Италия ва Испания Сумуд ёрдам флотилиясини ҳимоя қилиш учун ҳарбий кемалар юборди

Италия ва Испания Сумуд ёрдам флотилиясини ҳимоя қилиш учун ҳарбий кемалар юборди
Италия Ғазога гуманитар ёрдам олиб бораётган халқаро флотилияни ҳимоя қилиш учун ҳарбий кема жўнатди. Бу ҳақида Италия мудофаа вазири Гвидо Гроссето маълум қилди. Испания ҳам карвонга ҳамроҳлик қилиш учун ҳарбий кема юборишга қарор қилди.
“Global Sumud Flotilla” номли 52 кемадан иборат карвон яҳудий вужудининг дрон ҳужумига учраган эди. Мазкур ёрдам кампаниясига бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари, адвокатлар, ҳуқуқшунослар ва фаоллар, жумладан, иқлимни ҳимоя қилиш фаолияти билан танилган шведциялик Грета Тунберг иштирок этмоқда.
(Исроил)нинг Ғазо қамалини бузиб ўтиш мақсадида йўлга чиққан халқаро ёрдам флотилияси 52 нафар кемадан иборатдир. Хабарларга кўра, ҳозирда кемаларнинг Ғазога етишига 850 километр қолган. Кемалар сентябр ойи охиригача Ғазога етиб бориши кутилмоқда. Кўнгиллилар қамалда қолган фаластинликларга озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш ва гуманитар ёрдам учун коридорни очишни мақсад қилган. Кемалар йўлга чиққанидан буён яҳудийлар томонидан уч марта ҳужумга учради. Натижада, Испания ва Италия ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун ҳарбий кемалар юбормоқда. Лекин Аллоҳ Таоло бир Уммат қилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарлар деб эълон қилган мусулмон ўлкаларининг ҳарбий кемалари қаёқда қолди? Ғазодаги ёрдам сўраб фарёд қилаётган мусулмонларни босқинчи яҳудийлар зулмидан ким қутқаради?