Исроил армияси Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган кемаларни тўхтатди

Исроил армияси Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган кемаларни тўхтатди
Яҳудий армияси Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган глобал флотилияни тўхтатиб, фаолларни ҳибсга олди. Кемалардан бири тўсиқларга қарамай сафарини давом эттирмоқда. Бу ҳақда AFP нашри 3 октабр куни гуманитар ёрдамда иштирок этган фаолларга таяниб хабар берди.
Акцияда 40дан ортиқ кема ва елканли қайиқлар ҳамда юзлаб одамлар, жумладан фаоллар ва сиёсатчилар иштирок этмоқда. Исроил ҳарбий-денгиз кучлари 1 октабр куни бир нечта кемалар тўхтатилгани ҳақида хабар берган эди.
“Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг хабар беришича, ҳибсга олинганлар орасида 20 нафар журналист ҳам бор. Ҳаммаси бўлиб 14та кема тўхтатилган, 23та кема эса ўз йўлида давом этмоқда.
2 октабр куни бир қанча мамлакатларда ишғолчи яҳудийларнинг бу ҳаракатини қоралаб, норозилик намойишлари ўтказилди ва унга қарши чора кўриш талаб қилинди. Исломий ўлкалар раҳбарларининг лоқайдлиги ва ҳаракатсизлиги айбланиб, Аллоҳга иймон келтирганлар ҳеч қачон енгилмаслиги таъкидланди.
“Улар Масжиди Ақсони қутқариб, Салоҳиддин бўлиш имкониятидан фойдаланмадилар. Сумуд флоти йўлга чиққанда уларга, “Салоҳиддин бўла олмасангиз, Барбароснинг ишини давом эттиринг” дедик. Бироқ бу раҳбарлар масалани БМТ ва яҳудийларнинг ҳимоячиси бўлган халқаро ташкилотларга ҳавола қилди”, деди Теолог – ёзувчи Абдуллоҳ Имомўғли.