Янгиликлар
Жума кунини дам олиш куни деб эълон қилиш таклиф қилинди

Жума кунини дам олиш куни деб эълон қилиш таклиф қилинди
Татаристоннинг Қозон шаҳри 2026 йилида Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан Татаристон оқсоқоллар кенгаши жума кунини мамлакатнинг расмий дам олиш куни деб эълон қилиш ташаббусини кўтариб чиқди. Уларнинг мазкур мурожаати давлат раҳбарига тақдим этилди.
Оқсоқоллар кенгашининг таъкидлашича, мусулмонлар учун жума намози жамоат бўлиб ўқиладиган мажбурий ибодатдир. “Христианларга якшанба куни, яҳудийларга шанба куни ибодат қилиш учун ажратилгани каби, мамлакатимизда диний тенгликка эришиш учун мусулмонларга ҳам жума кунини дам олиш куни деб эълон қилишларини сўраймиз”, — дейилади мурожаатда.