё давлатларидаги банкларга қарши санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда

“Reuters” агентлигининг хабарига кўра, Европа Иттифоқи Россияга қарши жорий этган 19 санкция пакети ичига Марказий Осиёдаги икки давлатнинг банкларини ҳам киритишни кўзламоқда. Агентлик, бу масала молия институтларига тегишли эканини билдирди, бироқ санкцияларга дучор бўладиган Марказий Осиё давлатлари ва банклар ҳақида аниқ маъллумот бермади. Оммавий ахборот воситалари Марказий Осиё давлатларининг Россия билан ҳамкорлигини, шунингдек, Европа Иттифоқи жорий этган санкция режимининг бузилиш эҳтимолини санкцияларнинг қўлланиш сабаблари сифатида кўрсатмоқда. Бироқ санкциялар пакети ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Шунингдек, пакет Европа Иттифоқига аъзо давлатлар муҳокамасига ҳам қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитида томонлар санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди. Якуний декларацияда бу масала икки томонлама ҳамкорликнинг “муҳим жиҳати” деб номланди. Ундан аввалроқ эса, АҚШ ва Британия Қирғизистоннинг икки банкига санкциялар жорий қилган эди. Ўшанда ҳам бу икки давлат Қирғизистоннинг санкцияларни четлаб ўтаётганини баҳона қилган  ва давлат раҳбари буни мамлакатга босим сифатида қоралаган эди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button